Ливан халқаро сиёсатчилар болғаси билан регионал ва маҳаллий малайлар сандони ўртасида

486
0

Саъдуддин Ҳаририй отасининг ўлдирилганини хотирлаш муносабати билан 2016 йил 14 февралда Ливанга қайтиши биланоқ ҳодисалар тезлашиб кетди. Аниқроғи бу тезлашиш Саудия томонидан бўлди. Саудия 2016 йил 19 февралда Ливан армиясини ва ички хавфсизлик кучларини қуроллантириш учун бераётган ёрдамларидан қолган қисмини бекор қилишни эълон қилди. Саудия бу билангина кифояланмади, балки Ливанда маблағ ётқизишларга чек қўйиш учун молиявий ва банкка оид чораларни амалга оширди. Буларнинг барчасига Ливан позицияси сабаб бўлди. Ливаннинг бу позицияси Араб Давлатлари Лигаси ташқи ишлар вазирларининг 2016 йил 10 январда Қоҳирада ўтказилган саммити чоғида Сурия масаласи, Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизбига нисбатан тутиладиган позиция борасидаги «арабий якдиллик»ка хилоф келган эди. Бу саммит Эрондаги Саудия элчихонаси ва консулхонасига Саудия шайх Нимр ан-Нимрни қатл қилгани сабабли ғазабга тўлган намойишчилар томонидан ҳужум қилинганидан кейин ўтказилди…

Ливандаги ҳаракатни ана шу ҳодисалар жараёнидан ва региондаги янги позициялардан айри ҳолда тушуниш мумкин эмас. Айниқса ҳоким оиладаги Америкага малай қанот вакили подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз ҳокимиятни ўз қўлига олганидан буён Саудия томонидан билдирилаётган позициялардан айри ҳолда тушуниш мумкин эмас. Салмоннинг ҳокимиятни ўз қўлига олиши Американи руҳлантириб, Яман вазифасини унга (Салмонга) топширишга ундади. Ҳозир эса Америка Салмонни турли номлар остида Шом қўзғолони масаласида ишга соляпти. Мақсад Американинг бу минтақадаги сиёсатини амалга оширишдир. Америка ундан олдин Эрон ва унинг тобеларини ҳам ишга солган эди ва ҳамон ишга солмоқда. Америка ўзининг бу минтақадаги сиёсатини амалга ошириш вазифасини шу икки тараф ўртасида тақсимлаб бермоқда. Эрон режими ва Саудия режими зоҳирда гўё бир-биридан хавф қилаётган бўлиб кўринаётган бўлса-да аслида бу икки режим ҳам Американинг югурдагидир. Америка Шом қўзғолонини йўқ қилишга оид режасида Россияни ҳам ишга солди. Ролларни Саудия билан Эрон ўртасида тақсимланганлиги, балки бу икки режимнинг биргаликда рол ўйнаши натижаларидан бири Ливанда Эрон Ҳизби билан Мустақбал оқими ўртасида кетма-кет диалог учрашувлари ўтказилиши бўлди. Бу икки гуруҳ ўртасида – Салом ҳукумати ташкил топганидан бошлаб – Шом қўзғолонининг Ливандаги ансорларини репрессия қилиш ва қўзғолонга қўшилган минтақалар шавкатини синдириш бўйича тўлиқ ҳамкорлик юзага келди. Булар иккала гуруҳ ўртасида ахборот воситаларидаги қуруқ, сийқа даҳанаки тортишувларга қарамай амалга ошди…

