Қирғизистон ҳурлари: террорчиликда айбланишми ёки террорчи давлатда яшашми?

430
0

Қирғизистон милицияси 2015 йил 3 март куни Бишкек шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан 4 нафар аёл қамоққа олинганлиги тўғрисида маълум қилди. Айрим ахборот воситаларида Ўш шаҳрида 22 ёшли Бурулай Раҳмонжон қизи ҳам қамоққа олингани айтилди. 2 нафар ўғилчаси бор, улардан бири 3 ойли эмизикли чақалоқ бўлган бу синглимиз тақиқланган ашёвий далиллар – 13 дона китоб, 23 дона компакт диск – топилганлиги рўкач қилиниб қамоққа олинди. Кейин милиция 19 март куни ҳам Баткен областида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бир неча аёллар қамоққа олинганлигини билдирди.

Дарҳақиқат, бу ҳукумат тоат-ибодатда бўлган муслималарга қарши шафқатсиз кампанияни бошлади ва уларни тақиқланган ашёвий далиллар топилди, дея ёлғон ноҳақ айбловлар билан қамоққа олмоқда. Бу қуролсиз заифаларда бор дея қўрқишаётган ва давлатга, миллатга хавф солаётган қандай ашёвий далил бўлиши мумкин, ахир?! Наҳотки, исломий китоб ва дискларда шубҳаланадиган ва мусулмонларга таҳдид соладиган нарсалар бўлса?! Бу милиция иффат соҳибаларини қамоққа олиш билан мақтанишдан уялмасмикин?! Аллоҳга қасамки, бу иш хавфсизлик посбонлари, фуқаролар ҳимоячилари, дея саналган идорадагилар пешонасида шармандалик тамғаси бўлиб сақланиб қолади. Умматнинг ҳалол холис кишилари бу тамғани уларга доим эслатиб турадилар. Эртага халифа қийноққа солинган, зулм қилинган ҳар бир муслима учун улардан ҳисоб талаб қилади ҳамда аёлларга зўравонлик қилаётган бунга ўхшаш ҳукуматлар замонида таҳдидга солинган ҳар бир эмизикли аёл учун албатта қасос олади.

Қаршимиздаги давлат терроризмга қарши кураш, деган ёлғон даъво билан фуқароларни қўрқитмоқда, аёлни ҳимоя қилиш ўрнига унга зулм қилмоқда, қўрқувдан тинчлантириш ўрнига унга таҳдид солмоқда… Исломни етказаётганлар ва у билан ҳукм қилишни қаттиқ талаб қилаётганларга нисбатан нафрат ҳисси бу давлатнинг кўзини кўр қилди. У эмизикли чақалоққа ғамхўрлик қилиш, ҳимоя қилиш ва озордан сақлаш ўрнига, уни қамоққа тиқди, йиғлатди… Мана, ҳозир шу уч ойлик чақалоқ китоблар ва компакт дисклар топилди, дея айбланган онаси Бурулай билан зим-зиё зиндонда ётибди. Ҳолбуки, бу китоб ва дисклар мусулмон ақлларга озуқа бўларди, нафсиясини мустаҳкамларди, Роббига итоат қилишларига ёрдам берарди. Бу иш жиноят кодексининг «фуқаро террорчиликка алоқадор моддий ашёларни сақласа ёки тарқатса жазоланади» дея айтилган 299-моддасига зид бўлишига қарамай улар Бурулайни ҳибсда сақлашда қатъий туришибди. Улар ўзларининг вазъий қонунлари устида найранг ишлатиб фуқаролар ишига ғамхўрлик қилиш ўрнига уни суистеъмол қилишмоқда.

Сохта демократия, ёлғон эркинликлар даъво қилинаётган бу юртда Ҳизб-ут-Таҳрир ҳамон таъқиқланмоқда ва у «террорчи ташкилот» дея айбланмоқда. Барчага маълумки, Ҳизб Набий Aнинг давлат барпо этишга оид тариқатларига риоя қилган ҳолда, ҳеч қандай зўравонлик амалиёти билан шуғулланмайди. Бугун Қирғизистондаги судлар ва ахборот воситалари урушининг турган битгани туҳмат, уйдирма ва ёлғондан иборат. Ҳизб ут-Таҳрир ўз фаолият услубида сиёсий фаолият олиб бориши ва зўравонлик амалиётига қўл урмаслиги тўғрисида расмий баёнотлар бериб келган. Бироқ шунга қарамай, улар Ҳизбнинг таъсирига чек қўйишга ва ўз тил бириктирувларини, қирғинбарот лойиҳаларини амалга оширишга муваффақ бўлиш учун Ҳизбга қарши курашишяпти. Терроризмга қарши курашни шу терроризм фалсафасини кенг ёйиш, ундан қўрқитиш, зулм тарқатиш билан олиб боришяпти. Шунинг учун ҳам ички ишлар вазири Мелис Турғунбаев 2015 йил 11 март куни берган матбуот конференциясида милиция сафидагилар сонини бир неча баробарга кўпайтирмоқчи эканини очиқлади. Улар бу билан халқ орасида қўрқув пайдо қилиб, уни кундан-кунга кучайиб бораётган «исломий кучлар хавфи»га ишонтирмоқчи бўлишяпти.

﴿وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِه

«Ёмон макр-ҳийла фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» [Фотир 43]

﴿إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَكَرُوا اللَّهَ كَثِيرًا وَانْتَصَرُوا مِنْ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا ۗ وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ

«Магар имон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни зикр қилган ва мазлум бўлганларидан кейин ғолиб бўлган зотлар (бундай эмаслар), золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» [Шуаро 227]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here