Россияда Ислом даъватини кўтариб чиқиш айби учун қамоқ муддати йигирма йилгача узайтирилди

515
0

2016 йил 4 феврал куни Челябинск области суди Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо беш нафар мусулмон йигит устидан ҳукм чиқарди. Москва район ҳарбий суди Салават Хабиров, Альфред Шаимов, Ринат Шамсутдинов, Орифжан Миров ва Радик Кабировлар билан боғлиқ жиноят ишларини кўриб чиқиб, уларга экстремистик террористик ташкилот тузиш ва унда фаолият қилиш, ҳокимиятни босиб олишга ва конституцияни ўзгартиришга тайёргарлик кўриш айбловларини қўйди. Уларни 5 йилдан 17 йилгача қаттиқ тартибдаги қамоқ муддатига ҳукм қилди.

Терговда исбот қилинган бирдан-бир далил йигитлардан Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликлари ҳақида сўралганда уларнинг «ҳа, аъзоман», дея қилган жавоблари бўлди. Терроризм билан айблашга келсак, бу борадаги айбловларнинг барчаси асоссиз бўлиб, ғирт аҳмоқлик, дейишдан бошқа нарсага ярамайди. Ислом ҳақида суҳбатлашиб, мусулмон уламолари ижтиҳодларини ўрганиб, чой ичиб ўтириш ва спорт билан шуғулланиш тергов-суриштирув наздида терроризм ва ҳокимиятни босиб олишга тайёргарлик кўришга айланди, суд ҳам бунга рози бўлди. Шунингдек, ахборот воситалари ҳам ўзларининг журналистик суриштирувларида Ҳизб ут-Таҳрир устидан кулиб, уни «Исломий давлат» ташкилоти билан боғлайдиган бўлиб қолган. Бундан эса жамоатчиликка Ҳизбни мана шундай тасвирлашни кўзлашган. Хусусан, ахборот воситалари мусулмонлар хатти-ҳаракатларини таҳдидли қилиб тасвирлашга уринди ва бу билан худди суд чиқарган ҳукмлар каби ўз аҳмоқлигини намоён қилди.

Рус ҳукуматининг Ҳизб ут-Таҳрир даъватини тўхтатиш учун қўлидан келадиган бор-йўқ иш ёлғон айбловлар қўйиб, сталинча ҳукм чиқариш, холос. Зотан, сўнгги вақтда бундай ҳукмлар йигирма йилгача узайиб бормоқда ва Россия тоғутлари Ўрта Осиё тоғутларини ҳам доғда қолдиришди.

Россия қонунлари кундан-кунга ашаддий тусга кирмоқда. Мусулмонлар ўз динларига қанчалар даъват қилсалар, шунчалар қамоққа ташланмоқдалар. Тарих бу тоғут ҳукмдорларнинг заҳри қотилга айланишганини, одамлар бу заҳарга қарши дори излашаётганини исботлади. Каззоб ёлғончи рус режими вайрон бўладиган ва мусулмонлар тоғутлар қамоқларидан озод этиладиган Кун эса узоқ эмас, албатта.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّـهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ * مُهْطِعِينَ مُقْنِعِي رُءُوسِهِمْ لَا يَرْتَدُّ إِلَيْهِمْ طَرْفُهُمْ ۖ وَأَفْئِدَتُهُمْ هَوَاءٌ

«(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини)кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос» [Иброҳим 42]0hizb

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here