Сиз Халифалик тикланиши тарафдоримисиз ёки унга қаршимисиз?!

679
0

0

Матбуот баёноти

Ҳижрий 1435 йил 19 жумодул-аввал, милодий 2014 йил 19 апрел шанба куни эрталаб Қазориф шаҳри ҳукуматининг хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти-Қазориф аъзоларидан тўрт нафарини қамоққа олди. Қамоққа олинганлар Иброҳим Абдулқодир, Мунаввар Дафъуллоҳ, Усома Абдулазиз ва Илмуддин Муҳаммадҳасанлар. Уларнинг битта компютер ва битта видеокамераларини ҳамда сўров варақаларини тортиб олишиб, икки соатдан сўнг қўйиб юборишди. Ушбу қамоққа олиш уларнинг халқ бозорида «Сиз Халифалик тикланиши тарафдоримисиз ёки унга қаршимисиз?!» дея сўров ёзилиб, «Ҳа» ёки «Йўқ» деган жой кўсатилган варақа асосида сўров ўтказганларидан сўнг содир этилди. Хавфсизлик хизмати ходимлари бу қамоққа олишга йигитлар ўтказган амалиёт рухсатсиз эканини сабаб қилиб кўрсатишди.

Бу йигитлар ўтказган амалиётнинг бугунги замон амалиётлари ичида энг улуғи эканида асло шубҳа йўқ. Бу амалиёт Пайғамбаримиз минҳожи асосида тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун қаратилган амалиётдир. Зотан, Ислом давлатисиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло аҳкомларининг ер юзида татбиқ қилиниши мумкин эмас. Исломни Халифаликдан ўзга давлати ҳам бўлмайди. Бу амал ҳар бир мусулмондан уни адо этишга ҳаракат қилиш талаб этилган, агар адо этмаса, ҳеч бўлмаганда унинг тарафида туриб, адо этаётганларга ёрдам бериши керак бўлган амалдир. Шунингдек, айрим уламолар бу амални фарзларнинг тожи, деб ҳам айтганлар.

Қазориф шаҳрида ҳукумат хавфсизлик хизмати томонидан содир этилган амалиёт эса Аллоҳ йўлидан тўсиш эканида асло шубҳа йўқ, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

«Ҳар кўчада (кишиларни) қўрқитиб ва Аллоҳга имон келтирган зотларни Унинг йўлида тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз!»                                             [Аъроф 86]

Кейин, бу амал давлатнинг ғайриилоҳий қонунларидан рухсат сўраб қилинадиган амал ҳам эмас. У на бирор сиёсий йиғин бўлсин, на оммавий учрашув. Республиканинг ҳизблар фаолиятларини тартиблаштириш тўғрисида чиқарган 158-қарорида «Сиёсий ҳизбларнинг майдонлар ва жамоатчилик жойларида йиғинлар ва оммавий учрашувлар ўтказиш ҳуқуқлари бор», дейилган.

Ҳукуматнинг гапи бошқа-амали бошқа экани эса унинг бутунлай залолатда қолганлигига ҳамда ҳақ намоён бўлиб, ўзининг асл башараси фош бўлиб қолишидан қўрқаётганига ёрқин далилдир. Зеро, бугун унинг асл башараси ҳар бир ақлирасо кишига яхши маълум бўлиб қолган.

Судан режимини қийнаётган нарса, одамларнинг Ҳизб ёшлари атрофига тўпланиб бораётганидир. Бу эса Умматнинг Исломни ва унга даъват қилаётганларни севишини яна бир бор таъкидлайди ҳамда Исломни айни юртда татбиқ этилмаслиги учун унга зарба бериб, бугун очиқдан-очиқ илмонийликка қараб кетаётган режимни шармандасини чиқаради.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти аъзолари ҳукумат билан хавфсизлик хизмати ходимларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш оқибатидан, унинг оқибати бу дунёда шарманда бўлиш, охиратда эса аниқ мағлубиятга учраш эканидан огоҳлантирамиз ҳамда хавфсизлик хизматидан ноҳақ равишда тортиб олган техника ва варақаларни қайтариб беришини талаб қиламиз.

Сўзимиз ниҳоясида, режим ва унинг думларига сиз Халифалик тикланиши тарафдоримисиз ёки унга қаршимисиз, дея савол берамиз.

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here