Россия ва Хитой транзит юкларни Қозоғистон ҳудуди бўйлаб ўтказишни соддалаштирди

458
0

Россия ва Хитой ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, Козоғистон ҳудуди бўйлаб юк ташувларнинг вақти қисқарди, яъни божхона пунктларидан ўтиш тартиби соддалаштирилди.

Бу воқеа Хитойда Хитой-Европа халқаро транспорт йўлагини яратиш борасидаги “Буюк ипак йўли иқтисодий минтақаси” ташаббусини амалга ошириш борасидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

“Авваллари юк автомобиллари Россияга бир ҳафтада етиб борган бўлса, энди муддат икки суткага қисқарди”, дея Xinjiang Xinde International Transportation транспорт компанияси вакили фикрларидан иқтибос келтирди “Жэньминь жибао” нашри.

Россия томонида ҳам ана шундай хулоса қилинган: “Мамлакатимиз транстпорт тизими ривожланиб бораётган бир пайтда, Хитой билан юк ва фуқаролар ташуви йўналишидаги алоқаларнинг юксалиши биз учун жуда муҳим”, дейди Росавтотранс бош директори Алексей Двойних.

Нашрнинг хабарига кўра, Россия ва Хитой юк ташувчиларига жорий йилда чегаралардан ўтишда енгиллик берувчи 1000 та рухсат қоғози топширилади.

Туркистон:

Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишидан олдин миллий иқтисодни қарйиб 50 фоизини Хитой товарларни реэскпорт қилишдан келган даромад ташкил этар эди. Шундай бўлишига қарамай, Қирғизистон ҳукумати халқ манфаатларини кўзлаб эмас, балки ўзларининг сиёсий келажакларини ўйлаб мамалакатни ҳеч бир тайёргарликсиз Евроосиё иқтисодий иттифоқига олиб киришди. Бунинг натижасида Хитой товарларини реэкспорт қилишдан маҳрум бўлгани етмаганидек, миллий маҳсулотларни иттифоққа аъзо давлатларга етказиб беришни ҳам уддасидан чиқа олишмаяпти. Бунга Россия ва Қозоғистон томонидан қўйилган фитосанитария, ветсанитария назорати сабаб бўлаётганини баҳона қила бошлашди.

 Бундан ташқари, ЕОИИга аъзо бўлгунига қадар Жахон савдо ташкилотига аъзо бўлишни чўзиб келаётган Қозоғистон ташкилотга аъзо бўлиб кирди ва ЖСТ талабларига мувофиқ, қарйиб 1,5 минг хил махсулотларга божхона тўловларини камайтириши натижасида Хитойдан бевосита товар кириб келишига имконият пайдо бўлди. Буларни барчаси қўшилиб, Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси 24,6 фоизга тушиб кетди. Миллий статистика қўмитасининг хабарига кўра, 2015 йили экспорт 11 фоизга, импорт эса 29 фоизга қисқарган.

 Эндиликда Россия ҳам Қозоғистон орқали Хитой товарларини тўхтовсиз олиб кела бошласа Қирғизистон орқали етказиб берилаётган Хитой маҳсулотларига бўлган талаб янада пастлаб кетади. Бундан эса оддий халқ зиён кўради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here