Обама Покистонни «экстремист»ларга қарши курашга чақирмоқда

520
0

 Америка президенти Барак Обама Покистонни юртдаги экстремистик тармоқларга қарши курашда «жиддийлик» кўрсатишга чақирди. У талабалар нишонга олинган яқиндаги ҳужум қатъий ҳаракат қилиш зарурлигига бўлган бир таъкид эканини билдирди.

Обама ўтган якшанба куни чоп этилган «Пресс траст оф Индия» ахборот агентлигига берган интервьюсида Покистон хавфсизлик кучларининг яқинда олиб борган қамоққа олишларини олқишлар экан, Исломободнинг бу амалиётда янада кўпроқ ҳисса қўшмоғи лозимлигини таъкидлади.

У бундай деди: «Покистон олдида террористик тармоқлардан қонунийликни тортиб олишга ва уларни парчалаб ташлашга қодирлигини намоён этиш имконияти турибти».

Кейин «Ушбу минтақада ва бутун дунёда бундай (тармоқлар) ўчоғига енгил қараб бўлмаслигини, балки террористларни супуриб ташлаш зарурлигини» қўшимча қилди (Арабийя нет).

Роя газетаси шарҳи:

Покистон ҳукмдорларининг Ислом ва мусулмонларга қарши шунча курашиб келишганига ва Кашмир мусулмонларига қарши ҳатто Ҳиндистон билан ҳам тил бириктиришганига қарамай, Обама улардан айни курашда янада жиддийлик кўрсатишни талаб қилмоқда. У айни курашда покистонлик ҳукмдорларнинг нақадар жиддийлигини билади. Бироқ шунга қарамай, улардан Американинг Ислом ва мусулмонларга қарши урушида янада жонбозлик кўрсатишларини талаб қилмоқда.

Роя газетасининг 2016 йил 27 январ чоршанба кунги 62-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here