Сариев: 12 августдан бошлаб Қирғизистон ЕОИИнинг тўлақонли аъзосига айланади

460
0

 Бош вазир Темир Сариевнинг маълум қилишича, 12 августдан бошлаб Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг тўлақонли аъзосига айланиб, қирғиз-қозоқ чегараси очилади.

 Унинг сўзларига кўра, айнан шу куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Қирғизистонни ЕОИИ аъзоларидан бири сифатида расман рўйхатдан ўтказади. Шунингдек, 12 август куни икки давлат президентлари Алмазбек Атамбаев ва Нурсултон Назарбоев иштирокида Қирғизистон ва Қозоғистон давлат чегараларини очилиш маросими бўлиб ўтади.

 Бош вазир Темир Сариев бу ходисани 2011 йилдан бери давом этиб келаётган интеграция жараёнини маънили якуни эканлигини белгилаб, мамлакат иқтисоди учун янги имкониятлар очилишини билдириб ўтди.

 “Шу кундан бошлаб Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан “тўрт эркинлик”, бошқача айтганда, ишчи кучи, капитал, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиш имконияти пайдо бўлади. Фуқаролар, тадбиркорлар ва мамлакат ташқарисида ишлаб юрган мигрантларга бир қатор енгилликлар бўлади”, – деди Сариев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here