Демократия лойиҳаси хотин-қизларнинг араб баҳоридан қилган умидларини пучга чиқарди!

532
0

Фақат ҳақиқий исломий қўзғолонгина уларнинг орзулари нурли келажакда ушалишига олиб боради!

Жорий йилнинг январ ва феврал ойларида Тунис, Миср, Яман, Ливия ва Сурияда ваҳший диктатор режимларга қарши қўзғолонлар кўтарилганига беш йил тўлди. Баъзи инсонларда – тоғут илмоний демократик тузумларнинг алмашиши билан бизнинг ҳурмат-иззатимиз қайта тикланади, жамиятимиз гуллаб-яшнаган одил жамиятга айланади, деган умидлар уйғонган эди. Дарҳақиқат, ушбу давлатларнинг айримларида тоғут режимларни ағдариб, ўрнига янги демократик режим тиклаш билан ниҳоя топган намойишларда хотин-қизлар роли муҳим саналди. Чунки айни давлатларда айрим инсонлар демократик тузум араб оламидаги хотин-қизлар вазиятини яхшилайди, уларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари билан таъминлайди деган хаёлга борган эди. Бироқ беш йилдан сўнг ушбу «демократик лойиҳа» минтақа давлатларидаги аёлларга қуруқ ваъдалар ва хом хаёллардан ўзга ҳеч нарса бермагани маълум бўлди. Тунис ва Мисрда қўзғолондан олдинги ўша репрессив бошқарув қайтиб келиб, беқарорлик ва бошбошдоқликдан азият чекаётган жамиятга ҳукмронлик қилди. Ишсизлик, қашшоқлик авж олди, озиқ-овқат ва ёнилғи маҳсулотлари нархи ортгандан ортаверди. Оқибатда аёлларнинг куч-тоқатлари кўтаролмайдиган оғир вазиятлар пайдо бўлди. Бугун Ливия аёллари коррупция ва зўравонликка маҳкум омадсиз давлат натижасида пайдо бўлган ва оқибати жуда ёмон ҳисобланган ҳаётни бошдан кечирмоқдалар. Бир вақтнинг ўзида, яманлик аёллар АҚШ етакчилигида давом этаётган ваҳший урушнинг ожиза қурбонларига айланиб, ё бомбалару ўқлар ёмғири остида ҳалок бўлмоқдалар ёки олти миллион шахсни очлик жарлиги ёқасига олиб келган инсоний офат қурбонига айланмоқдалар.

Бундан ташқари, Тунис ўзининг янги демократик тузуми остида минтақада хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга етакчилик қилаётганини даъво қилмоқда. У буни хотин-қизларга нисбатан барча турдаги камситишга барҳам бериш тўғрисидаги (CEDAW) конвенциясидан чекловларни олиб ташлаш, икки жинс ўртасида тўла тенгликнинг кафолатланиши айтилган янги конституциядаги 46 моддага таяниш ҳамда сайланган кенгашларда икки жинс ўртасидаги тенгликни таъминлаш орқали эришганини айтмоқда. Бироқ буларнинг бирортаси Тунис аёллари ҳаётида ҳеч нарсани ўзгартиргани йўқ! Бугун юртдаги аёлларнинг деярли ярми зўравонлик қурбони бўлиб турибди, ишсизлик 30 %га яқинни ташкил қилмоқда, аҳолининг олтидан бири қашшоқликда яшамоқда. Мисрда ҳам шунга ўхшаш. Унинг икки жинс ўртасидаги тенглик кафолатлангани айтилган янги илмоний конституцияси ҳам юртдаги аёлларга қарши тобора ортаётган зўравонликни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилолмади, юрт ичкарисида сезиларли даражада ортаётган болалар қашшоқлигини тўхтатиб қололмади. Чунки болаларнинг 50 %дан зиёди қашшоқликдан азият чекмоқда. Шунингдек, бу янги конституция Мисрдаги ёшларнинг тўртдан бирини ташкил қилувчи ишсизлик даражасини пасайтиролмади ҳамда қамоққа олиш ва қийноққа солишларни тўхтатолмади, қонхўр тоғут Сисий режими мухолафатидаги юзлаб хотин-қизларнинг қатл этилишини тақиқлолмади…

Буларнинг барчаси Уммат аёллари инсон тарафидан тузилган демократик илмоний куфр тузуми остида заррача яхшилик кўриши мумкин эмаслигини яна бир бор тасдиқламоқда. Чунки бу тузум Ислом дунёсидаги аёлларга ва Шарқу Ғарбдаги барча хотин-қизларга таъсир этаётган улкан кўламдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ожизлик қилди. Шунинг учун исломий юртларда демократик йўлда давом этиш минтақа аёлларига эски омадсизликка навбатдаги омадсизликни олиб келади, холос. Ахир, бундай чирик тузум учун курашиш қандай самара бериши мумкин. Ҳолбуки, у бутун дунёдаги миллионлаб хотин-қизлар ҳаётида зўравонлик, жинсий адоват, эксплуатация ва қашшоқлик олиб келган бўлса ҳамда Ислом дунёсидаги аёллар умидларини пучга чиқариб, уларнинг бошига азоб-уқубат, таҳқирлаш, орзуларини чилпарчин қилишдан бошқа нарсани солмаган бўлса?! Росулуллоҳ A бундай деганлар:

«لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин битта тешикдан икки марта чақтирмайди».

Биз азиза муслима опа-сингилларимизни, дугоналаримизни мустамлакачи Ғарбнинг – юртларимиздаги хотин-қизлар озодлиги уларнинг илмоний демократик истиқболларига боғлиқ, деган даъвосига алданмасликка чақирамиз. Чунки бу ёлғон даъво аёлларимизни ҳаракатни беҳуда кетказувчи узлуксиз занжирнинг бир ҳалқасига айлантиришдан ва ҳаётларини ёмон оқибат билан тугатишдан ўзга нарса келтирмади. Шундай экан, муслима азиза дугоналаримизга – бас энди, бу конституция ва парламентдаги сохта ташаббусларга рози бўлаверманг, ахир, бу нарсалар сизга ушоқлардан ўзга нима берди, деймиз. Уларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг тузумини, яъни Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумини барпо этиш учун тоза ҳақиқий қўзғолонга қўшилишга даъват қиламиз. Ёлғиз шу тузумгина бўйнимизга солинган зулм кишанларини парчалай олади. Зотан, ҳикмат эгаси ва ҳамма нарсадан хабардор, бутун олам Парвардигори Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг аҳкомларигина инсоннинг ҳамма муаммоларига тўғри ечим бера олади ва бизнинг аёллар сифатидаги ҳақ-ҳуқуқларимизни таъминлаб, зўравонлик, қашшоқлик ва зулмдан ҳимоя қила олади. Шу боисдан сизни фақат шундай исломий тузум орқалигина ҳурмат-иззатли ҳаётни орзу қилишга чақирамиз.0hizb

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here