Саудия зиндонларида 359 Исломий уламо маҳбусликдан азият чекмоқда

487
0

Саудия Арабистони зиндонларида қамалиб ётган 359 нафар Исломий уламолар ва даъватчиларнинг номлари форум сайтларида эълон қилинди. Сайтда келтирилишича, Саудия зиндонларида маҳбусликдан азият чекаётган уламолар ва даъватчиларнинг сони руйхатда келтирилган номлар билан чекланмайди. Қамоқхоналарда улардан ташқари номлари аниқланмаган бир қанча уламолар мавжуд.

Узоқ муддатлардан буён зиндонларда сақланиб келаётган уламолар ва даъватчилар жиҳод ҳукмини қўллаб қувватлаганлиги ва Саудия ҳукуматининг сиёсатига қарши чиққанлиги сабабли Саудия режимининг қаҳрига учраган. Сайтда эълон қилинган уламолар рўйхати бошида Сулаймон ал-Улваннинг номи ўрин олган.

Шайх Сулаймон халқаро майдонда танилган, хусусан ҳадис соҳасида эътиборга молик уламолардан биридир. Забардаст уламо ибн Ҳажар Асқалонийдан сўнгги буюк муҳаддислардан саналган Сулаймон ал-Улван Саудия ҳокимларининг сиёсатига қарши чиққанлиги учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Саудия режими Шайх Улванга икки нарсани эълон қилиши эвазига қамоқдан озод этилишини ваъда қилган эди. Биринчиси Саудия ҳокимларини шаръий мусулмон ҳокимлар деб эълон қилиш. Иккинчиси Саудия конституциясини қирол тарафидан қўйилган қонунлар эмаслигини ва шариатга мос келишини эълон қилиш. Сулаймон ал-Улван “Бошимни танамдан жудо қилсангиз ҳам мен бу гапларни айтмайман”, дея Саудия ҳокимларининг талабларини рад этиб келади.

Саудия зиндонларида ётган яна бир олимнинг исми Носир ал-Фаҳддир. Ал-Фаҳд ҳофизи Қуръон ва диний соҳада етук олим бўлиши билан бирга китоб ут-тисъа (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Тирмизий, Насафий ва ибн Можа ривоят қилган ҳадис китобларидан ташкил топган тўққиз китобни) тўлиқ ёд олган муҳаддис олимдир. Шунингдек бу олим Имом Аҳмад бин Ҳанбалнинг “Муснад”и, Доримийнинг “Сунан”и ва Имом Моликийнинг “Муватто”сини ҳам ёд олган. Академик соҳада унинг қаламига мансуб 65 дона китоби мавжуд.

Носир ал-Фаҳд 2001 йилнинг октябр ойида АҚШ бошчилигида Афғонистонга қарши бошланган ҳужумлар ҳақида “Мусулмонларнинг зарарига АҚШга ёрдам берганларнинг кофирлиги”, номли китоб ёзди. У ўзининг мазкур китобида Саудия режимини қаттиқ танқид остига олиб, “Мусулмонларга қарши олиб борилаётган бу салб юришида Мусулмонларнинг зарарига кофирларнинг сафида туриб жанг қилган ҳар қандай кимса кофирдир”, деб ёзганлиги учун Саудиянинг босимларида дучор бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here