АҚШ Исроилни дастаклашда давом этади

491
0

images (2)

Американинг Исроилдаги элчиси Дан Шапиро Америка Қўшма Штатлари яҳуд режимини турли жиҳатларда, хусусан, ҳарбий ва хавфсизлик жиҳатидан доимо дастак бериш сиёсатига боғлиқ эканлигини яна бир бор такрорлади.

Исроил ахборот агенлиги тарқатган хабарларда айтилишича, Америка элчиси Шапиро ўз баёнотида АҚШ идораси Исроилни ҳар тарафлама дастаклаш сиёсатини давом эттиришини ва Исроил ўзини мудофаа қилишга ҳақли эканлигига ишонишлигини билдирган.

АҚШ элчиси сўзида давом этар экан, баъзи доираларнинг АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керрини антисемитизм ва яҳуд режимини халқаро аренада байкот қилинишида улуши борликда айблашлари қабул қилиб бўлмайдиган ҳол эканлигини таъкидлади.

Шапиронинг фикрига кўра, бу ҳил баёнотлардан фақат Керрининг шахси ва позициясини қоралаш кўзда тутилган.

Исроил ва Фаластин ўртасида давом этаёган музокаралар ҳақида гапирган элчи минтақа раҳбарлари ўзаро иттифоқ тузиш учун жиддий ва мушкул қарорлар қабул қилишлари кераклигини тилга олди. Элчига кўра, икки тараф ҳам бу борада бош қотирмоқда ва АҚШ идораси бундан қаноат ҳосил қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here