Россия мусулмонларни қамоққа олишни давом эттирмоқда

470
0

Россия тарафидан ишғол қилинган Қрим ярим оролида мусулмонларга нисбатан босимлар кучайиб бормоқда. Қримнинг россияпараст прокурори Наталья Поклонская Россияда фаолияти таъқиқланган Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасининг тўрт нафар аъзоси ҳибсга олинганлигини эълон қилди.

Поклонскаянинг маълум қилишича, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) “Қрим кафедраси” Қрим татарларининг уйларида тинтув ўтказган. Тинтув пайтида қўлга олинган тўрт киши “террорчи ташкилотга аъзо бўлиш ва террор актларини содиш этиш”да айбланмоқда.

 “Россия Федерал хавфсизлик хизматининг прокуратура органлари билан ҳамкорликда олиб борган изланишлар оқибатида тўрт нафар шубҳали шахс қўлга олинди. Улар устидан Россия Жиноят кодексининг 205.5 моддасига биноан жиноий иш қўзғатилди”, деди Наталя Поклонска журналистлар берган баёнотида.

Қрим татарларининг уйларида ўтказилган тинтувларга доир хабарларга аниқлик киритган рус прокрори бу инсонларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тарафидан қамоққа олиниши уларнинг миллатига алоқаси йўқлигини айтиб, “Булар татарлар эмас, булар террорчи ташкилотдир. Биз миллатга қараб айирмачилик қилмаяпмиз”, дея ўзларининг жиноятларини оқлашга уринди.

Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати масъуллари 11 Феврал Пайшанба куни Қримнинг турли жойларида мусулмонлар уйларида тинтув амалиётлари ўтказган эди. Қримлик адвокат Эмил Курбединовнинг маълум қилишича, уйларида тинтув ўтказилган 9 киши қўлга олинган. Ҳибсга олинган кишилар террорчи ташкилотга алоқадорлиги борасида шубҳа билдирилган бўлса ҳам, аммо  қандай террорчи ташкилот эканлиги ҳақида айтиб ўтилмаган.

Туркистон: 

Путин Қримда, вақти келиб Украина билан ёки Ғарбнинг ҳимоя воситаси бўлган НАТО билан тўқнашиши мумкинлигини яхши билади. Шунинг учун у ердаги исломий муҳитни асосий раҳнамоси бўлган Ҳизб-ут-Таҳрир жамоъасини жамиятдан четлатишлари керак бўлди. Чунки, урушга таёргарлик кўриш учун Россияга Қримда хиёнатчилар армиясидан ташкил топган кучли россияпараст ташвиқот гуруҳи тузиши керак. Улар ўз навбатида, Россиянинг позициясини қўллаб бериш учун кўпчиликдан ташкил топган фуқоролик гвардияларини тузишлари керак бўлади. Акс ҳолда урушда Қрим ичидан фуқоролик тўдалари шаклланиб, Россиянинг ўзига қарши ҳатто ҳарбий ташкилотлари шаклланиб ва кучайиб кетиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда Путин Ғарбнинг шу ишни уюштиришидан хавотирда.

Лекин бу хиёнотчилар гуруҳи шаклланиши учун асосий тўсиқ бўлиб турган кучли исломий муҳит ва уни минтақада шакллантирган Ҳизб жамоаъси бўлганлигидан, Путиннинг режими Ҳизб йигитларини сиқувга ола бошлади. Мақсади, муфтийлардан тортиб ҳоким ва депутатлар ҳамда бутун Қримнинг сиёсий элитаси, ҳижолат тортмай Русларнинг ташвиқотчиларига айланишсин.

Ислом дини жамиятда фуқороларнинг урфларини бошқара бошлаши минтақада исломий муҳитни пайдо қилади. Исломий муҳит эса, хоинлар, кофир ва мунофиқларни, хиёнат қилишдан қўрқадиган қилиб қўяди. Россия учун бу исломий муҳит, жуда катта ва кучли тўсиқ бўлиб келди. Ҳатто илгарироқ Қрим муфтийси “ҳизб йигитлари ўзимизнинг фарзандларимиз, биз уларни ҳеч кимга бериб қўймаймиз” деган эди. Ҳозирга келиб русларнинг зулмлари кучайиб бориши ва мусулмонларни сиқув жиддий тус ола бошлаши билан бу олимлар ва муфтийлар, ҳатто раддия билдиришдан ҳам ожиз бўлиб туриб қолишди.

Хиёнат байроғини баланд кўтаришга ҳаракат қилишаяпти. Россия ҳатто исломий даъват учун 20 йилгача қамоқ жазоси белгилади. Шу ҳаракатларнинг барчаси, Россияни бирор бир жамоъага эмас, Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаракат олиб бораётганига далолат қилади. Шуни била туриб, унга муфтийлик қилиб бўлса ҳам бирор манфаат келтириш, Ислом динига хиёнат ҳисобланади. Иймонли киши ҳар қандай идорий ва диний ишларидан воз кечиб юбориши тўғри бўлади. Чунки Россия, Сурияда олиб бораётган уруши билан, амалда уруш ҳолатидаги куфр давлати ҳисобланади. Бундай ҳолатда яъни мусулмонларни қонига беланиб турган куфр давлати билан ҳамкорлик қилиш, унга бирор манфаат келтириш ёки унга қарши курашаётган исломий қувватларга қарши ҳаракатлар олиб бориш, мусулмон одам учун хиёнат ҳисобланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here