Ўзбекистон муслима аёллари кўчада рўмолига тажовуздан қўрқиб, уйларидан чиқаолмай қолдилар.

616
0

 Ўзбекистон  муслима аёллари кўчада рўмолига тажовуздан қўрқиб, уйларидан чиқаолмай қолдилар.

Хабар:

1 декабрда “Озодлик Радиоси” тарқатган хабарга кўра: ”Тошкент шаҳрида кийиниш маданиятига риоя этмаган аёллар рўйҳати тузилмоқда. Пойтахтда ҳижобли аёлларни жамоат жойларида рўмолда юриш қонун билан тақиқланганлигдан огоҳлантириб, бу ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйдирмоқда. Расмийлар рўйхатни юқоридан раҳбарият талаб қилаётганини айтмоқда.”

Изоҳ:

Кейинги йилларда золим Каримовнинг жиноятчи режими Ўзбекистонда муслима аёлларни қаттиқ таъқиб остига олмоқда. Ислом динини бу юртга қайтишидан қўрқувчи ва нафратланувчи куфр режими иффатли муслима аёлларни жамоат жойларида қўлга олиб, рўмолларини ечишга мажбурламоқда. Аввало бу ишлар аёлларни  қўлга олиб, ҳақоратлар билан сўроқ қилиш, кўп ҳолларда эса сурбетларча кўчада рўмоллари юлиб олиш шаклида бўлар эди. Энди эса бу режим  рўмол ўраган аёлларни рўйхатга олишни  бошлади.

Биринчи марта қўлга тушган муслима аёлларни жамоат жойларида ислом дини талаблари асосида кийиниш қонунга зидлиги ҳақида огоҳлантирилиб, диний либос кийиш тақиқлангани ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйиши талаб қилинмоқда. Ҳужжатда ​”Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 184-модда, 1-қисми ҳақида сўз юритилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 184-модда, 1-қисмида: “Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши — энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”, дейилган. Бунинг натижасида, қўлга олинган аёллар рўмолларини ечмасалар, биринчисида 250 доллар атрофида жаримага тортиладилар. Агар иккинча маротаба қўлга тушсалар, 15 суткага қамаладилар, агар бунда ҳам ечмасалар узоқ муддатли қамоқ жазосига тортиладилар.

Аксари ҳижоб кийган муслималар қўлга олиниб ва  кўчада ҳижобларига тажовуздан қўрқиб. жамоат жойларига чиқа олмай уйда ўтиришга мажбурлар. Кўчага чиқишга мажбур бўлганлар эса, ор номусларини хавф остига қўйиб бўлсада, такси хизматидан фойдаланмоқдалар, чунки йўлларни эса тинимсиз назорат қилувчи милиция  ходимлари такси ҳайдовчиларидан товламачилик қилиб, пул ундирадилар. Агарда таксида ҳижобли муслима аёлни тўхтатсалар, бундай ҳолатда жарима ёки ҳибсга олишдан қутулиб бўлмайди.

Эй мусулмонлар! Золим Каримов режими Яратувчини инкор қилувчи куфр тузумидир, демак унинг асосида Ислом ва мусулмонларга душманлик ётади. Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда то бундай тузум мавжуд экан,  покиза қизларимиз, опа сингилларимиз, оналаримиз ва аёлларимиз бундай таъқиблардан асло қутула олмайди. Аллоҳга ва Охират кунига куфр келтирганлар мусулмонларни ўз динларидан қайтмагунларича таъқиб этаверадилар. Қудратли Аллох Таоло ўз китобида айтадики:

                               وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّىٰ يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا

“Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар.” (2:217)

 إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّواْ عَن سَبِيلِ اللّهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُواْ إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ

Албатта, куфр келтирганлар молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфларлар. Бас, уларни сарфлайдилар-у, сўнгра ўзларига ҳасрат бўладир, кейин маблуғ бўларлар. Куфр келтирганлар жаҳаннамга тўпланурлар.”   (8:36)

وَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا فَتَكُونُونَ سَوَاءً

“Улар сиз ҳам худди ўзларидек кофир бўлиб, уларга тенглашишингизни хоҳларлар.”    (4:89)

 Эй Мусулмонлар! Бундай хор ва оғир аҳволдан қутулишнинг ягона йўли Ўрта Осиёдаги ва барча Исломий ўлкалардаги мусулмонлар устига ўрнатиб қўйилган Тоғутларнинг худосиз тузумларидан озод бўлиш учун қаттиқ ҳаракат қилишликдир, бундай ҳаракат қилиш муқаррардир. Ислом динини қайта ҳаётга олиб келиш бизларни хавфсизлигимизни, номусимиз ва иззатимизни қайтаради. Ҳеч қачон унутмангки, Қуръон ва Суннат билан бошқарадиган адолатли ҳоким раҳбарлигидаги Ислом асосидаги рошид Халифаликнинг қайта тикланишигина аёлларимиз, опа-сингилларимиз ва оналаримиз хавфсизлигини таъминлай олади.

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

“Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир.”  (4:47)

 Ҳизб утТаҳрир Марказий Медиа Офиси ходими Элдор Хамзин

20.12.2015

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here