Тарвия кунида оқизилган покиза қон сизларга фотиҳ аждодларингиз қонини эслатмадими?!

491
0

«Фаластин ахборот агентликлари: Ҳадил Ҳашламун исмли қиз Халилдаги ҳарбий пост олдида яҳудийлар давлатининг аскарлари ўқидан етган жароҳати боис шаҳид бўлди. Воқеа 2015 йил 22 сентябр сешанба куни эрталаб рўй берди. Хавфсизлик хизмати манбаларига кўра, Халил шаҳридан бўлган 18 ёшли Ҳадил Ҳашламун олган жароҳати сабабли шаҳид бўлди. Босқинчи кучлар Халилдаги пост олдида қизга қарата шафқатсизларча ўқ узишган. У бунинг оқибатида оғир яраланган ва яҳудийлар давлатига қарашли тез ёрдам машинасининг ўтишига рухсат берилгунга қадар қизни ярим соатдан зиёд қон кетиб ётишига ташлаб қўйишган.

Босқинчи кучлар шаҳид Ҳашламун бир яҳудий аскарга пичоқ санчишга уринганини даъво қилди. Аммо «تجمع شباب ضد الاستيطان» уюшмаси нашр қилган тасвирлардан аён бўлишича, қиз тўсиқ олдидан ўтаётган ва чамадони текширилаётган пайтда ҳеч қандай таҳдид бўлмаса ҳам босқинчи кучлар унга ўқ узишган».

Яҳудийлар давлати зўравонликда ҳаддан ошмоқда, турли-туман услублар қўлламоқда, Ақсо масжидини бўлиб олиш лойиҳаси асосида режалаштирилган ҳужумларни амалга оширмоқда. Уларнинг аскарлари ва келгинди жиноятчилари томонидан Қуддусни мудофаа қилаётган ҳур муслималарга қарши адоват қилиш, уларни қувиб чиқариш, ерларни, биноларни босиб олиб, мусодара қилиш, қамоққа олиш, қамоқ ичкариси ва ташқарисида ўч олиш учун қийноққа солиш, таҳдид қилиш ва уйларга бостириб киришлар… ҳануз давом этмоқда.

Бу босқинчилар ҳали ўн гулидан бир гули ҳам очилмаган бир қизга номардларча қонхўр қўллари билан ўқ узишди. Чунки мағрур, ҳур, покиза ва иффатли қиз ўзини тинтув қилишларига рухсат бермади. Улар фаластинлик ўсиб келаётган ёш авлодни қирғин қилишга уриниш билан эртага ўзларини кутиб турган ҳалокатларини ва изсиз йўқ бўлиб кетишлари вақтини гўё узайтиришмоқчи бўлишяпти. Бу ёшларни – биздан ҳисоб талаб қилувчи кимса ҳам, жиноятчи сифатида ҳукм қилувчи қонун ҳам йўқ, дея гумон билан нишонга олишяпти. Яқинда БМТ бош котиби яҳудийлар давлатини, босқинчиларга тобе Фаластин режимини ва босқинчи яҳудий аскарларни «қуролли низоларда болалар ҳуқуқини қаттиқ поймол этган давлатлар ва ташкилотлар қора рўйхати»га киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилмадими?! Бу қарор қотилларни ёнини олиш, жиноятчи яҳудий аскарларни ҳимоя қилиш ва жазодан қутулиб қолишларини таъминлаш ҳисобланмайдими?! Аслида, босқинчи яҳудийлар Аллоҳ яратган махлуқлар ичида энг қўрқоғи. Бироқ «ким жазодан омон қолса, ҳаддидан ошиб кетади», деган гап бор. Аммо улар нафақат жазодан қутулиб қолишяпти, ҳатто қўллаб-қувватланишмоқда. Шунча ишдан кейин ҳам анави юзсиз режим уларга қарши уруш қилиш ўрнига, яҳудийлар давлатини жиноий жавобгарликка тортиш ва тинч аҳолига қарши қилмишлари учун ундан ҳисоб талаб қилиш учун БМТга, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилаётганини таъкидламоқда! Хавфсизлик келишувига амал қилишда ва яҳудийлар давлатини ҳимоя қилишда давом этмоқда!

Эй Фаластин аҳли!

