Назарбоев: Ҳақиқий инқироз яқинлашмоқда

446
0

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бош вазир Карим Масимов билан ўтказган учрашувда, яқин вақтлар ичида Қозоғистонни чуқур инқироз кутиб турганини маълум қилди.

 Унинг таъкидлашича, бугун республика иқтисодиёти оғир аҳволда ишламоқда.

 “Энергетика маҳсулотларининг нархи пастлаб кетиши туфайли бюджет тушумлари 40 фоизга қисқариб кетди. Бундан ташқари, бошқа асосий экспорт маҳсулотлари бўлган кўмир, қора ва рангли металл нархлари ҳам тушиб кетди. Шу ўринда қишлоқ хўжалигида озроқ ўсиш кузатилаётган бўлсада, ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан машинасозликда ишлаб чиқариш пастлади”, – деди президент.

 “Дунёдаги иқтисодий вазият, шу жумладан, Европа ва Шарқий Осиёдаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда вазиятни яқин орада изга тушишини таҳмин қилиш мумкин эмас. Халқимиз мавжуд вазият кархоналаримиз тушумлари камайиши, даромадлар пасайиши ва иш жойларини эҳтимолий қисқаришларига олиб келишини билиши керак. Ҳақиқий инқироз яқинлашмоқда, у 2007-2009 йиллардагидан анча кучли бўлади. Шу муносабат билан мен ҳукуматга зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, инқироз шароитларда ишлаш ва иқтисодиётни сақлаш йўлини кўрсатадиган ҳаракат режасини тузиш ва аҳолига етказиш вазифасини топшираман”, – дея топшириқ берди Нурсултон Назарбоев.

 Бундан ташқари, Назарбоев ишлаб чиқариш корхоналари самарадорлигини ошириш, аллақачон қурилган объектлар имкониятларидан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

 “Корхоналар давлат уларни маблағ билан таъминлашини кутишлари керак эмас. Бундай бўлмайди. Миллий фонддан янги объктлар қуриш, шунингдек, ёмон ишлаётган корхоналарни қўллаш, субсидиялар билан таъминлашни тақиқлайман. Бундай вазиятда қайси ишлаб чиқариш корхоналари самарали ишлаётгани, қайсилари аксинча эканлиги аниқ бўлади”, – деди президент.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here