Шунча ишдан кейин савол туғилади, улар террорга қарши курашишяптими ёки ўзлари террорчими?!!

486
0
Russia's Prime Minister Vladimir Putin speaks during his annual question-and-answer session with Russian people in Moscow, December 16, 2010. Putin on Thursday talked up Russia's recovery from its economic crisis, saying the economy would grow by up to 4 percent this year with real incomes rising thanks to large pension increases. REUTERS/Alexsey Druginyn/RIA Novosti/Pool (RUSSIA - Tags: POLITICS BUSINESS) THIS IMAGE HAS BEEN SUPPLIED BY A THIRD PARTY. IT IS DISTRIBUTED, EXACTLY AS RECEIVED BY REUTERS, AS A SERVICE TO CLIENTS

Россия президенти Владимир Путин телевидениеда қилган нутқида «Халқаро терроризмга қарши курашнинг ягона тўғри йўли, фаол ҳаракат қилиш, жангарилар ва террористларга қарши улар назорат қилаётган минтақаларда жанг олиб бориш ҳамда бизгача етиб келишларини кутиб турмасдан уларни йўқ қилишдир», дея баёнот берди.

Рус учоқлари Сурия аҳлига қарши олиб бораётган ва бунинг натижасида аксари аёллар ва болалардан иборат ўнлаб тинч фуқароларнинг жароҳатланишига ва қурбон бўлишига олиб келган ўзининг кунлик ҳаво зарбалари билан терроризм ва террорчиларга қарши кураш аслида нима эканини кўрсатиб берди. Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази ҳужжатида айтилишича, Россия ҳаво кучларининг Суриядаги аҳоли яшовчи минтақаларда ҳарбий амалиётлар бошлаганидан сўнг йигирма кун мобайнида 127 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Уларнинг 36 нафари 18 ёшга етмаган болалар, 34 нафари 18 ёшга тўлмаган қизлар, 57 нафари эса эркаклар ва бир нафар йигитни ташкил қилади.

Бу бегуноҳ болалар Ғарб давлатларининг юртларимизга қилган очкўзлик ва мустамлакачилик сиёсатлари қурбонидир. Зотан, Ғарб давлатлари учун инсон ва инсонийлик тушунчаси мутлақо бегона. Қурбон бўлганлар ҳатто заиф гўдаклар бўлган тақдирда ҳам бу нарса улар учун сариқ чақалик аҳамият касб этмайди. Бунда уларга кўмаклашаётган ва оғирларини енгил қилаётганлар эса анави зараркунанда давлатлардир. Чунки улар аёллар ва болаларни қутқармай, бундай шиддатли уруш қаршисида томошабин бўлиб, қўл қовуштириб туришибди. Бундан ташқари аёллар ва болаларнинг қурбон бўлишига олиб келаётган ҳаво ҳужумларига қулайлик яратиб бериш учун моддий-техник ҳамда разведка координаталари билан таъминлашмоқда. Бундан ҳам аянчлиси исломий юртлардаги барча имкониятларни, жумладан аэродром ва ҳарбий базаларни босқинчилар хизматига топшириб қўйишди. Буларнинг барчасини терроризмга қарши кураш баҳонасида амалга оширишди. Ваҳоланки терроризмнинг асл сабабчиси уларнинг ўзларидир!!

Биз бундай зулм қаршисида исломий юртлар армияларининг ҳам сукут сақлаётганини, ҳимоясиз аёллар ва болаларнинг нолаларига қулоқ солмаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Аксинча, айрим армиялар Ислом душманларига хизмат қилиш ва мустамлакачилик манфаатларини амалга ошириш учун ўзларининг учоқлари ва аскарлари ёрдамида шу душманлар билан ҳамкорлик қилаётганларини кўриб турибмиз. Зеро, мустамлакачилик манфаати мусулмонлар тана аъзоларининг у ёқ, бу ёқда сочилиб ётиши, уй-жойлар ва шаҳару қишлоқларнинг вайрон этилиши ҳамда тинч аҳолининг қувғинга учраши билангина рўёбга чиқади. Исломдан нафратланувчи бу салибчи Ғарб ва унга малай ҳукмдорлар ўз манфаатларини ва мустамлакачилигини амалга ошириш учун муборак Шом қўзғолонини йўқ қилишга, оққан қонлару қурбонларни беҳуда зое кетказишга бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда.

