Тожикистон ва Саудия Арабистони терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишмоқчи

473
0

 Тожикистон ва Саудия Арабистони хавфсизлик, жумладан, терроризмга (Исломга) қарши биргаликда кураш олиб бориш соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда душанба, 4 январь куни Тожикистон президенти матбуот хизмати Имолали Раҳмон ҳамда Саудия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра хабар қилди.

 Айни пайтда Тожикистон етакчисининг Ар-Риёдги қилган уч кунлик расмий сафари давом этмоқда. Имомали Раҳмон сўзларига кўра, Тожикистон Саудия Арабистонини араб дунёси ва Ўрта Шарқдаги муҳим шериги деб ҳисоблаб, доимий равишда ушбу мамлакат билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қилади.

 Унинг таъкидлашича, икки мамлакатнинг халқаро сиёсатдаги позицияси бир-бирига яқин бўлиб, етакчи глобал ва минтақавий масалалар бўйича ўзаро мос тушади.

“Тожикистон ва Саудия Арабистони ҳар икки мамлакат хавфсизлик, жумладан, уюшган трансмиллий жиноятчилик, терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида самарали ҳамкорлик шаклини амалиётга татбиқ этиш имкониятига эга”, – деди Имомали Раҳмон.

 Бундан ташқари Саудия Арабистонига сафари натижасида Имомали Раҳмон қироллик расмийларининг миллионлаб доллар ёрдам ваъдасини олишга муваффақ бўлган.

 Қирол Салмон Абдулазиз ва бошқа расмийлар билан музокаралар чоғида Тожикистонга 108 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишга келишилган.

 Саудия Ислом Тараққиёт Банки орқали Тожикистонга бериши кутилаётган ушбу маблағ Душанбе-Кўлоб-Хорог-Мурғоб халқаро автотрассаси таъмирига сарфланади.

Туркистон:

Бу Ғарбнинг Тожикистонга Саудия орқали пул бериши, худди Лос Вегас қиморхоналаридаги бир томоннинг иккинчи бир томонга муайян мақсадини амалга ошириш учун ўтказиб берадиган пора бериши услубини эслатди.

“Терроризм”га (Исломга) қарши курашда ёки умуман бошқа сиёсий ва ҳарбий ишларда Саудиянинг бу минтақаларда ҳеч қандай манфаати ёки таъсири бўлган эмас.

Куфр системасининг етакчилари бўлмиш Ғарб давлатлари Ислом системасига қарши бирлашишди. Бунда улар ўз ихтиролари бўлган “Ислом давлати” ташкилотидан ўзлари учун ўта манфаатли фойдаланиб келишаяпти. Лекин Саудия Арабистони бизларнинг минтақаларимизга ҳимоячи раҳнамо ролида аралашган эмас эди. Демак кофир Ғарб давлатлари исломий юртлардаги ўз малайларини бошқа малайлари бўлган ясама қувватларга қарши отлантириш учун мусулмонлараро ҳарбий ҳаракатларни марказлаштирмоқчи бўляпти.

Эътибор берсак, илгари қашшоқ мамлакатлар учун фақат инсон эркинликларини ҳимояси учун маблағлар ажратилар эди. Энди эса, бошқа мусулмонларга қарши тузилиб келинаётган марказий ҳарбий уюшмаларга жалб қилиш ва ўз фуқороларига қарши зулмларни кучайтиришлари учун молиявий кўмак кўрсатила бошланди. Бу Ғарб системасини ўз ақидаларининг мафкуравий асослари бўлган қадриятларидан воз кечишаётганларидан дарак беради. Буни улар ўз қўллари билан эмас, бошқа исломий мамлакатлар қўллари билан амалга оширишмоқчи.

Худди “Ислом давлати” ташкилоти сингари бу давлатларни ҳам, маълум миссиялари ниҳоясига етгунича итдек ишлатади. Сўнг уларни ҳозирдаги Россия сингари ёки ўз хотимасини кутиб турган “Ислом давлати” ташкилотидек қоралай бошлайди. Бу билан куфр олами, ҳар икки томонни ҳам дастаклаб, уларни бир бирлари билан узоқ уруштиради. Чунки куфр системасининг ишлаш механизми шундай. Аввал ваҳимали образ яратиб олади, сўнг уни бартараф этиш учун унга қарши яна бошқа ваҳимали ташкилот ёки давлат пайдо қилади. Иккала томон урушаётганида эса у ҳар икки томонни дастаклаб боради.

Тожикистондаги куфрнинг манфаатларига келсак. Бу Саудиянинг мулозаматлари, Афғонистондаги Ғарб машинасининг келгусидаги режаларига боғлиқ. Куфр системаси етакчиларининг Марказий Осиёдаги бир қатор қабиҳ ҳаракатлари Афғонистон орқали бошланиши режалаштирилади. Тожикистон, Афғонистон ва Ўзбекистоннинг энг яқин қўшни мамлакати эканлигидан, Ғарб учун Тожикистон муҳим стротегик минтақа ҳисобланади. Худди бир вақтлар Покистон Афғонистон учун, Туркия Чеченистон ва Сурия учун муҳим плоцдарм вазифасини бажаргани каби. Бу билан Ғарб Ўрта Осиёнинг маркази бўлган Ўзбекистонни хавотирда ушлаб туради, Афғонистондаги ўта заиф бўлган ўзининг ҳокимиятини ҳимоя қилади ва  охирги мустамлакалари жойлашган Россиянинг манфаатларига ҳам қандайдир зиён етказишни режалаштиради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here