Қор: Террорга қарши курашмоқчимисиз? У ёнгинангизда турипти

504
0

Туркия ҳукумати бугунги кунда ўзини “террор”га қарши курашда фаол иштирокчи сифатида намоён қилиб келмоқда. Халифаликдан бошқасига рози бўлмаётган Сурия халқига қарши АҚШ тузган коалицияга қўшилишда бўлсин, ё бошқа сиёсий ишларида бўлсин, мана шу “терроризмга қарши кураш” баҳонасини рўкач қилмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор расмий “Twitter” саҳифаси орқали Туркия ҳукуматининг бу даъвоси пуч даъво эканлигини очиб ташлади.

Маҳмуд Қорнинг баёнотида шундай дейилади:

Туркия тупроқларида ҳам, бошқа Ислом ўлкаларида ҳам тарқалиб бораётган террорнинг асл манбаси мустамлакачи давлатлардир. Яъни террорнинг манбаси АҚШ, Британия, лаънати Исроил ва Россия давлатларидир. Аммо сиз террорни қаердан изламоқдасиз?! Киршаҳардаги курд ҳунармандларнинг ишхоналариданми? Ёки ишлаш учун оиласи билан Анқарага келган мавсумий ишчиларнинг автомобиллари ва чодирлариданми?

Ўлдирилганлар кимлар? Уйида, ўз ётоғида ухлаётганда хоинларча ўлдирилган ёш полициячи…, автоҳалокат хабари билан тузоққа туширилган яна бир полициячи…, Диёрбакирда эшикдан ташқарига чиқолмай, ҳатто бошини деразадан ҳам ташқарига чиқара олмай қолган ёш гўдаклар ва аёллар… Хўш, ёқиб юборилган корхоналар, хоинларча ўлдирилган бегуноҳ фуқароларни нишонга олиб, террорга хизмат қилаётганлар кимлар?

Доимо бир биримизга душман бўлишимизни истаганлар, бўлиниб кетишимиздан куч-қувват олаётганлар ва тупроқларимизга турли фитна уриғини сепаётганлар қаерда?

Улар узоқда эмас, ёнгинангизда, бизнинг тупроқларда, Инжирликда турипти. Аслида ҳақиқий террористлар мана шулар. Бироқ “терроризмга қарши кураш”га бизни ўзларига шерик, иттифоқдош қилиб олишган.

Келинглар турк-кутд ва бошқа барча халқлар бир бўлиб ҳукумат вакилларига, иқтидордаги-ю мухолифатчиларига шундай мурожаат қилайлик:

“Террорни йўқ қилишни истасангиз унинг асл келиб чиқаётган ерига эътибор қаратинг. Энг аввало Инжирликдан АҚШлик террористларни қувинг. Террорни дастаклаган мустамлакачи давлатлар билан алоқаларингизни узинг. Уларнинг илмоний ва демократик тушунчаларини, ҳеч бир нарсага ярамайдиган тузумларини ахлатга улоқтиринг. Террор қандай таг-томири билан қўпориб ташланганини ўшанда кўрасиз. Тинчлик ва осойишталик қандай ҳукм суришини ўшанда кўрасиз. Турк, курд, лази, черкас ва барча халқлар қандай ўзлигига қайтганлигини, уларни биродарга айлантирган Исломни қандай маҳкам ушлаганлигини ўшанда кўрасиз”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here