Тараққиёт сабаби демократиями ёки фанларми?

766
0

 Ҳозирги кунимизда телевидения ва радиолар орқали ривожланган давлатларнинг тараққий этган томонлари ва ривожланиб бораётган соҳаларини махсус кўрсатувлар орқали кўриб қоламиз. Масалан, Япония, Америка ва Европанинг бир қатор давлатлари эришган ютуқлар, бугунги яшаш даражаси, ривожланган саноати ва бойликлари ҳақидаги маълумотлар кўпчиликка маълум.

 Шу билан бир қаторда, улар бу бойликларга қандай эришгани ва бунинг учун қандай шароитлар яратилганлиги, мамлакатнинг бу соҳалар устида қабул қилган қарорлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб борилади. Шу каби кўрсатувлар ва маълумотларнинг хулосаси ўлароқ, бу барча ютуқларнинг замирида демократия ётгани ва “демократия  туфайли бу мамлакатлар  шундай ютуқларга эришган” қабилидаги тушунчани сингдиришга ҳаракат қилинади.

 Таълим муассасаларида ҳам шунга мувофиқ маълумотлар берилиб турилади. Олий ўқув юртлари ва мактабларда ҳам “ўша мамлакатлардаги демократия яхши ривожланганлиги учун улар бой яшашади, шунинг учун биз ҳам  улар тутган йўлни танлашимиз ва улардан  ибрат олишмиз  керак”  қабилидаги фикрларни сингдириш орқали Европа (куфр) сақофатини киргизишга ҳаракат олиб борилади.

 Талабалар ҳам гўё мода ортидан қувиб европача кийинса зиёли ва тараққиётга эришган одамга айланиб қоладигандек, кофирлар қандай кийинса уялмасдан улар ҳам худди  шундай кийина бошлайдилар. Ҳамда ўзларини тутишда, овқатланишда, ўзаро муомалаларда ҳам уларга тақлид  қиладилар. Бунга сабаб, “Чунки улар илғор одамлар, уларни ортидан эргашсак биз ҳам ривожланамиз ва бойиб кетамиз”, – деган фикр бизларга ёшлик чоғларимиздан бошлаб сингдириб келинмоқда.

 Ҳақиқатан ҳам шундайми?

 Бу саволнинг жавобини тарихга назар ташласак билиб оламиз.
Бундан 500-600 йиллар аввалга назар ташласак биламизки, ўша даврда демократиянинг “Д” харфи ҳам бўлмаган. Бироқ, шундай бўлсада мусулмонлар ривожланган ва тараққий этган, куфр олами эса жуда қолоқ яшар эди.

 У ҳолда нега бугунга келиб 500 йил аввал юзини ювишни ҳам билмаган кофирлар ривожлангану, ўша даврда ривожланган мусулмонлар қолоқ ва қашшоқ бўлиб қолди?

 Демак, қолоқлик ва қашшоқликнинг  сабаби демократияда эмас. Бу сўзларимизнинг исботини қуйида келтириб ўтамиз;

 Иккинчи жаҳон урушидан сўнг дунёда БМТ ташкил топди. Бу ташкилотга катта бешталик мамлакатлар асос солди. Шу беш давлат (Америка, Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия) бошқа давлатларни ўзларидан ўтиб кетмаслиги учун ҳамда доимий БМТ асосида ўз назорати ва мустамлакачилигида ушлаб туриш учун бешта давлат келишиб олдилар.

 Улар бошқа давлатларни сиёсий, иқтисодий, маърифий ва кўплаб соҳаларини назорат қилади. Биз маърифий соҳадаги мустамлакачиликка эътибор қаратмоқчимиз. Юқорида айтиб ўтганимиздек, мусулмонлар Халифалик давлати қулатилгунга қадар жуда ривожланган ва дунёда етакчиликни ўз қўлларида сақлаб келган эдилар. Бунга сабаб илм-фан ривожланган эди. Халифалик қулатилигандан кейин БМТ ёрдамида мусулмонлардан шу илм-фан тортиб олинди. Аслида мамлакатни оғир саноат ривожлантиради. Қайси ривожланган давлатни қараманг, у ерда оғир саноат ривожлангандир. Тараққиётга элтувчи ва оғир саноатни ўргатувчи физика, химия, алгебра каби аниқ фанлар ўша бешталик давлатларида сўнг Германия ва Япония каби мустақил давлатларда таълим муассасаларида юқори даражада берилади.

 БМТ ҳисоби бўйича учинчи давлатлар ҳисобланувчи (Арабистон ярим ороли, Осиё, Африка) давлатларда бу фанлар саёзлаштирилган ҳолда берилади ёки ўқитувчи йўқлиги билан боғлиқ баҳоналар билан умуман берилмайди. Таълим дастурлари БМТ томонидан лойиҳалаштирилганига кўра, мустақил  ва мустамлакачи давлатлар учун  бошқа-бошқа даражаларда берилади.

 Масалан, Франция ва Германия каби давлатларда мактаб ва олийгох ўқувчиларига самолётлар ясаш ёки янги турдаги уяли телефонларни ихтиро қилиш ҳақида фикрлатса, МДҲ давлатлари (собиқ СССР), Араб давлатлари ва Африка мамлакатлари ўқувчиларига ўша катта мамлакатлар ихтиро  қилган нарсаларни ишлатиш ва қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида фикрлатади.

 Бундай ихтироларни мусулмонларга кўчиш жараёнини назорат қилиш мақсадида ҳар йили аниқ фанлар бўйича халқаро мусобақалар ташкил қиладилар. Мабодо бирор бир учинчи давлат вакиллари ичидан ихтирочи ёшлар чиқиб қолса дарҳол уни ўз мамлакатларига олиб кетадилар.

 Хулоса қилиб шуни айтмоқчимизки, мусулмонларнинг ривожланиши демократияда эмас,  аксинча Исломдадир. Чунки Ислом илм олишда ўз фуқароларига кенг шароитлар яратиб беради. БМТ каби тўсқинлик қиладиган ташкилотларни тийиб  қўяди. Ихтиролар учун шароитлар яратади ва оғир саноатни ривожлантиради.

 Физика, химия, алгебра ва геометрия каби фанлар нарсалар (предметлар)учундир. Шу фанлар асосида саноат ривожланади. Уни мусулмонлар қиладими ёки кофирларми фарқи йўқ. Демократия ва Ислом эса инсонлар учун чиқарилган қонунлардир. Фанларнинг бунга алоқаси йўқ. Юқоридаги фанлар қайси давлатда ривожланса ўша давлат ривожланади у Исломий давлат бўладими ёки демократик давлатми бунинг фарқи йуқ. Агар инсонлар Ислом билан ҳаёт кечирса, Аллоҳнинг олдида юзлари ёруғ бўлади. Агар демократия билан ҳаёт кечирса, Аллоҳнинг олдида юзлари қаро бўлади. Бу икки тузумни тараққиётга аралаштириб бўлмайди.

(БМТ ҳақида қуйидаги линк орқали батафсил билиб олишингиз  мумкин)

Дунё кеча, бугун, эртага

Ансор. Ансор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here