Осиёнинг турли минтақаларидаги муфаккира аёллар…

649
0

Осиёнинг турли минтақаларидаги муфаккира аёллар Роҳинга мусулмонларини қутқариш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга даъват қилувчи баёнотга имзо чекмоқдалар

4563Осиёнинг турли минтақаларидаги муфаккира аёллардан 250 нафари Роҳинга мусулмонларини қутқариш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга даъват қилувчи баёнотга имзо чекдилар. Баёнотда Мьянма ва унга қўшни давлатлардаги мусулмонларга нисбатан ваҳшиёна истибдод тўлқини тобора кучайиб бораётгани қаттиқ қораланган. Баёнотдаги даъватда шулар айтилганки, исломий юртларни бирлаштириш ва бугунги режимларни ҳамда кофир Ғарб ўрнатган миллатчилик чегараларини рад қилиш зарур. Чунки шу чегаралар сабабли мусулмонлар ва уларнинг ҳукмдорлари дунёдаги барча репрессияга учраётган мусулмонларни, ака-ука биродарларини қутқаришда ўз бурчларидан воз кечдилар. Шунингдек, баёнотда исломий олам ҳукуматларидан дарҳол Роҳинга мусулмонларини қутқариш сари ҳаракатланиш ва уларнинг Ислом буюрганидек ўз ҳақ-ҳуқуқларига эришишларига ёрдам бериш ҳам талаб қилинган. Бунга қўшимча, имзолаш тадбирида қатнашган аёллар Роҳинга мусулмонлари бўҳронининг туб ечими саналган ҳамда уларнинг ҳам, бутун дунёдаги бошқа мазлум мусулмонларнинг ҳам азоб-уқубатларига зудлик билан чек қўядиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш фаолиятини қўллаб-қувватлашга аҳд қилдилар. Баёнотга қўл қўйиш билан ундаги бандларни қўллаб-қувватлашини ифодалаган аёллар: Роҳинга инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзолари, журналистлар, радио, телевидение, матбуот муҳаррирлари, сиёсий партиялар аъзолари, исломий ташкилотлардаги нуфузли аёллар, фуқаролик хизмати мулозимлари, жумладан, регионал вазирликлар меҳнаткашлари, сиёсий фаоллар, хотин-қизлар ҳаракатлари аъзолари, муслима меҳнаткашлар, жамият етакчилари, шифокорлар, муҳандислар, тадбиркорлар, муаллималар, университетлар профессорлари ва талабаларидир.

Ушбу баёнот 2015 йил 6 июнда Малайзия мезбонлик қилган ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар бўлими ташкиллаштирган аёллар форуми доирасида чиқарилди. «Роҳинга: денгизда қолиб кетганлар фуқаролиги йўқ бир миллатми ёки энг яхши Умматнинг бир қисмими?» номли ушбу аёллар форумида дунё ҳамжамияти диққатини Роҳинга аёллари ва болалари дуч келаётган машаққатларга қаратиш кўзда тутилган. Баёнот билан боғлиқ айни тадбирдан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир аёллари ўз жамиятларидаги нуфузли аёллар билан кенг кўламли баҳс-мунозаралар ўтказиб, уларни ушбу баёнот ва ундаги таклифларни тушунтиришга ва йўлланмалар беришга ҳаракат қилдилар.

Қуйида ушбу баёнотни келтирамиз:

2015 йил 6 июн шанба куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида «Роҳинга: денгизда қолиб кетганлар фуқаролиги йўқ бир миллатми ёки энг яхши Умматнинг бир қисмими?» номи остида ўтказилган аёллар форумида Ҳизб ут-Таҳрир марказий ахборот бўлими аёллар қисми «Роҳинга аёллари ва болаларига ёрдам кўрсатиш» эълонини чиқарди

Биз, қуйидаги имзо соҳибалари Мьянма ва унинг атрофидаги давлатларда Роҳинга мусулмонларини қувғин қилиш кучайиб бораётганини ҳамда бу мусулмон ака-укаларимиз, опа-сингилларимизга қарши репрессив сиёсатлар олиб борилаётганини кескин қоралаймиз ва қуйидагиларни эълон қиламиз:

  • Биз муслима аёллар сифатида таъкидлаб шуни айтамизки, мусулмонлар бошқа одамлардан ташқари алоҳида ягона умматдир. Мусулмонлар ўзаро бирлашишлари вожиб ҳамда уларни ҳеч қандай чегара, тўсиқ ва масофа ажратмаслиги лозим. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

«Албатта, сизларнинг умматингиз ҳақиқатда бир умматдир, Мен эса Роббингизман, бас, Менгагина ибодат қилинг»   [Анбиё 92]

Шунинг учун шу ердан туриб, Роҳинга ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз муаммоси барчамизнинг муаммоимиз, уларнинг азоб-уқубатлари барчамизнинг азоб-уқубатларимиз эканини таъкидлаймиз. Шунингдек, биз уларнинг масаласини қўллаб-қувватлаймиз. Чунки Росулуллоҳ Aнинг ушбу сўзларига кўра, Ислом уларни ҳимоя қилишни ва тинч маскан билан таъминлашни бизга фарз қилган:

«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لاَ يَظْلِمُهُ، وَلاَ يُسْلِمُهُ، وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ، كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً، فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا، سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Мусулмон мусулмонни биродаридир, унга зулм қилмайди, душманга топшириб қўймайди, ким биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким мусулмон кишидан битта ғам-ташвишини аритса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини қиёмат куни яширади» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

  • Дунёнинг барча бурчагидаги мусулмонлар биродардирлар. Аллоҳ Таоло

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ

«Албатта Мўминлар (бир-бирларига) биродардирлар»     [Ҳужурот 10]

деди. Шунингдек, душманга қарши ҳаммалари бир муштдирлар. Росулуллоҳ A бундай дедилар:

«الْمُسْلِمُونَ تَتَكَافَأُ دِمَاؤُهُمْ وَهُمْ يَدٌ عَلَى مَنْ سِوَاهُمْ يَسْعَى بِذِمَّتِهِمْ أَدْنَاهُمْ وَيُرَدُّ عَلَى أَقْصَاهُمْ»

«Мусулмонлар қони (қасос ва дияда баробардир), улар душманга қарши бир муштдирлар, Улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир, уларнинг энг узоқдагисига ҳам ўлжа берилади».

