Пентагон: Россиянинг Марказий Осиёдаги нуфузи биз учун муаммо туғдиради

569
0

Пентагон: Россиянинг Марказий Осиёдаги нуфузи биз учун муаммо туғдиради

АҚШ Марказий Қўмондонлиги раиси генерал Жозеф Вотел Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирининг давом этиши Қўшма Штатлар учун бу минтақаларда муаммолар келтириб чиқараётганлигини маълум қилди. Вотел бу ҳақида АҚШ Сенати мажлисида қуролли хизматлар қўмитасига тақдим этган ҳисоботида айтиб ўтди.

“Россия ҳали ҳам Марказий Осиё минтақасидаги ўз таъсирини сақлаб келяпти. Аввалда Совет Иттифоқи таркибида бўлган давлатлар иқтисодий масалалар ва хавфсизликни таъминлаш масалаларида қайсидир бир жиҳатдан Россияга таянишда давом этмоқда. Бу эса биз учун муаммоларни келтириб чиқармоқда. Чунки Россиянинг ҳаракатлари бизнинг бу мамлакатлар билан мулоқот қилиш имкониятларимизни чеклаб, Москванинг нуфузини кучайтириш учун қўшимча имкониятлар яратиши мумкин”, дейилади ҳисоботда.

Вотелнинг таъкидлашича Россия 2014 йилдан бошлаб Евроосиё интеграциялашувини кучайтириш учун ўз таъсирини тиклаш мақсадида буфер зона бўйлаб ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Вотел марказий қўмондонлик (бу қўмондонлик Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Африка минтақаларининг масъулиятни ўз ичига олади) Америка Қўшма Штатларининг манфаатларини тарғиб қилиш учун Марказий Осиё ва Жанубий Осиё, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳаракат олиб бораётганлигини таъкидлади. Унинг билдиришича, Оқ уй маъмурияти ​​минтақа давлатлари билан ҳарбий алоқаларни ривожлантириш йўлида давомий ҳаракат олиб бормоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here