Хитой ва Тожикистон ўртасида қўшма антитеррор маркази ташкил қилинади

515
0

Тожикистонда мусулмонлар учун ҳаёт борган сари қийинлашиб бормоқда. Тожикистон расмийлари мусулмон уйғурларга нисбатан жирканч жиноятларни амалга ошириб келаётган Хитой расмийлари билан келишган ҳолда Душанбеда анти-террор (анти-Ислом) маркази ташкил қилиш устида келишиб олди. Бу ҳақида Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот бўлими эълон қилди.

Тожикистон-Хитой ўртасида ҳамкорликда анти-террор (анти-Ислом) маркази ташкил қилиш қарори Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода билан Хитой давлат хавфсизлик вазири Гуо Шенгкун ўртасида 25 феврал пайшанба куни Пекинда бўлиб ўтган учрашув чоғида қабул қилинди. Шунингдек учрашувда Хитой ва Тожикистон хавфсизлик органлари терроризм, экстремизм, айирмачилик, наркотрафик, қурол савдоси ва трансмиллий жиноятларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари учрашувда икки давлат расмийлари Тожикистонда фаолият юритаётган Хитой компанияларининг хавфсизлик масалалари ва Тожикистон Ички ишлар вазирлиги академиясини янгидан ташкил қилиш ҳамда қўшма анти-террор марказ биносини куриш  масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Хитой ва Тожикистон хавфсизлик идоралари ўртасидаги уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни кучайтириш ҳам қайд этилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here