Дунёда қочқинлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда

482
0

5 август куни бортида 700 африкалик бўлган кема Оқденгизда чўкиб кетди. Олинган хабарларга кўра юзлаган инсонлар ҳалок бўлди. Ўтган май ойида эса 8 минг араканлик мусулмон қочқинлар бир неча ҳафталаб денгиз ўртасида қолиб кетди.

Охирги йилларда қочқинлар ва муҳожирлар мавзуси ҳамда денгизга чўккан бирор бир кема ва ҳалок бўлган минглаган инсонлар мавзуси дунёнинг энг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Бу борада бир қанча тадқиқотлар ва ҳисоботлар мавжуд. Халқаро тадқиқот маркази 2013 йилда тарқатган ҳисоботга кўра, дунё бўйлар халқаро муҳожирлар сони 1990 йилда 154 миллионга етган бўлса, 2000 йилда 175 миллионга, 2013 йилда эса 232 миллионга етди. Кўрилаётган чора тадбирларга қарамай бу рақам камайиш ўрнига кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳар йили минглаган қочқинлар ҳаётдан кўз юмади. 1993-2014 йиллар оралиғида Оқденгизда ҳалок бўлган қочқинлар сони 30 мингдан ошиб кетди. Биргина 2014 йилнинг ўзида 3419 киши ҳаётдан кўз юмди.

Хўш, нима учун бу инсонлар жонлари эвазига ватанларини ташлаб ҳижрат қилишмоқда? Нима учун кўра-билиб туриб ҳалокатли сафарга энг яқинлари билан чиқишмоқда? Нима учун 150 миллиард долларлик инсон савдосининг олди олинмаяпти? Нима учун бу муаммони ҳал қилиш учун ҳеч бир ишга қўл урилмаяпти? Дунёни бошқараётганлар, Мусулмонларни бошқараёган етакчилар қаёқда қолди?

Эй мусулмонлар! Исломий Халифалик давлати қулатилгандан сўнг кофир ғарб давлатлари дунёни зулмга тўлдирди. Уларнинг зулмлари шунчалар кўпайдики, етиб бормаган бирор ер қолмади. Хусусан Яқин Шарқ, Марказий Африка ва Урта Осиёда яшаган миллионлаган мусулмонлар жонларини, номусларини ва келажакларини қутқариш йўлида ўлим сафарига чиқишга мажбур қилинди.

2014 йилги ҳисоботларга кўра, дунёдаги ҳар беш қочқиндан бири сурияликдир. Бошқалари эса Ироқ, Судан, Фаластин, Қрим, Марказий Африка, Нигерия Афғонистон ва Бирмалик мусулмонлардан иборатдир. Қочқинларнинг аксарияти Ислом ўлкаларидан эканлиги асло тасодиф эмас. Чунки Исломга душман бўлган мустамлакачи кофир Америка, Британия, Франция, Исроил ва Россия каби давлатлар бутун дунёга ҳукмини ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Мусулмонлар уларнинг муштарак душманларидир.

Эй мусулмонлар! Ер юзида мусулмонлар бошпана сўраб борадиган бирор “Ҳабаш ери” қолмади. Қочқинларнинг бир қисми йўлда ҳаётдан кўз юмган бўлса, яна бир қисми инсон савдогарларининг қўлига тушиб, фоҳишалик қилишга ва қул бўлишга мажбурланмоқда. Қолганлари эса – агар қўлга тушиб қолишмаса – оч, уй-жойсиз ҳаёт кечиришмоқда. Ўн минглаган қочқинлар ҳаётдан кўз юмар экан, кофир давлатлар, халқаро ташкилотлар, мусулмонларнинг бошларидаги раҳбарлар кофирлар тарафидан чизиб берилган чегараларини ҳимоя қилиш учун бу инсонларнинг денгизларда чўкиб ўлишини томоша қилиб туришипти. Ҳолбуки, бир мўъминннинг қадри Аллоҳ Таолонинг наздида Каъбадан ҳам қадрлидир. Шундай экан, қандай қилиб биз бу зулмларга сукут сақлаб туришимиз мумкин.

Аллоҳнинг Росули с.а.в. шундай марҳамат қиладилар:

«مَا أَطْيَبَكِ وَأَطْيَبَ رِيحَكِ مَا أَعْظَمَكِ وَأَعْظَمَ حُرْمَتَكِ وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَحُرْمَةُ الْمُؤْمِنِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ حُرْمَةً مِنْكِ مَالِهِ وَدَمِهِ وَأَنْ نَظُنَّ بِهِ إِلاَّ خَيْرًا»

«(Эй Каъба) Нақадар яхшисан ва нақадар хушбўйсан, нақадар буюксан ва сенинг ҳурматинг ҳам нақадар буюк. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминнинг ҳурмати, унинг моли ва қонининг ҳурмати Аллоҳнинг наздида сенинг ҳурматингдан ҳам буюкдир. Шунингдек, мўмин хусусида фақат яхшиликни гумон қилишимиз ҳам сенинг ҳурматингдан буюкдир».

Муса Байўғли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here