АҚШ минтақада дўстларини ёлғиз ташлаб қўймайди

483
0

АҚШ давлат котиби Жон Керри Лондонда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Адил ал-Жубайр билан ўтказган музокаралар ортидан Саудия ва Эрон ўртасидаги юзага келган кескинлик ҳақида тўхталди. Керрининг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари минтақада дўстларини ёлғиз ташлаб қўймайди. Бироқ АҚШ бу икки давлат ўртасида дипломатия кўпроқ ишга солинишини кўриш истагидадир.

“АҚШ минтақадаги иттифоқдошларининг ва дўстларининг ёнида туради, уларни асло ёлғиз ташлаб қўймайди. Лекин биз дипломатик ишларни ҳам кўришни истаймиз. Ортиқча зиддиятга бормай туриб, баъзи масалаларни ҳал қилиш йўлини кўриш истагидамиз. Минтақада энг кўп эҳтиёж туғилаётган нарса кўпроқ баҳс мунозара олиб боришдир. Аминманки, Саудия Арабистони ҳам шу фикрда”, деди Керри.

АҚШнинг Саудия Арабистони билан ҳамкорликда олиб бораётган дўстона ҳаракатлари Яқин Шарқда муҳим аҳамиятга эга эканлигига ишора қилган Керри Оқ уй бу минтақада ортиқча нотинчликка тоқат қила олмаслигини билдирди.

“Жуда кўп мунозаралар бор. Биз ҳеч бир давлат бошқа бир давлатнинг ишига аралашмайдиган барқарор, хавфсиз ва фаровон бир минтақани кўришни истаймиз” деди АҚШ давлат котиби.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Адил ал-Жубайр ҳам минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда АҚШ билан келишган ҳолда ҳаракат олиб боришни ўзлари учун энг самарали йўл деб билишини таъкидлади.

Ал- Жубайр бир журналистнинг “Сурияни қўллаб-қувватлаш гуруҳида Эрон билан ҳамкорликни жонлантириш учун тайёрмисиз”, деган саволига шундай жавоб берди: “Биз Сурияни қўллаб-қувватлаш гуруҳи учрашувларини ҳеч қачон тарк этмадик. Эрон билан муносабатларимиз Сурияни қўллаб-қувватлаш гуруҳи жиҳатидан бошқалар билан бўлган муносабатларимиздан фарқ қилади. Бизнинг мақсадимиз Венада бошланган музокаралар жараёнидан фойдаланиб, Женева-1 музокаралари, Вена музокаралари ва энг сўнгги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши қарорлари асосида тинч ечимга эриршишдир”.

Туркистон:

АҚШ Эронга қўйилган деярли барча иқтисодий санкцияларни бекор қилди. АҚШ Эрон билан, Европа, Иcроил, Саудия ва яна бир қатор Араб лигасидаги мамлакатларни доимий хавотирда ушлаб келади.

АҚШ Эрондан иқтисодий санкцияларни олиб ташлаш билан Россияга иқтисодий зарба беришни ҳам мақсад қилди. У Эроннинг нефти Европага кенг кўламда кириб боришини билади. Бу билан Россиянинг бозорлари қисқариб бориш билан бир қаторда, нефтнинг баҳоси ҳам янада орзонлаб боради. Бу эса, Россиянинг ҳалокатга учраш муддатини янада яқинлаштиради.

Саудия эса, куфрнинг мусулмонларга қарши уюштириб келаётган найрангларидаги асосий ўйинчи фигураларидан бири бўлиб бораяпти. Эронни қувватланиб бориши, Саудларни ташвишлантирмай қўймайди. Натижада Сауд қироллиги АҚШнинг қўл остидаги содиқ кўппагига айланиб бораверади. АҚШ Эронни бир оз кучайтириб қўйиш билан Шиъа оламини Сунийларга мос келадиган қувватга айлантириб, кучлар мувозанатини пайдо қилмоқчи бўлади. АҚШнинг бу лоиҳаси ҳатто Туркияни ҳам бир оз сергаклаштиради.

АҚШ мусулмонларни бир бирларига қарши йўналтириш лоиҳаларини ўта моҳирлик билан таёрлайдиган бўлиб кетди. Натижада мусулмон мамлакатлари бир бирларидан қўрқишиб, ҳар бири АҚШнинг қучоғига ўзларини ота бошлашади. АҚШ эса, уларни ҳар бирини бошини силаб, зимдан фитнакашлик ишларини давом эттириб, уларни бир бири билан ҳеч қачон бирлаштирмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here