Путин Донбасни тарк этишга қарор қилди

460
0

Ғарб томонидан жорий этилган санкцияларнинг иқтисодга салбий таъсири туфайли Россия Украина шарқидаги мажаролардан аста-секинлик билан чиқиб кета бошлайди. Бу ҳақида сиёсатшунос, жамоат арбоби, “The New Times” журнали бош мухаррири Евгения Альбац “Радио Эхо Москвы”га берган интервьюсида маълум қилди.

 “Донбас масаласида қарор қабул қилинди. Россия аста-секин у ердан чиқиб кетади. Шу ерда бир савол туғилади, сандон ва болға орасида қолган, ҳеч кимга кераги бўлмаган Донбасдаги одамлар нима бўлади? Гуманитар ёрдам етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар, айниқса озиқ-овқат йўқ бўлган шароитда улар қандай омон қолади? Мен умуман тушина олмаяпман”, – деди Евгения Альбац.

 Альбацнинг фикрича, расмий Кремл барча мумкин бўлган воситалар билан қўшимча санкцияларни олдини олишга ҳаракат қилади.

 “Россия ҳукумати ниҳоят санкциялар шунчаки эмас, балки жуда жиддийлигини тушина бошлади. Санкцияларни янги босқичи – Россия иқтисоди яна бирор зарбага қандай бардош бериши тушинарсиз”, – дея белгилаб ўтди сиёсатшунос.

 Альбацнинг таъкидлашича, Россия ҳукумати АҚШ давлат котиби Жон Керри орқали банк секторига қарши жорий этилган санкцияларни ҳеч бўлмаганда бир қисмини олиб ташлашга президент Барак Обамани кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

 Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Донецк ва Луганск вилоятларига мухторият бериш қорорини Украина халқи қабул қилиши кераклигини ва айни вақтда Украинада мавжуд энг яхши имконият бу – Порошенко эканлигини айтиб ўтган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here