Путин Атамбаевни ноумид қилди

423
0

 Бир неча йиллардан буён Путин Қирғизистонга қўллов кўрсатиб, Қамбарота-1 ва Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриб беришига Атамбаевни ишонтириб келаётган эди. Бироқ 21 декабр куни КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишида иширок этиш баҳонаси билан Москвага боргач, бир йўла Путин билан ҳам юзма-юз суҳбатлашган Атамбаев, унинг ҳузуридан ноумид бўлиб қайтди. Аввал бошда катта ваъдалар берган расмий Москва мазкур лойиҳаларни бажариш имкониятига эга эмаслигини айтгани бунга сабаб бўлди.

 Шу сабабли Алмазбек Атамбаев 24 декабр куни йил якунлари бўйича ўткизган матбуот анжуманида Россия Қамбарота -1 ва Юқори Норин ГЭС каскадларини бунёд этиш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажаришдан бош тортаётганини маълум қилди.

 Атамбаевнинг сўзларига кўра, Россия экономикасининг ҳозирги аҳволи бунга имконият бермайди.

 “Ростини айтай, агар кутаверсак бу лойиҳалар бир неча йилларга тўхтаб қолади. Мен Россия президенти Путин билан ҳам, энергетика вазири билан ҳам сўзлашдим. Улар баҳорда бир гап айтган бўлса, ёзда бошқасини айтди. Ҳозир ундан бошқа сўзни айтишяпти. Шунинг учун Путингга “Хафа бўлманг, бироқ биз бошқа ҳамкор излашимиз керак”, деб очиғини айтдим. Бу Россиянинг ўзига ҳам яхши, мажбуриятларининг биридан қутулар эди. Албатта, бу ГЭСларни қуриш учун сармоядор топилади. Биз бу лойиҳаларни музлатиб қўя олмаймиз – деди Атамбаев.

 Шу билан бирга Атамбаев буни тан олиш оғир эканлиги, бироқ, вазият шундай экани аниқ бўлиб турганини қўшимча қилди.

 Қамбарота -1 ва Юқори Норин ГЭС каскадлари қурилишининг лойиҳавий қиймати таҳминан икки миллиард доллардан кўпроқни ташкил қилади. Россия ҳамкорлигида барпо этилиши режалаштирилган Қамбарота -1 ГЭСини қуриш ҳақидаги шартнома Москва билан 2009 йилда, Юқори Норин ГЭС каскадлари шартномаси 2012 йилда имзоланган. Юқори Норин ГЭСнинг биринчи гидроагрегати 2016 йилда ишга туширилиши режалаштирилган эди.

Туркистон:

Ваниҳоят Атамбаев вазиятларга тўғри баҳо бера бошлади шекилли. Россия ҳақиқатда ҳам ҳолдан тойиб бораяпти. Унинг Қирғизистон мамлакати бойлик манбаълари бўлган бир неча тармоғини ипсиз боғлаб олиб, ўзи билан бирга жар томон тортиб бораверишига кимдир чек қўйиши керак. Атамбаевнинг юқоридаги сўзлари мамлакат манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйиб, Россиянинг бериши мумкин болган баъзи эҳтимолий босимларига қарамай, холис журат қилиши бўлса ажаб эмас.

Қирғиз халқини, мавжуд глобаллашган оламий система ўз чангалида ушлаб келаётган ҳолатида ҳеч қандай қувват уни ҳақиқий фаровонликка олиб чиқариб юбора олмайди. Лекин шунга қарамай, мамлакатни ва халқни ҳақиқий етакчиси ва ҳимоячиси бўлиши керак.

Дунё халқлари етакчиларидан мисол келтирсак, Уругвай призиденти Хосе Альберто Мухика, Винисуелла марҳум призиденти Хуга Чализ: Булар ўз халқи раъйидан ва уларнинг этиқодий кўзқарашларидан келиб чиқиб, фуқороларини ҳимоя қилишади ва мамлакатларининг манфаатларини шу халқи учун энг манфаатли томонга қараб охирги имкониятлари борича тортишга ҳаракат қилиб келишади. Улар унчалик кўп ёки қувватли бўлмаган халқини бирлаштира олишди. Ҳатто Америка сингари буюк ва қудратли давлатлар, бу призидентлар билан ҳисоблашишга мажбур бўлишди. Чунки улар ўз халқи ичида жуда катта обруй қозонишган бўлиб, куфр олами хоҳлаганида ҳам у призидентларни ўрнига бошқа бирорта қувватни олиб келолмас эди. Ҳар қандан етакчи таянишига лойиқ бўлган ҳақиқий қувват, ўз халқининг қўллови ҳисоланади.

Ҳатто Халифалик мамлакати ҳам, бошланишида мустаҳкам жамоий иймоний муҳитга мухтож бўлади. Бу дегани, мамлакатда давлат билан халқ бир эътиқодда маҳкам ва якдил бўлишлари керак. Уларнинг манфаатларни ўлчаш ҳақидаги тушунчалари ҳам, эътиқодан риоя қилишадиган қонун қоидалари ҳам бир бўлиши шарт. Энг аҳамиятлиси фуқороларнинг аксарият қисми исломий мафкурани ақлан қабул қилган фидоийлар бўлишлари керак. Акс ҳолда фуқороларнинг раъйи давлат раъйига зид келиши оқибатида мамлакат пароканда бўлиб кетади ёки фуқороларнинг раъйи давлатга босим бериб мамлакат яна куфрга қайтиб кетади. Ҳар қандай буюк давлат ўз фуқоролари билан бир мафкурада ҳамжинс бўлиши керак. Энди у мафкуранинг тўғрилиги ёки қуввати ўша давлатни қайси томон йўналишини белгилайди, лекин бу бошқа мавзу. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here