Бўри ҳеч қачон чўпон ва ҳимоячи бўлмайди!
2014 йил 6 июн жума куни «Скай Ньюс» сайтида мана бундай хабар тарқатилди: «Сурия миллий коалициясининг Истанбулдаги мухолифати Суриядаги хотин-қизлар ҳуқуқларига қарши қонунбузарликлар тўғрисида матбуот конференцияси ўтказди. Унда коалиция раиси ноиби Нура Амир хоним Суриядаги хотин-қизлар дуч келаётган қонунбузарликлар жавобгарлигини халқаро ҳамжамият зиммасига юклади ҳамда халқаро ҳамжамиятдан Сурия режимини халқаро судга бериши зарурлигини қаттиқ талаб қилди».
Суриядаги аёллар тоғут Асад режими томонидан қирғин қилинаётгани, қамоққа олинаётгани, жазоланаётгани, оч қолдирилаётгани, бу борада аёллар қатори эркаклар ва болалар ҳам баробар экани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, қамоққа олинган аёллар турли зўравонликларни бошдан кечирмоқда. Улар таҳқирланмоқда, тегажоқлик қилиниб, номусларига тажовуз қилинмоқда, ҳатто ўлдирилмоқда ҳам. Бундан ташқари, уларга тўсиқлар олдида ё уйларига бостириб кирилган пайтда тегажоқлик қилинмоқда, баъзан ўғирлаб кетилиб, қийноққа солиниб ўлдириб ҳам юборилмоқда. Шунингдек, режим кучлари қамал қилинган минтақаларда аёлларни оч қўйиш услубини қўллашлари натижасида баъзи аёлларнинг ҳомиласи тушиб кетиши, айрим аёлларнинг очликдан нобуд бўлиши юз берди. Бу эса кўпчилик аҳолининг бундай хавф-хатарлардан қўрқиб, юртни ташлаб чиқишга мажбур қилди ва кўплаб қўшни давлатларда суриялик қочқинлар лагерлари кўпайиб кетди.
Бу жиноятларнинг барчаси бутун дунёнинг кўз ўнгида содир бўлмоқда, буни тўхтатиш, аёллар ва болаларни қутқариш учун ҳеч ким амалий ҳаракат қилмаяпти. Фақат ҳеч кимга асқотмайдиган айрим «инсонпарварлик» ёрдамлари кўрсатилмоқда, холос. Халқаро ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар ва айрим шахслар лагерлар ёки минтақаларни зиёрат қилишдан бошқа нарсага ярашмаяпти! Бу ва бунга ўхшаш тинчлантирувчи чоралар ҳатто оғриқни бир оз пасайтиришни ҳам уддасидан чиқолмаяпти! Мана шундай манзарада коалициячилар «Женева-1», «Женева-2» каби рақамли қатор конференциялар ўтказиб, қурбонларни гапиришдан нарига ўтмаяпти. Улар бу мусибатларнинг ҳақиқий сабабчиси бўлган жинояткор режимни йўқ қилишга уринмаяпти. Шундай қилмишларга қарамасдан, Сурия миллий коалицияси раиси ўринбосари Нура хоним чиқиб, Халқаро ҳамжамиятдан Сурия режимини халқаро жиноятлар судига тортишни талаб қилиб ётибди! Ахир, унинг бу талаблари аёллар аламлари ва машаққатларини баттар ошишига хизмат қилмайдими! Ҳолбуки, халқаро ҳамжамият ўзининг муаммосини ҳам ечишдан ожиз бўлса! Айнан шу ҳамжамият Афғонистон ва Ироқдаги хотин-қизларга адолатни, эркинликни ваъда қилиб, ҳаётларини зулм ва зўравонлик жаҳаннамига айлантирган! Яхшилик кутиладиган ҳамжамият шуми! Ечим, адолат ва инсоф умид қилинадиган халқаро жиноятлар суди шуми! Аслида, бу халқаро ҳамжамият Асаднинг ўрнига бирор муносиб альтернативни узоқ вақт қидириб тополмагач, ҳозир уни қўллаб-қувватламоқда! Бу режимга жазо қўллашни иддио қилаётган бундай жамият айни вақтда, Россия, Хитой, Эрон ва уларнинг иттифоқчилари каби, Асадни қурол-яроқ ва маблағ билан таъминламоқда! Бу ҳамжамият ушбу Суриядаги фош этувчи қўзғолон ҳаракатини кузатиб, ундаги сабот билан турган мужоҳидларнинг Исломдан ўзга ечимга ҳаргиз рози бўлмасликларига кўзи етди. Шундан сўнг у қўзғолонга зулукдек ёпишиб олишга, уни издан чиқариб, ўғирлашга уринмоқда, масалан, у вақти анча чўзилиб кетган, бинобарин, қурбонлари ортиб кетган Суриядан бошқа ердаги қўзғолонларни шундай қилганди.
Бошланишданоқ «Ё Аллоҳ, бизга Ўзингдан бошқа мададкор йўқ, ё Аллоҳ», дея ҳайқириқлар билан чиққан ушбу муборак қўзғолон аҳли бундай жинояткор халқаро ҳамжамиятдаги ҳеч қайси доира ё ташкилот ёки давлат уларга инсоф қилмаслигини тушундилар. Аллоҳ Таолонинг қуйидаги ваъдасига кўра, Аллоҳнинг изни ила, яқинлашаётган Ислом давлатида Ислом ҳукмрон бўлиб, Уқоб байроғи кўтарилмагунча бундай покдомон иффатли аёлларни қутқариш ҳам, хавфсизлик, барқарорликни ўрнатиш ҳам ҳаргиз амалга ошмаслигини англаб етдилар:
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аёллар қисми
уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Факс: 00961 130 75 94
электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info