Йўқ, Қуддус иккинчи рошид Халифалик пойтахти ва маркази бўлади

507
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Йўқ, Қуддус иккинчи рошид Халифалик пойтахти ва маркази бўлади

Фаластиннинг Ариҳа шаҳрида «Қуддус исломий маданият пойтахти 2019» дея номланган тадбирларнинг тантанали очилишида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ер юзининг мағрибу машриқидаги барча инсонларни Қуддусга сафар қилишга, Қуддус ва унинг атрофида бир соат(ли) (работга) туришга чақирар экан, Қуддус асло ёлғиз қолмайди, деб таъкидлади.

Биз ҳам ўз навбатида шуни таъкидламоқчимизки, бугун Қуддус энг ёмон тил бириктирув, энг ашаддий ваҳшийликка дуч келмоқда ва бунга асло шубҳа йўқ. Мақсадлари, бу шаҳарни яҳудийлаштириш ва масжидини замон ва маконга бўлиб олишдир. Яна шунга ҳам асло шубҳа йўқки, Қуддус мусулмон юртларидаги мавжуд барча режимларнинг босқинчи яҳудийлар ва мустамлакачилар билан тил бириктирувидан азият чекмоқда. Бу жинояткор малай режимлар яҳуд вужудининг Ақсони, Қуддусни ва бутун Фаластинни оёқ ости қилаётганини нотўғри эмас, деб ҳисоблашмоқда. Улар бу босқинчи нажас яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш, уларни ва уларнинг хўжайинлари бўлмиш салибчи худосиз Трампни рози қилиш жоиз, деб билишяпти.

Ўз-ўзидан табиий савол туғилади: Яҳудийлаштиришга қаратилган бу ҳужумларга Қуддусни зиёрат қилишни шиор қилиб, босқинчи яҳуд вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш билан жавоб қилинадими?! Ёки молиявий қўллаб-қувватлов билан жавоб қилинадими, ҳолбуки, бу пуллар Фаластин режимидаги катта амалдорларнинг ҳисоб рақамига тушиб, Қуддус аҳлига фақат ушоқлари келади, холос-ку?! Ёки маданий меросларни жонлантириш каби турли-туман тадбирлар ўтказиш билан жавоб қилинадими, ваҳоланки, аслида, бу нарсаларнинг Қуддус ва унинг исломийлигига мутлақо алоқаси йўқ-ку?!

Эй рувайбизалар, Қуддус истило этилган, тортиб олинган! Унга ёрдам бериш режимнинг бутун дунёдаги мусулмонларни Қуддусга нажас босқинчилар ҳукмронлиги остида сафар қилишга чақириши билан бўлмайди. Қуддусга ёрдам бериш босқинчилар рухсати билан у ер, бу ерларини таъмирлаш билан бўлмайди. Йўқ, Қуддусга ёрдам – уни яҳудийлардан озод этиб, уларнинг ифлослигидан поклаш билан бўлади. Буни амалга ошириш учун эса, Умматнинг бутун энергияси сафарбар қилинади, сон-саноқсиз қўшинлар ҳаракатга келтирилади. Уни яҳудийлардан озод этиш ва поклашдан бошқа ҳар қандай йўл ҳазил-мазах, чалғитиш ва Ислом Уммати энергиясини зое кетказишдир. Шунингдек, Уммат юрагидан Қуддусни, Ақсони ва бутун Фаластинни озод этиш ҳайқириқлари отилиб чиқаётган бир пайтда, унинг интилишларини пучга чиқаришдир.

Кейин, кимда-ким яҳудийлар томонидан Фаластиннинг аксар қисми босиб олинишини қонуний деб ҳисоблаб, Фаластин аҳлининг бош чаноқлари, жароҳатларию азоб-уқубатлари устига қурилган ифлос вужудларини давлат сифатида тан олса, Қуддусни шарқу ғарб қисмларга бўлинишига рози бўлса, у яҳудийларнинг Қуддус аҳлига қарши содир этаётган барча жиноятларига шерик бўлган ҳисобланмайдими?! Шундай ҳам мантиқсиз баёнотлар ва қуруқ шиорлар бўладими?! Бас, етар шунча алдаганингиз, ниқобингиз тушиб, аллақачон манфур башараларингиз фош бўлган.

Кимда-ким Фаластин ва унинг аҳли азоб-уқубатларига сабабчи бўлса ёки босқинчиларга шерик бўлса ёхуд улар билан тил бириктирган бўлса, Фаластин озодлигига ҳаргиз насибадор бўлмайди. Чунки Фаластин озодлиги шарафдир. Бу шарафга «терроризм» ниқоби остида Исломга қарши курашган кимса ҳам, мустамлакачилар ва босқинчиларни дўст тутганлар ҳам эга бўлолмайди. Йўқ, бу шарафга Аллоҳнинг шундай бандалари эга бўладиларки, улар Ақсо масжидига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида худди мусулмонлар аввалги сафар кирганларидек кирадилар. Қачон Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик Аллоҳнинг изни ила, Қуддусда, унинг марказида барпо этилса, бас, Қуддус унинг пойтахти ва маркази бўлажак. Инша Аллоҳ, бу яқиндир.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here