Мусулмон учун ибодат ёши расмий ҳукумат томонидан белгиланадими?

491
0

 Тожикистон ҳукумати Ислом динининг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодатини адо этиш истагида бўлган республика фуқаролари учун минимал ёшни икки баробарга оширишга қарор қилди. Бу ҳақида Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси хабар берди.

 Қўмита томонидан душанба куни эълон  қилинган баёнотга мувофиқ эндиликда 35 ёшга тўлмаган Тожикистон фуқаролари ҳаж ибодатини адо этишдан маҳрум қилиндилар. Қўмитанинг иддао қилишича, мазкур қарор кекса авлодга хурмат ва уларга ҳаж ибодатини адо этишларига кўпроқ имконият бериш мақсадида қабул қилинган. Аввал хаж ибодатини адо этиш истагида бўлган фуқароларнинг ёши 18 ёшдан кичик бўлмаслик шарт эди.

 Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам Марказий Осиёда жойлашган бошқа республикалар раҳбарлари каби ўзини мусулмон деб атасада, ўз қўшнилари каби Ислом дини, унинг вожиботлари, кўриниш ва қадриятларига қарши тинимсиз курашиб келмоқда. Имомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган мустабид сиёсат аввал бошда ёшларни масжидга келишини ман қилиб, 18 ёшга тўлмаганларни масжидга келишини таъқиқлаб қўйилди ва ёшларнинг намоз ўқишига тўсқинлик қилина бошланди.

 Ҳолбуки, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда, “Болаларингиз етти ёшга кирганида уларни намоз ўқишга ўргатинг, ўн ёшга кирганларида ҳам намоз ўқимасалар, уларни намоз ўқишга мажбур қилинг,”дея буюриганлар.

 Мусулмонлар томонидан ҳукуматнинг бундай қарорига нисбатан ҳеч қандай салбий муносабат билдирилмаганидан сўнг расмий ҳукумат ўқув муассасаларида ўқувчи қиз ва талабаларини рўмол ўраб келиши ва эркакларни сақолига қарши курашни бошлаб юборди. Бунинг ортидан Тожикистон ўрта ва олий таълим даргоҳларида ҳижоб ўраган хотин-қизларни ўқишдан четлатиш, соқол қўйган ёш эркакларнинг сақолларини мажбурлаб олдириш ҳоллари кўпайди. Имомали Раҳмон фақат уш билан чекланиб қолмади ва мамлкатда масжидлар сонини қисқартиришга жиддий эътибор қаратди. Бир неча йил ичида ёшлар ва қарияларнинг ҳордиқ чиқарадиган масканига айлантириш” баҳонаси билан юзлаб масжид, ўнлаб мадрасалар ёпиб ташланди.

“Аллоҳ масжидларида Унинг номи зикр қилинишидан қайтарадиган ва уларни хароб қилишга уринадиганлардан ҳам золимроғи борми? Бундайлар фақат қўрққан ҳолларидагина масжидга киришлари керак эди. Уларга дунёда шармандалик, охиратда қаттиқ азоб бордир”. (Бақара: 114)

 Ислом динига қарши олиб бораётган курашида эришаётган “мувафаққиятларидан” руҳланган Имомали Раҳмон саккизинчи март муносабати билан бўлган йиғилишда аёлларни жамоат жойларида ҳижоб билан юришига қарши курашни эълон қилди. Мазкур йиғилишда Имомали Раҳмон “Халқимиз ҳеч қачон қора либос киймаган.Анъанамизда ҳам қора либос кийиш раво эмас. Ўзингиз яхши биласизки, ҳатто халқимизнинг мотам либоси ҳам қора эмас. Аммо, баъзи тожик хотин-қизлари қора либос кийишади. Бундай тарзда кийим кийиш тарих ва моҳиятини ҳам билишмайди ва ҳатто билишни ҳам исташмайди, – деган ва Ички ишлар вазирлигига аёллар либосини тартибга солишга топшириқ берган эди. Бунинг ортидан республиканинг шаҳар ва туманларидаги исломий либос сотишга ихтисослашган дўкондорларида кенг кўламли рейдлар бошлаб юборилди ва йирик жарималарга тортилди.

 Энди бўлса навбат Аллоҳнинг яна бир фарзи бўлган Ҳаж ибодатини ман қилишга ва бу ибодатни адо этиш ёшини чеклашга етиб келди.

“Йўлга қодир бўлган киши зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи)бордир”  (Оли Имрон: 97).

  Уламолар ҳаж ибодати фарз бўлишининг шартларига; мусулмон бўлиш, балоғат ёшида бўлиш, оқил бўлиш, тани соғ бўлиши, бориб келгунча йўл харажатларига етадиган маблағга эга бўлиш. Шу билан бирга ҳажга бориб келгунига қадар оила аҳлини уларнинг эҳтиёжларига етадиган нафақа билан таъминлаган бўлиши кераклиги, шунингдек, йўлнинг очиқ ва хавф хатарсиз бўлишини қўшишган бўлсада, балоғат ёшига етганларнинг ёш миқдорини чеклашмаган.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here