Мадлен Олбрайт: 500 минг гўдак қатл қилинди, ғалаба учун бу керак эди

496
0

АҚШнинг собиқ ташқи ишлар вазири Мадлен Олбрайтга тегишли деб кўрилган овоз қайдлари катта шов-шувларга сабаб бўлди. Овозли тасмада айтилишича, Ислом ўлкаларидан бири бўлмиш Ироқда АҚШ ҳукумати юритган сиёсат туфайли 500 минг ёш гўдак қатл қилинган.

Мадлен Олбрайт ҳеч иккиланмай буни тўғри деб билишини айтади. Унинг таъкидлашича, АҚШ идораси Ироққа очган урушида муваффақият қозониши учун шундай ишларга қўл уриши керак эди. Шунингдек тасмада Ироқда ўлдирилган ёш болаларнинг сони Ҳеросимада қатл қилинган гўдаклар сонидан анча ортиқ эканлиги айтиб ўтилади.

“Ироққа қилинган урушда 500 минг гўдак қатл этилганини эшитдик. Яъни Ҳеросимада ўлган болалар сонидан анча кўп. Биз урушда ғалаба қозонишимиз учун Ироқ халқи шунчалик тўлов тўлаши керакмиди? Шубҳасизки, бу ерда бир нарса дейиш қийин. Аммо бизга қолса, шундай бўлиши керак деб биламиз”, дейди собиқ ташқи ишлар вазири овозли тасмада.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here