АҚШ Туркманистонга Афғонистон билан чегарасини мустахкамлаш учун ҳарбий ёрдам кўрсатади

574
0

CA-NEWS” сайтининг хабар қилишича, Туркманистон хукумати Афғонистон билан чегара ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш учун АҚШга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

 Америка мазкур мурожаатга асосан ёрдам кўрсатишини маълум қилган. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари бош қўмондони Остин Лойд ўзининг Конгрессдаги йиллик чиқишида баён қилган.

 “Туркманистон яқинда Афғонистон билан чегарасини мустаҳкамлаш учун ҳарбий воситалар ва технологиялар билан ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилди. Ва биз имкониятларимиздан келиб чиқиб ёрдам кўрсатишга тайёрлигимизни билдирдик”, – дея таъкидлаган бош қўмондон. Бу ҳақда TOLO афғон телеканали хабар бермоқда.

 Телеканалнинг хабарига кўра, Туркманистондан мазкур мурожаат “ИШИД”нинг Афғонистон шимолий қисмларида иштироки аниқланганидан сўнг келиб тушган.

 Туркманистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара ҳудуди 209 км.ни ташкил этади. Чегара ҳудудида Афғонистоннинг Фарёб, Ҳирот ва Багдис вилоятлари жойлашган.

 Туркманистон Афғонистон билан 14 йил давомида бетарафлик сиёсатини олиб борган. Аммо АҚШ қўшинларининг афғон ҳудудидан чиқиб кетиши ва “ИШИД”нинг фаоллашуви маълум бўлгандан сўнг мамлакат ўз хавфсизлиги борасида қайғура бошлаган.

 Туркистон:

Аввалроқ Туркманистоннинг Афғонистон билан чегарасида Ўзбекистон чегара наряди ва Россия ҳарбий мутахассислари пайдо бўлган ва туркман ҳарбий хизматчилари чегарага олиб келинаётгани хабар қилинган эди. Бугунга келиб эса туркман ҳукумати чегараларини мухофаза қилиш учун АҚШдан ҳарбий ёрдам сўрагани маълум бўлди.

 АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Ллойд Остин конгресс олдида қилган йиллик чиқишида Вашингтон Ашхабоднинг бу сўровига ижобий жавоб қайтариши зарурлигини белгилаб ўтди.

 “Туркманистоннинг бетарафлик сиёсатини олиб бориши ҳарбий ҳамкорлик учун имкониятларимизни сезиларли чеклаб келди. Аммо биз бу сўровни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга соламиз”, – деди генерал Остин.

 Туркманистон “мустақиллик”ка эришганидан сўнг бетарафлик сиёсатини танлаб, ҳар хил сиёсий ва ҳарбий блокларга қўшилмаслик позициясини эгаллаб келди. Бироқ, сўнгги вақтларда АҚШ томонидан илгари сурилаётган “исломий таҳдид” кампаниясидан Россия ҳукумати Туркманистон бундай бетарафлик сиёсатидан воз кечиши, КХШТ ва ШҲТ сингари ўз нуфузи остида бўлган ҳарбий ва сиёсий ташкилотларга аъзо қилиб олиб кириш йўлида фойдаланиб қолишга интилмоқда.

 Бундан АҚШ ва Россия ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви Марказий Осиё устида тўқнаш келаётганини хулоса қилиш мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here