Россия ва АҚШ қарама-қаршилик босқичига чиқиб бормоқда

426
0

U.S.-and-Russian-Flags Россия давлат Думасининг халқаро алоқалар бўйича қўмита раиси Алексей Пушковнинг фикрига кўра, АҚШ Россия билан алоқаларни узиш бўйича ўз танловини қилиб бўлди. Шу муносабат билан Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар ўзаро қарама-қаршилик босқичига чиқиб улгурди.

 “Мана шу “совуқ уришга”, Россияни ажратиб қўйиш сиёсатига қайтишдир – бу эса Обаманинг расмий сиёсатидир, истиқболда вужудга келадиган муносабатларда АҚШ билан ҳеч қандай илиқлик бўлмайди”, – деди Пушков. Пушковнинг таъкидлашича, “Обама маъмурияти ўз танловини қилиб бўлди”.

 “Адашмайлик… бу Россия билан алоқаларни яхшилашга қарши бўлган танловдир. Шу сабабли улар барча алоқаларни узишмоқда, барча музокараларни тўхтатишмоқда… Шудай экан биз аслида АҚШ билан ўзаро қарама-қаршилик босқичига ўтиб бўлдик”, – дея баёнот берди Пушков.

Туркистон:

Россия иккита жахон урушидаги босқинчиларни, Рус халқининг ватанпарварлик туйғусининг кучлилиги билан бартараф этган. Унинг бу қуввати, душман унинг устига бостириб келганида намоён бўлади. Россия Украинани ўзининг таркибий қисми деб эътибор қилар эди. Ғарбнинг бундан кейинги харакатларининг барчаси, энди Россияни парчалаш асосида юритилиши аён бўлиб болди. Путин режими энди, Рус халқини миллийлик асосида ватанпарварлик туйғуларини ишга солмоқчи. Бунинг учун у юқоридаги баёнотлар орқали, демократик қадриятлар асосидаги кураш услубларини бузиб бўлса хам, ўз юртининг бирдамлиги учун қаттиқ туришга мажбур бўлади. Чунки миллийлик мафкураси хатто демократия мабдаъси томонидан хам тан олинган эмас. Миллийлик ва ватанпарварлик робиталари (боғловчи асослар) фақат уруш холатида кучаяди, ёки урушлар келтириб чиқаради. Пушковнинг баёноти, совуқ уруш холати кириб келганидан огохлантириб, халқни ватанпарварлик туйғуларини уйғотиш асосида боради.

Россия, исломий юртлардан ўлароқ барча балоънинг боши демократик қадриятларда, уни бошқа давлатларни парчалаб мустамлака қилиш қуроли қилиб олган халқаро системани бошқариб келаётган давлатларда эканини билади. У ўзини шу ситемадаги давлатлар сафидан суриб чиқариш учун қаттиқ харакат бораётганини хам англаб етган. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here