Фақат ҳақни айтувчиларгагина қарши журъат қила оладиган бундай малай ва кучсиз бир режимга қачонгача сукут қиласизлар?! У яҳудийларнинг бу ва бошқа жиноятларига нисбатан халқаро ҳамжамият ва унинг қонунларидан ҳукм сўрашдан бошқа реакция билдиролмайди! Унинг шундай аҳволи эгнингиздан хорлик либосини ечишингиз ва бундай разил малай режимни инкор қилишингиз учун кифоя эмасми?! Ёки бундай шармандали вазиятга кўникиб, рози бўлиб қолганмисизлар?! Росулуллоҳ Aнинг ушбу ҳадисларида айтилган зотларга ўхшашни наҳот истамасангиз:

«لاَ تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ عَلَى مَنْ نَاوَأَهُمْ، وَهُمْ كَالْإِنَاءِ بَيْنَ الْأَكَلَةِ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ، قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ وَأَيْنَ هُمْ؟ قَالَ: بِأَكْنَافِ بَيْتِ الْمَقْدِسِ»

«Умматимдан бир тоифа ўзларига қарши курашган кимсалардан ғолиб бўлган ҳолларида ҳақ устида намоён бўлиб бораверадилар, улар еб тўймаслар ўртасидаги идишга ўхшайдилар. Аллоҳнинг амри келгунига қадар улар шундай ҳолатда бўладилар. Ё Росулаллоҳ улар қаерда бўладилар, деб сўраган эдик. У зот бундай жавоб бердилар: Қуддус ён атрофида бўладилар» (Табароний ишлаб чиққан).

Эй бутун дунёдаги мусулмонлар!

Шунча вақтдан буён нимани кутмоқдасизлар?!! Росулуллоҳ Aнинг Исро ерида ва бутун Фаластинда ҳур муслималар қони оқизилиши билан Уммат шарафи ва Ақсо оёқ ости қилинмоқда! Маккада ҳожилар ҳаж ибодатини қилаётган ушбу улуғ кунлар сизларга Исро ва Меърожни эслатмаяптими, Аллоҳ Азза ва Жалланинг Масжиди Ҳаром билан Масжиди Ақсони ўзаро боғлаганини, ким улардан биридан воз кечса иккинчисидан ҳам воз кечган ҳисобланишини унутдингизми?!

Дарҳақиқат, бу покиза шаҳиданинг қони Тарвия кунида (зул-ҳижжа ойининг 8 куни, ҳожилар замзам ичиб чанқоқларини қондирадиган кунда) оқиб, муборак заминни суғорди. Наҳотки, бу сизларга фотиҳ халоскорлар сифатида келган шаҳид аждодларингиз қонини эслатмаса?! Яҳудийлар бу гулни заминнинг энг покиза еридаги ҳожилар чанқоқларини қондираётган кунда ўлдиришди… Фаластин замини ҳам покиза қони билан унинг чанқоғини қондирадиган халоскорларга муштоқ, унга етган шунча хорликни даф қиладиган, жиҳод юришларини камолига етказиб, Ақсо ва Фаластин ҳурларига нусрат-ёрдам берадиган кишиларга интизор… Чунки яҳудийлар мусулмонларни ўч олиш учун жазолашга қаттиқ ҳаракат қилишмоқда

وَلاَ يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّىَ يَرُدُّوكُمْ عَن دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُواْ

«Улар сизларга қарши қўлларидан келса то динингиздан қайтармагунларича уришаверадилар»  [Бақара 217]

Фаластинни озод этиш – ботил-хор битимлар, келишувлар билан ҳаргиз амалга ошмайди, рад этиш, қоралаш, хафа бўлиш билан ҳам, норозилик юришлари, намойишлар ўтказиш, плакатлар кўтариб чиқиш билан ҳам асло амалга ошмайди. Балки Ислом билан бошқарувчи кучли имом қўмондонлиги остидаги кўп сонли қўшинлар билан амалга ошади. Бу имом тақволи халифа бўлиб, ҳурларни қутқаради, Умар ибн Хаттоб, Салоҳиддин Айюбийлар каби Ақсо ноласига қулоқ солади. Бу Аллоҳга асло мушкул эмас.

﴿لَن يَضُرُّوكُمْ إِلاَّ أَذًى وَإِن يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الأَدُبَارَ ثُمَّ لاَ يُنصَرُونَ﴾

«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар, агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар, сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) нусрат-ёрдам берилмас»     [Оли Имрон 111]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here