Охири Саъудуддин Ҳаририйнинг жумҳурият президентлигига Башарнинг Ливандаги жонажон дўсти ва америкаликларнинг Ливандаги ишончли одамларидан бири Сулаймон Фаранжияни номзод қилиб кўрсатиши юзага келди. Бу эса албатта Саудия билан Эрон ўртасидаги низо таъсирсиз ва самарасиз юзаки низо эканини ва иккаласи биргаликда Америка режасини бажараётганини тасдиқлаб турибди! Ливандаги сиёсатчиларнинг шахсий манфаатлар ва хорижга қарамлик асосига қурилган иши табиатининг давоми ва тасдиқи сифатида Ливан кучлари партияси раиси Самир Жаъжаъ – у Фаранжиянинг ашаддий душманидир – Авннинг президентликка номзодлигини қўллаб-қувватлаш йўлини тутмоқда. Бу билан у шакли Ҳаририйники, аслида эса Американики бўлган ана шу ташаббусга тўсиқ қўймоқчи бўляпти. Шунинг учун Қўшма Штатлар янги қадамга ўтмоқда. Америка бу қадам орқали Ливандаги президентлик ишидаги мустаҳкам қотиб қолинганликни синдирмоқчи. Бу Ҳаририйнинг 14 февралда келиши билан бир вақтга тўғри келмоқда. Натижада Ливандаги вазият янада қайноқ тус олмоқда. Ливанлик сиёсатчилар табиатининг яна бир силсиласи «мева»ларни «териб» олиш учун ахборот воситаларидаги бақир-чақир билан бошланади. Бу истеъфога чиқишлар, исён кўтариш билан таҳдид қилишлар, элчихоналар эшикларига югуриш, йиғинлар ўтказиш, хушомад қилиш ва мулойим сўзлар орқали бўлади.

Вазиятни қайноқ тус олдириш, фракцияларга босим ўтказувчи сиёсий ва хавфсизликка оид вазиятни пайдо қилиш узоқ вақт давомида Америка сиёсати, жумладан Ливандаги сиёсати услубларидан бири бўлиб келди. Бунга энг яқин мисол Ливан 2008 йилда бошдан кечирган анави қайноқ вазиятдир. Ўша вақтда Америка вазиятни портлаш ҳолатига олиб келди. Бу портлаш Эрон Ҳизбининг Байрутга 7 май ҳодисалари деган нарса бўйича ўз қурол-аслаҳаси билан кириб келишида акс этди. Мақсад фракцияларни Давҳада тўплаш ва Мишел Сулаймоннинг жумҳурият президенти бўлишига розилик бериш эди. Ўша пайтдаги шунча конституцион тўсиқларга қарамай шундай бўлди!

Мана бугун Америка яна Ливандаги вазиятни ўзининг одамлари орқали, Саудия ва Эроннинг Ливандаги одамлари орқали – сиёсий жиҳатдан, эҳтимол хавфсизлик жиҳатидан ҳам – қайноқ тус олдириш услубига қайтмоқда. Мақсади барча фракцияларга босим ўтказиб уларни Америка ўзи муносиб кўрган вақтда исмини айтадиган жумҳурият президентини сайлаш йўналишини тутишга мажбур қилишдир. Буларнинг барчаси Шом қўзғолони масаласида Американинг, унинг иттифоқчилари ва тобеларининг ҳаракатига боғлиқдир. Эҳтимол минтақани, жумладан Ливан тузумини қайта шакллантириш масаласи ҳам уларнинг ҳаракатига боғлиқдир…

Эй Ливан аҳли: Франция пайдо қилган ва ундан кейин Британия сўнгра Қўшма Штатлар мерос қилиб олган бу тузумнинг муваффақиятсизликка учраганини ўз кўзингиз билан кўриб турибсиз, бу сизларга кундек равшан кўриниб турибди. Америка ўз навбатида бу тузумни Асад оиласи ихтиёрига ўнлаб йиллар давомида топшириб келди. Кейинчалик Америка бу тузум ишини ана шу малайларидан кейин Эронга топширди. Америка ишларига қарши қўзғолон кўтарган Исломий Умматга қарши курашишда Америка шундай йўл тутди. Ичимлик сувидан тортиб электр энергия ва озиқ-овқатгача бўлган барча ишларни бошқаришда ота-бобосидан мерос қолган бу муваффақиятсизлик мамлакатни, хусусан пойтахт Байрутни ахлат уюмларига ғарқ қилиш даражасига етди. Ахлат уюмлари ҳал қилиш қийин бўлган бир муаммога айланди. Ҳолбуки у оламдаги мамлакатларда бошқарувнинг энг оддий ва энг енгил соҳаларидан биридир. Мана улар Ливанни саратон касаллигига одамлар энг кўп чалинадиган мамлакатлар синфига киритиш даражасига етиб келишди!!!

