Бактериологик (биологик) ва токсик қуролларни ишлаб чиқиш ва захирага йиғишни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш бўйича Конвенция (БТҚК)га аъзо давлатларнинг экспертлари учрашувида иштирок этган россиялик манбанинг РИА Новости ахборот агентлигига билдиришича, Москва АҚШ ҳарбий идораси томонидан Грузия, Уркаина ва Қозоғистон ҳудудида биологик қуролнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқаришга мўлжалланиши мумкин бўлган юқори даражали ҳимояланган биолабораториялар ташкил қилишидан хавотирда.
“АҚШ ҳарбий идораси бизнинг чегарамиз олдида юқори даражали ҳимояланган, жумладан биологик қуролнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқаришга ҳам мўлжалланиши мумкин бўлган биолабораториялар қуришига Россия ўз муносабатини билдирмаслиги мумкин эмас”, – деди у.
Россия Федерациясининг маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий идорасининг биолабораториялари Грузия, Украина ва Қозоғистонда жойлашади. Бу давлатлар ўз ҳудудларида “америкалик ҳарбий лаборантлар БТҚК га хилоф амалиётларни ўтказмасликларини” назорат қила оладиган биотехнология соҳасида етарли даражада тажрибага эга эмаслар, – дея хабар бермоқда Қозоғистон ОАВлари.
Туркистон:
АҚШ ва Россия ўртасидаги кураш фақат сиёсий ва иқтисодий соҳалардагина чекланиб қолмай, бир-бирларига қарши ахборот уришини ҳам кучайтириб боришмоқда. АҚШлик сиёсатчи ва ҳарбийлар Путин ва унинг атрофидаги сиёсатчиларни қилаётган ишларини “аҳмоқлик” деб атаб, Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган сиёсатини имкон қадар ҳунук кўрсатишга интилишаётган бўлса, Россия ОАВлари Европа давлатларидан келаётган озиқ-овқат маҳсулотларини номойишкорона йўқ қилинаётганини тинимсиз кўрсатиб келишмоқда.
Улар ўртасидаги кураш фақат шу билан чекланиб қолмай, АҚШ имкон қадар Россияни яна қайта “совуқ уриш” ҳолатига тортишга ҳаракат қилмоқда. Бевосита ўз чегараларига яқин ҳудудларда НАТО томонидан ҳарбий машғулотлар кўпайтирилганига жавобан Россия ҳам ўзининг асосий кучларини Европага яқин ҳудудга жойлаштиришга интилмоқда. Бу ишни амалга ошириш учун Россияга айниқса 9 май байрами жуда қўл келди.
АҚШ Россияни имкон қадар ҳарбий соҳага кўпроқ маблағ сарфлашга мажбур қилиш учун узоқ йиллардан бери Россия нуфузи остида бўлиб келган республикаларга сиёсий ва ҳарбий ёрдам беришни ошириб бормоқда. Юқоридаги каби биолабораторияларни ташкил этилиши ҳам шу режа асосида бўлишини эҳтимоли юқори.