Жогорку Кенеш мамлакатнинг ЕОИИга кириши бўйича қонун лойиҳаларини ратификация қилди

492
0

 Қирғизистон парламенти 20 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Қирғизистон республикасини Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиб кириш бўйича ўтган йилнинг декабрида Минск шаҳрида ва 8 май куни Москвада имзоланган қонун лойиҳаларини ратификация қилди.

 Жогорку Кенеш депутатлари олдида сўзга чиққан бош вазир Темир Сариев Қирғизистоннинг ЕОИИга кириши билан капитал, товар, хизмат кўрсатиш ва фуқароларнинг кириб-чиқиши эркин бўлишини белгилаб ўтди. У ташкилотга аъзо бўлишни республика халқи ва ҳукумати қўллаб чиққанини маълум қилди.

 “Сўнги сўровлар халқимизнинг 80-90 фоизи ушбу сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини кўрсатиб турипти. Бундан ташқари эътибор қаратиш муҳим бўлган жиҳат – президент, парламент ва ҳукумат бу масалада бир мушт бўлиб туриб берди”, – деди Сариев.

 Евроосиё иқтисодий иттифоқига киришда қирғиз ҳукумати эришган енгилликлар қаторида Темир Сариев Қирғизистон умумий бож тўловларидан 1,9 фоиз олишини, айрим таворлар бўйича беш йиллик енгилликлар сақланиши, устав фонди 1 миллиард доллар бўлган қирғиз-рус фондини тузилиши ва Россиядан 200 миллион доллар грант олиниши ва Қозоғистондан 100 миллион доллар олиш бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганини белгилаб ўтди.

 ЕОИИга аъзо қолган давлатлар парламентлари  ҳам қонун лойиҳаларини ратификация қилганидан сўнг Қирғизистон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиб кирган ҳисобланади.

 Ҳукуматнинг маълум қилишича, айни вақтда Россия, Қозоғистон ва Белорус парламенти Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши бўйича келишувларни кун тартибига киритиб, кўриб чиқиш арафасида турипти. Жогорку Кенеш Арманистон праламентига  келишувларни тезроқ кўриб чиқиши бўйича махсус сўровнома жўнатмоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here