Бу рувайбиза ҳукмдорларга бундай деймиз: Сизларнинг бундай қоралаб, норозилик билдириб қўйишингиз – агар ҳақиқатдан қоралаб, норозилик билдираётган бўлсангиз – заррача аҳамият касб этмайди. Наҳотки, фақат шу билангина Суриядаги бечораларга ёрдам бермоқчи бўляпсиз?! Сизлар Сурия ичкарисида ҳаво ҳужумларидан холи, қочқинлар учун тинч минтақалар ташкил қилишни талаб қилмоқдасиз. Сурия мухолиф коалицияси эса Москвани ҳужумларни тўхтатишга ва Сурия ерларидан буткул чиқиб кетишга мажбурлашни Хавфсизлик Кенгашидан талаб қилмоқда. Бироқ буларнинг барчаси муборак қўзғолон йўлида жонларини фидо этаётган ва бу қўзғолонни бошланишидаёқ Аллоҳ учун эканини эълон қилган Сурия аҳлининг чекаётган қийинчиликларини бир оз бўлса ҳам камайтирмайди. Аксинча, сизнинг бу қилмишларингиз уларни ёрдамсиз ташлаб қўйишингизни ва душманга бўлган малайлигингизни янада орттиради.

Эй исломий юртлар армиялари!

Биз сизга нидо қилишдан чарчамаймиз, малолланмаймиз. Сизларга аждодларингизнинг душманни ер тишлатиш ва аёллару болаларга ёрдам бериш йўлида эришган ғалабаларини эслатмоқчимиз. Зора, сизлар эслатмамиз сабабли азм-қарорингизни мустаҳкамласангиз, ғайратингизни чархласангиз ва Шомдаги шунча аламларга қарамай, ўз заминларини тарк этмаётган, даҳшатга тушган ҳурларнинг фарёдига ва жароҳатланган гўдаклар ноласига қулоқ солсангиз. Чегараларимизни ҳимоя қилаётган армияларга нидо қилиб айтамизки, улар жаннатдаги неъматлардан баҳраманд бўлиш учун ўлимни орзу қилган болалардан ўз ёрдамларини аяшмоқда.

Эй Ислом Уммати!

Сизнинг ва фарзандларингизнинг аҳволи мана шу. Бу аҳволингизга душманлар макрини кўра билувчи онгли раҳбарнинг йўқлиги ҳамда хоин ҳукмдорларингизнинг борлиги сабаб бўлмоқда. Бу ҳукмдорлар сизни ҳам, бойликларингизни ҳам, мустамлакачилик кишанларидан озод бўлиш учун бошлаган қўзғолонингизни ҳам душманга сотиб юборди, ҳатто болалар ва аёлларингизни на бурчга, на аҳдга боқадиган ёвуз кимсалар қўлига топшириб қўйди. Бироқ модомики, қалбингизда ақида мавжуд экан, сиз Умматдан умид қилиб қоламиз ҳамда бошию охирини илғаб бўлмас саноқсиз лашкарларимизга кўз тикамиз. Умид қиламизки, улар исломий юртларимиздан мустамлакачиларни қувиб чиқарадилар, душманни ўз юрти ичкарисида расво қилиб, ер тишлатадилар, агар ўшанда юртларидан бирор асар қолса, албатта.

قَاتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ اللّهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ * وَيُذْهِبْ غَيْظَ قُلُوبِهِمْ وَيَتُوبُ اللّهُ عَلَى مَن يَشَاءُ وَاللّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

«Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайди, расво қилади ва улар устига сизни ғолиб қилади ҳамда мўмин қавм дилларини қондиради. Ҳамда кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилади, Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир»     [Тавба 14-15]

 0hizb-340x264-300x233

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here