Туркия ҳарбий самалётлари ҳужумни бошлади

510
0

Туркия ҳарбий самалётлари жума кечасидан эътиборан Сурияга бомба ёғдиришни бошлади. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда маълум қилинди.

“Ҳарбий самалётларимиз коалиция самалётлари билан биргаликда мамлакатимизга таҳдид туғдираётган ИШИД масканларини нишонга ола бошлади. Террорга қарши кураш Туркия назарида биринчи ўриндаги миллий хавфсизлик мавзусидир. Бу курашимиз барқарор равишда давом этади”, дейилади вазирлик тарқатган баёнотда.

Бундан аввал АҚШ мудофаа вазирлигининг сўзчиси Жефф Дэвис ҳам Туркия тез орада ҳужумга ўтиши ҳақида айтган эди. Дэвис Пентагонда ташкил қилинган матбуот анжуманида журналистларнинг “икки давлат ўртасида битим имзоланиши ортидан Туркия ҳарбий самалётлари қачон ҳаводан ҳужумга ўтиши” ҳақида берган саволига “Тез орада. Аниқ бирор кун ёки соатини айта олмайман, аммо жуда тез кунларда”, деб жавоб берди.

Дэвиснинг таъкидлашича, Туркиянинг коалиция ҳаво ҳужумларига иштирок этиши янада кўпроқ обьектларни нишонга олиш ва кўпроқ ҳужумлар уюштиришга имкон яратади. Бироқ Туркия ПКК (Курд ишчилар партияси)га ҳаводан ҳужум уюштирмоқчи бўлса, АҚШни аввалдан хабардор қилиб қўйиши лозим.

Туркия ташқи ишлар вазирлигининг сўзчиси Таню Билгич ҳам журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилиб, битимга имзо чекилиши ортидан ҳамкорликда ҳужум қилиш борасида бирор муаммо қолмаганлигини билдирди.

“ИШИДга қарши муштарак ҳужум уюштириш борасида АҚШ ва Туркия ўртасида охирги битим имзоланди. Шундан эътиборан ҳамкорликда ҳужум уюштиришлари мумкин. Албатта булар ҳарбий техник масалалардир. Бу босқичдан сўнг бирор бир муаммо қолмади”, деди Таню Билгич.

Туркистон:

АҚШ дунё бўйлаб ўз нуфузини ушлаб туриш ёки уни кенгайтиришда минтақаларни ёки бирор мамлакатни, унга таҳдид қилиши мумкин бўлган бошқа қувватни пайдо қилиб қўйиш билан уни шантаж қилади. Исроилдан Яқин Шарққа таҳдид қилиб туришда фойдаланади. Эронни Исроил ва ЕИга қарши, ЎИҲни Ўзбекистонга қарши, Курд ишчилар партиясини Туркия, Эрон ва Ироққа қарши, Толибонни Ироқ ва Афғонистонга қарши, ИД ташкилотини бир неча исломий ва бошқа юртларга қарши қўйишда фойдаланади, ва ҳоказо. АҚШ, ўзининг бу найрангларини олиб боришда, куфр асосидаги дунё системасидан ҳамда ўзининг халқаро сиёсий вазнидан ўта устамонлик билан фойдаланиб келади.

“Росбалта” корриспондентига кўра, Путин 19 июнь куни матбуот орқали “ИД ташкилотининг ҳарбий қуввати Ироқ давлатиникидан кўра кучли бўлиб кетди. У бу ҳарбий техника ва қуролларни АҚШнинг ёрдами билан ўта тез ва осон қўлга киритиб олди” деди. Халқаро сиёсатда бу ифлос услублар аввалдан қўлланиб келинади. Россиянинг ўзи ҳам Ливанда “Ҳизбуллоҳ”ни узоқ йиллар мобайнида қурол яроқ билан қўллаб келади. Акс ҳолда бу ҳарбий ташкилотлар қурол яроқни қаердан олишади? Уларнинг деярли бирортаси ўз минтақасида қурол ишлаб чиқара олмайди.

“Курдистон ишчилар партияси” ҳам, АҚШ томонидан сунъий сақлаб келинаётган бир ташкилотдир. Уни Турк ҳарбийлари ҳеч қийинчиликсиз йўқ қилиб юбориш имкониятига эга, бироқ АҚШ бунга йўл бермайди. Турк ҳукумати, ҳатто 1999 йилда қўлга олинган “Курдистон ишчилар партияси” етакчиси Абдуллоҳ Ўжалонни ўлим жазосига ҳукм қилиб ҳам ўлдира олмаяпти. Юқоридаги АҚШ мудофаа матбуотчисининг гапларидан, Турк ҳарбийлари учун Сурияга қарши бомбардимон қилиш билан АҚШга кўрсатган руҳий қўллови эвазига, Куртларни ҳам маълум даражада бомбардимон қилиб олишига рухсат берилади. Лекин АҚШнинг рухсати ва маслаҳати остида.

Турк ҳукумати эса, икки мусулмон юртни, бир кофир мустамлакачини рози қилиш учун бамбардимон қилмоқчи. Акс ҳолда АҚШ “Курдистон ишчилар партиясини” қўллаб юбориш билан Туркияни яна фуқоролар уруши ҳолатига қайтариб юбориши мумкин, деб қўрқишаяпти. Курдлар ҳам худди Туркия сингари Ироқ урушида АҚШга итдек хизмат қилди. Лекин уни ҳозирги ҳолати, АҚШ уни хорларча ташлаб юборганини кўрсатиб турипти. Туркия ҳукумати ҳам ҳозирда итдек хизмат қилишда давом этаяпти. Лекин у ҳам шу кетишида яқинда Курдларнинг аҳволига тушади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here