ҚСДП фракцияси вояга етмаганларни жиноий жаврбгарликка тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади

451
0

 Аввалроқ, Қирғизистон социал-демократик партияси (ҚСДП) фракциясидан Жогорку Кенеш депутати Қиёнбек Сотиболдиев томонидан экстремизм ва террорчиликка алоқадор бўлган 14 ёшдан катта фуқароларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси илгари сурилган эди.

 “Экстремистик мундарижадаги материалларни тарқатаётган ёки Сурияга чиқиб кетган шахслар орасида 14-15 ёшли вояга етмаганлар кўп, Жиноят кодексининг 18-моддасидаги чекловлар туфайли уларни жавобгарликка тортиб бўлмайди. Диний экстремизм ва террорчилик Қирғизистон учун кенг миқёсли таҳдид бўлиб қолмоқда. Унга қарши курашнинг йўлларидан бири вояга етмаганларни ҳам жавобгарликка тортиш чораларини ишлаб чиқишдир”, – деган эди Сотиболдиев.

 ҚСДП фракцияси 11 март куни бўлиб ўтган йиғилишида Сотиболдиев томонидан илгари сурилган мазкур қонун лойиҳасини тасдиқлади. Агар бу қонун лойиҳаси парламент томонидан ҳам тасдиқланадиган бўлса, 14 ёшга тўлган барча фуқароларни эстремизм ва терроризм бўйича жазога тортиш мумкин бўлади.

 Жогорку Кенеш матбуот хизматининг маълум қилишича, амалдаги қонунга мувофиқ 16 ёшга тўлмаганларни мазкур айблов билан жавобгарликка тортиш мумкин эмас.

Туркистон:

ҚСДП фракцияси томонидан таклиф қилиш мақсад қилинаётган юқоридаги қонун лоиҳаси тасдиқланиб, қонуний тус олса, куч орган ходимлари учун жуда кенг яна бир қўшимча даромад манбаъси очиб берилган бўлади.

Айнан шу ёшдаги болалар интернет маълумотига ўта чанқоқ ва муҳтож ҳолатда бўлишади. Ундан ташқари шу ёшдаги болалар ўспиринларча қизиққон ва ўзларини ҳимоя қила олмайдиган даражада заиф бўлишади. Айнан шу ёшда болалар ҳаёт ҳақидаги фикрлари аста секин марказлаша бошлаётган бўлади. Уларга нисбатан ҳар қандай тажовуз уларни ҳаётга ва инсонларга нисбатан кейинги бутун умри мобайнидаги ҳаётга ва инсонларга нисбатан алоқаларини шакллантиришларида асосий ўринни эгаллайди. Улар инсонларга ва ҳаётга нисбатан адоватли ва шавқатсиз бўлиб қолишлари мумкин.

ҚСДП партияси Россиядан таъсирланиб яна экстремизм ва терроризм муаммоларини бўрттира бошлаяпти. Бир неча Суриядаги ўспирин болаларни деб, минглаган фарзандларимизнинг ҳаётлари бадном бўлиши мумкин. ҚСДП эса фақат баҳорги мухолифат уюштираётган тўпалонларни олдини олишдан ўзга нарсани ўйлаётгани йўқ.

Минлаган фарзандларимиз Россияда оғир меҳнатлар қилиб, ота оналари билан тенгма тенг меҳнат қилишяпти. Улар илм олишдан, ўз ватанида яшаб улғайишдан, миллий ва диний қадриятлари билан бирга тарбия топиш каби оддий инсоний қийматлардан ҳам маҳрум бўлган ҳолларида яшаб келишаяпти. Қирғизистон ичида ҳам қийинчилик ва етишмовчиликлар хориждагидан кам эмас. Энди ҚСДП партияси бу болаларни қамоққа ташлаш, таъқиб остига олиш, интернет тармоқларидан узоқлаштириш, доим қўрқувда яшайдиган ҳолатга олиб келиб қўйишни таклиф қилишяпти. Ҳа, фақат ўша юқоридаги етишмовчилик ҳолатидаги болаларни устиларига яна қўшимча юк қиладиган қонунни таклиф қилишаяпти. Чунки, юқори лавозим эгалари фарзандларига бу қонуннинг шаббодаси ҳам таъсир қилмайди.

ҚСДП партияси, Қирғизистонда террористик ҳаракатлар ваҳимасини бўрттириб кўтариш ташаббусини ўз қўлига оляпти шекилли. Мақсадлари, вазиятни кескин қилиб кўрсатиш орқали, ҳукуматнинг зулмларидан норози бўлиб кўтарилиб бораётган халқнинг фикрларини чалғитишдир. Яна мусулмонлар жим ўтирган холларида айбдор бўлишмоқда. Ҳали шу кетишда Путиннинг лоиҳаси бўйича иш давом этаверса, бир қатор қўпорув амалиётлари ҳам уюштиришиб, яна ҳеч нарсадан бехабар бечора мусулмонларга тўнкашлари ҳам мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб айтишимиз мумкинки, Қирғизистонда бирорта исломий ҳизб ёки жамоалар учун қўпорув амалиётлар уюштиришдан манфаат йўқ. Бу каби ношаръий ва ифлос ҳаракатлар фақат Россия сингари куфр мустамлакачилари томонидан ҳозирги пайтдаги Қирғиз ҳокимиятини ўз ўрнида сақлаб қолиш учун ёки аксинча уни ҳокимиятдан ағдариб ташлаш учун, халқни провокация қилиш мақсадида уюштирилиши мумкин. Улар бу қўпорув амалиётларини одатдагидек, мусулмонларга ағдаришга ҳаракат қилишади. Ишонманг, мусулмонлар бу каби жирканч ишларга қўл уришмайди. Фақат ифлос ва носоғлам қувватлар бу амалиётларни мусулмонлар ва Ислом ниқоби остида амалга оширишга уриниб кўришлари мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here