Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини кучайтирмоқда

562
0

 Тожикистонда жойлашган Россия ҳарбий базаси жорий йилда эскирган техникалар ўрнини яқинда жанговор қуроллар сафига киритилган 100га яқин БТР-82А русумидаги бронетранспортёрлар билан тўлдириладиган бўлди.

 “Давлат мудофаа буюритмаси режасига мувофиқ Арзамас машинасозлик заводи бу техникаларни етказиб беради”, – дейилади Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати тарқатган хабарда.

 Тожикистондаги ҳарбий база бўлинма командирлари ва ўринбосарлари қайта тайёргарликдан ўтиш учун олдиндан Марказий ҳарбий округининг Самара вилоятида жойлашган ҳарбий қисмга жўнатилган, бу қисмда ўтган йилдан бери янги русумдаги жанговор техникалардан фойдаланиб келинмоқда.

 Такомиллаштирилган БТР-82А 30-мм автоматик пушка, 7,62-мм пулемёт билан жиҳозланган бўлиб, тоғли ҳудудларда ҳарбий ҳаракатлар олиб боришда самарадорлиги билан ажралиб туради.

 Туркистон:

 Тожикистон ҳудудидаги 201-ҳарбий база Россиянинг ҳориждаги энг йирик объектларидан бири ҳисобланади. Базада 7000 аскар ҳарбий хизмат ўтайди. Мазкур ҳарбий базани Тожикистонда туриш муддати 2014 йили тугаши керак эди. Бироқ, Россия президенти Владимир Путин 2012 йилнинг 5 октябр кунии  Душанбеда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашувида Россияга қарашли  201- ҳарбий базанинг Тожикистон ҳудудида бўлиш  муддатини яна 30 йилга, яъни 2042 йилгача узайтириш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

 Марказий Осиё республикаларини ўзининг экинзори сифатида кўришга кўникиб қолган Россия ҳукумати ўтган йили ҳам ҳарбий базани кучайтириш мақсадида жойларни разведка қилиш ва радиотўлқинларни аниқлашга мўлжалланган “Застава”, “Гранат” ва “Леер” русумли учувчисиз самолётларни жойлаштирган эди.

  “Гранат” ва “Застава” аппаратлари жойларни видео ва фото суратларини олишга мўлжалланган. “Леер” учувчисиз аппатати эса, радоиразведка олиб бориш, радиодиапазонда нур тарқатиш манбаларини аниқлаш, маълум частоталарда тўсиқлар хосил қилиш ва радиосигналларни бостириш имконини бериши хабар қилинган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here