Чуқур таъзия изҳори

523
0

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

«Мўминлар орасида Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бордир. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир амири ва амир бўлими аъзолари, мазолим девони, марказий матбуот бўлими ҳамда бутун Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Уммати Исломияга амир бўлими аъзоси Абдулҳодий Фоур Ҳасан Фоур (Абу Маҳмуд)нинг вафот этганини чуқур қайғу ила хабар қилади. Абу Маҳмуд ҳижрий 1437 йил улуғ сафар ойининг 22 куни, милодий 2015 йил 4 декабр кундузи вафот этди.

Шайх Абу Маҳмуд Ҳизб ут-Таҳрир ташкил топгандан бошлаб Ҳизбнинг фаол аъзоси бўлиб келди. Марҳум икки шайх Тақийюддин Набаҳоний (Абу Иброҳим) билан Абдулқодим Заллум (Абу Юсуф) роҳимаҳуллоҳларга ва шунингдек, Ҳизбнинг бугунги амирига ҳамроҳлик қилиб уларга кўмакчи бўлди. У киши рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ўз ишида жиддий ҳаракат қилувчи эди. Халифалик тонги отишини кўриш билан Аллоҳнинг изни ила, яхшилик ва ажрга ноил бўлишни жуда истарди. Бироқ Аллоҳ Субҳанаҳу шайхни бундан ҳам улуғ ажрга, буюк неъматга ноил қилишни ҳамда

فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِنْدَ مَلِيكٍ مُقْتَدِرٍ

«Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда» [Қамар 55]

бўлишини истаб, Ўз раҳматига чорлади.

Шайх роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ Субҳанаҳуга бўлган имонида холис, Росулуллоҳ Aга бўлган иқтидосида содиқ эди. Бироқ биз

صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا

«Аллоҳга берган ўз аҳду паймонларида содиқ турган, айримлари ўз аҳдига вафо қилиб, (шаҳид бўлган), яна айримлари эса (шаҳидликка) интизор бўлиб, (аҳду паймонларини) ўзгартирмаган», кишилардан ҳеч бирини гуноҳдан пок, деб Аллоҳга даъво қилмаймиз.

Сиз Абу Маҳмудни Аллоҳ раҳмат қилсин, биз сиздан айрилганимиздан маҳзунмиз. Лекин Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзининг Каломида

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

«Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз» [Бақара 156]

деб буюрганидек, «инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун» дейишдан ўзга иложимиз йўқ.

 Хоссатан, укангиз Ато ибн Халил ва бутун Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари                                                         

22 сафар 1437ҳ

4 декабр 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here