Эй Ливан аҳли: ана шу сиёсатчилардан биронтасининг бу мамлакат  муаммоларига барҳам беришини ҳали ҳам кутяпсизларми?! Ахир улар йирик давлатлар истакларини ва бу йирик давлатларга қарам режимларнинг истакларини амалга ошириш учун ишга солинадиган бир арзон югурдак қуроллардан бошқа нарса эмас-ку. Бу малайлар ўз мансабларини ва орттирган бойликларини сақлаб қолиш учун сизларнинг қонларингиз ва молларингизни арзон-гаров сотиб, сарфлаб юбораверишади. Сизлар энг камида қилишингиз мумкин бўлган иш бу малайларни ўзингиздаги ечимлар қомусидан ўчириб, улоқтириб ташлашингиздир. Кўчаларингизда ҳам, сайлов қутиларида ҳам бу малайлар учун эҳтиром кўрсатманг. Акс ҳолда уларнинг ҳалокатга етакловчи ишларида, мамлакатни талон-тарож қилишда, халқаро ва регионал тоғутларнинг тил бириктирувларига бўйсундиришда уларга шерик бўлиб қоласиз. Сизлар бу малайлар, уларнинг оталари ва хўжайинлари бошингизга келтирган ёмонликни уларга таяниб бартараф қиламиз деб ҳаргиз ўйламанг. Қадимда: қўй сўйилганидан кейин унинг терисини шилиб олиш унга зарар-азият келтирадими, деб айтилган?!

Эй Ливан аҳли: эътиборингизни Шом юртига ва унда юз бераётган тарихий ўзгаришга қаратинг. Бу ўзгариш шу даражадаки, душманларингиз унга қарши барча кучларини тўплашди. Шом юрти сизларнинг ҳақиқий давомингиздир. У сизнинг аслингиз ва чуқур тарихга кириб борган томирингиздир. Сизлар унинг чегараларининг ҳимоячиларисиз. Шунинг учун Шом юртида яхшилик пишиб-етилса сиз унинг яхшилигидан баҳраманд бўласиз. Сизлар Сайкс-Пико ва Гуро пайдо қилган тузумлардан ҳеч бир яхшилик кўрмадингиз, аксинча фақат тикан санчилгандек нохушликларни кўрдингиз, холос. Шундай экан бу яхшиликни ҳаргиз бой берманг. Чунки сизнинг юртингиз – Шом юрти – шундай бир юртки, агар унда яхшилик йўқ бўлса бошқа юртларда яхшилик бўлмайди. Бу Росулуллоҳ A ҳадисида айтилган.

Ҳизб ут-Таҳрир сизнинг орангизда иш олиб бормоқда, сизлар уни яхши танийсиз ва у ҳам сизларни яхши танийди. Ҳизб Аллоҳдан ўзига ва сизларга Ўзининг тез нусрати билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклашга ёрдам бериб марҳамат кўрсатишини ёлвориб сўрамоқда. Халифалик юртлар ва бандаларни бирлаштиради, бу юртларнинг мустамлакачи Ғарбга қарам бўлишига барҳам беради. Ўшанда Ливан ва бошқа юртлар яна яхшилик, нур, адолат ва осудалик минорасига айланади. Илк намунадаги сиёсатчилар сабабли шундай бўлади. Бу сиёсатчилар Ғарбга ҳам, Шарққа ҳам қарам бўлмайдилар. Улар сизларнинг ишларингизни Аллоҳ Азза ва Жалла сиз учун хоҳлаганидек ва рози бўлганидек бошқаришга ҳаракат қиладилар.

 Ҳизб ут-Таҳрир    Ливан вилояти   

  19 жумодул-аввал 1437ҳ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here