Чехия парламенти раиси Қирғизистонга расмий сафар билан келади

403
0

Чехия парламентининг депутатлар палатаси раиси Ян Гамачек 16-17 март кунлари расмий сафар Қирғизистонга ташриф буюради.

 Жогорку Кенеш матбуот хизматининг хабар беришича, Гамачекнинг расмий сафари ЖК таклифи билан амалга оширилмоқда.

 Чехия делегацияси Қирғизистон раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади ва Савдо-саноат палатасининг Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда уюштирган қирғиз-чех бизнес форумида иштирок этади.

 Бундан ташқари Ян Гамачек Қирғизистондаги “Интергельпо” кооперативининг ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишланган кўргазмани очилиш маросмида қатнашади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here