Ҳиндистонда мусулмонлар сони ўсишини туғишини чеклаш орқали қисқартириш таклиф қилинмоқда

468
0

Мустамлакачилар малайи ва ювиндихўри Мустафо Камол Отатурк қўли билан Халифалик давлати қулатилгач мусулмонлар ўз қалқонларидан маҳрум бўлишди. Шундан сўнг ҳар қандай ҳақир ва нажас кимсалар учун Исломга, Ислом дини қадриятлари ва мусулмонларга қарши кўнгилларига келган ишни амалга ошириш имкони пайдо бўлди.

 Бирмада қотил бутпарастлар томонидан роҳинга мусулмонларини бемалол қирғин қилиниши, мушрик Хитой ҳукумати томонидан Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларини ўз эътиқодларидан қайтишга мажбурлаш, муқаддас Рамазон ойида рўза тутишни тақиқланиши оддий ишга айланиб қолди. Мусулмонлар устига ўрнатиб қўйилган хоин ҳокимлар томонидан бу ишларга ҳеч қандай муносабат билдирилмаганидан руҳланган бошқа юртлардаги нажас мушриклар ҳам мусулмонларга нисбатан қалбларидаги адоватларини ошкор қилишга журъат пайдо бўлмоқда.

 “IslamNews” сайтининг “India Today”га таяниб хабар қилишича, Шив Сена ҳинд миллатчилар партияси Ҳиндистон ҳукуматига диний озчиликлар сонини ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида мусулмонларга туғишни чеклаш таклифини киритди.

 “Нафақат Ассам ва мамлакатнинг шимолий-шарқидаги майда штатларда, балки Харяна ва Дехли каби йирик штатларда ҳам мусулмон аҳоли сони ошиб бормоқда. Шив Сена мусулмонлар ўз сонларини ошириш орқали ҳинд давлатини босиб олишмоқчи деб ҳисоблайди”, – дейилади партия етакчилари ҳукуматга йўллаган очиқ хатда.

 Миллатчи партия етакчиларининг фикрича, “агар мусулмонлар ўзларини ҳиндистонлик ҳисобланамиз деб ўйлашаётган бўлса, у ҳолда улар қонунларига, хусусан оилани режалаштиришга риоя қилишлари зарур. Бош вазир Моди ва марказий ҳукуматга мусулмонлар эшикларини қоқиш ва уларни қоидаларга амал қилишни буюриш вақти келди”.

 Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 2001 йилдан 2011 йилгача бўлган вақт оралиғида Ҳиндистон аҳолиси сони 18 фоизга ўсгани ҳолда, мусулмонлар сони 24 фоизга ошган. 2001 йили мусулмонлар умумий аҳоли сонини 13,4 фоизни ташкил этишган бўлса, 2011 йилга келиб уларнинг жамиятдаги улуши 14,2 фоизини ташкил этди, бу эса миллатчи ҳинд кучларини ташвишга солмоқда. Шу сабабли ҳам улар ҳозирча ҳимоясиз бўлиб турган мусулмонларга қарши қалбларидаги маразларини ошкор қилишмоқда.

 Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда у зот нақадар ҳақ сўзни айтганлар:

 “Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар сизларнинг устингизга ташланади, дедилар. Шундаб бир киши, ё Расулаллоҳ, ўша пайтда сонимиз кам бўлганидан шундай бўладими? – деди. У зот: йўқ сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Бироқ селнинг кўпиги каби кўпикка ўхшайсиз. Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизлардан бўлган қўрқувни олиб қўяди, сизларнинг қалбларингизга эса ваҳнни солади, дедилар. Шунда: Ваҳн нима? – деб сўралганди, у зот: Дунёни яхши кўриш ва ўлимни ёмон кўриш”, деб жавоб бердилар. (Абу Довуд Савбондан ривоят қилган).

 Абдураҳмон.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here