Бинобарин, Суриядаги оқизилган мусулмонлар қонининг дахлсизлиги Марказий Африкадаги, Фаластиндаги, қолаверса Роҳингадаги мусулмон биродарларимиз оқизган қонлари дахлсизлиги билан бир хилдир.

Биз исломий юртлардаги мавжуд ҳукуматларнинг Роҳинга мусулмонларини ҳимоя қилиш учун Мьянмага аралашишдан бош тортганликларини ҳамда ўзларини олиб қочишга муваффақ бўлган бу бечораларни тинч бошпана ва яхши турмуш билан таъминламаётганликларини кескин қоралаймиз. Биз мусулмонлар юртларидаги мавжуд бундай илмоний миллий режимларни ҳамда мустамлакачилик чегараларини ҳам рад этамиз. Бу чегараларни кофир Ғарб зўрлик билан ўрнатиб қўйди, шулар билан юртларимизни заиф давлатчаларга бўлиб ташлади, улар сабабли мусулмонлар бир-бирларига ёрдам қўлини чўзишга муҳтож бўлиб турган бир вақтда, ёрдамсиз ташлаб қўйилдилар, улардан воз кечилди. Биз бундай аччиқ воқеликни бартараф этиш учун фаолият қилиб, шунга даъват қилаётган эканмиз, исломий юртлардаги мавжуд ҳукуматлардан Мьянмадаги анави жинояткор диктатор ҳукумат билан дарҳол алоқаларини узишни, у ердан қочиб чиққан Роҳинга мусулмонларини қувғиндан қутқариб, тинч бошпана ва тўла фуқаролик ҳуқуқи билан таъминлашларини талаб қиламиз.

  • Биз айни бўҳронни халқаро ҳамжамият ҳал этиши мумкин, дея даъво қилинаётган фикрни рад этамиз. Чунки халқаро ҳамжамият дея айтилаётган капиталистик давлатлар Роҳинга мусулмонларига қарши террористик ҳужумларини содир этишдан тўхтамаётган Мьняма ҳукумати билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашди. Бу билан халқаро ҳамжамият ўзининг бирламчи вазифаси – инсон ҳаёти ва ҳурмати зарарига бўлса ҳам – шахсий моддий манфаатларини таъминлашдан иборат эканини яна бир бор намоён қилди. Шу билан бирга, биз Роҳингадаги мусулмон ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизни қутқаришда – Жануби-Шарқий Осиё Давлатлари Иттифоқи (АСЕАН)нинг алоҳида роли бўлиши мумкин, деган фикрни ҳам мутлақо рад этамиз. Чунки бу иттифоқ доимо минтақада мустамлакачи давлатлар манфаатига хизмат қилувчи қўғирчоқ бўлиб келган. Бундан ташқари, БМТнинг ролини ҳам кўрдик. У Сурия, Фаластин, Марказий Африка ва бошқа юртлардаги қувғинга учраган мусулмонларни ҳимоя қилиш масаласида аянчли омадсизликка учради, кейин аралашишдан ўзини олиб қочди. Бинобарин, бунга ўхшаш ташкилотларга ишонмаймиз ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг Мьянма ва бошқа ерлардаги мусулмон ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизнинг қон тўкилишига, азоб-уқубатда яшашларига чек қўйишига умид қилмаймиз.
  • Биз таъкидан айтамизки, Роҳинга мусулмонларининг ҳам, дунёдаги бошқа мусулмонларнинг ҳам бошларига тушаётган зулму ситамларнинг туб ечими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишда мужассамдир. Ёлғиз Халифалик давлатигина мусулмонлар манфаатини ҳақ-рост табанний қилади, чунки у Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шариатига мувофиқ қадам ташлайди. Шу боис Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик барча қувғинга учраган мусулмонлар истиқболига ўз дарвозаларини ланг очиб бериб, ҳаммаларини ҳимоя ва бошпана билан таъминлайди, чунки Халифалик давлати наздида уларнинг ҳаммаси баробардир. Ушбу давлат зулмга учраган бу мусулмонлар қаерда бўлмасинлар, қаерда тўхтаган бўлмасинлар, ҳеч иккиланмай, дарҳол уларни қутқариш сари қўшин сафарбар қилади. Бинобарин, биз Аллоҳ Таолога ваъда берамиз, албатта Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фаолият қилиб, ушбу буюк давлатни барпо этиш учун бор кучимизни ва бор ҳаракатимизни сарфлаймиз. Токи, ушбу давлат юртларимизни бирлаштирсин, фуқароларимизни душман қўлидан қутқарсин, хавфсизликни кенг ёйсин, нафақат Роҳинга аёллари ва болалари, балки бутун Ислом Уммати учун бахтли ҳаётни кафолатласин.

Айтган сўзларимизга Аллоҳнинг Ўзи шоҳид, Ўзи муваффақ қилувчи ва таянишга лойиқ зотдир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here