Ироқдаги қарғалар кураши ва Умматнинг азоб-уқубатлари

50
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ироқдаги қарғалар кураши ва Умматнинг азоб-уқубатлари

Устоз Мозин Даббоғ

Ироқда муддатидан олдин бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари эълон қилингандан сўнг бутун юрт сиёсий бошбошдоқлик исканжасида қолди. Маълумки, ўтган йилнинг ўнинчи октябрида бўлиб ўтган ушбу сайловларда Ироқ сайловлари бўйича мустақил Олий комиссия билан Федерал суд Муқтадо ас-Садр бошчилигидаги Садрчилар ҳаракатининг 329 ўринли парламентдан 73 ўринни қўлга киритиб, энг кўп ўринга эга бўлганини, парламентдаги Халқ сафарбарлиги фракциясининг асосий вакили бўлган Фатҳ ҳаракати эса, 17 ўринни олганини тасдиқлади. Аввалда Фатҳ ҳаракати сайловнинг дастлабки натижаларига «сохтакорлик содир бўлди», дея эътироз билдирган эди.

Мана, Ироқ ҳукумати сайловларда Боғдод ва жанубий шаҳарлардаги халқ намойишларини рози қилиш учун эрта сайлов ўтказишга ваъда қилган ўша сайловлардан бери етти ойдан зиёд вақт ўтди. Бироқ, сиёсий томонлар, яъни Садрчилар ҳаракати билан сайловларда ютқазган шиаларнинг Координацион тузилма ўртасида кураш ва жанжаллар давом этмоқда… Садрчилар ҳаракати сайлов натижаларига кўра, ўз ютуқларига таянган ҳолда миллий бирлик ҳукумати тузишга чақираётган бўлса, муваффақиятсиз шиалар ҳаракати аввалгидек консенсуал ҳукумат тузишга чақирмоқда. Ўшандан буён, юртдаги асосий кучлар ўртасида янги ҳукумат тузиш бўйича келишувга эришиш имконияти бўлмаётган ва шиа шиадан бўлиниб кетган бир манзарада Ироқ сиёсий саҳнаси тобора мураккаблашмоқда. Шу нуқтаи назардан, таниқли сиёсатчи ва Садрчилар ҳаракатининг Нажаф шаҳридаги аъзоларидан бири «Арабий Жадид» билан ўтказган суҳбати чоғида ҳукумат тузишдан ҳам, ҳукумат тузиш билан шуғулланувчи парламентдаги йирик фракция тузишдан ҳам мураккаброқ муаммо икки томоннинг келишмовчилигидир, деди. У Садрнинг 2003 йилдан бери Ироқ азоб-уқубатда яшаётган бошбошдоқликдан чиқишни хоҳлаётганини таъкидлаб, «Садр билан Координацион тузилма ўртасидаги келишмовчилик узоқ йиллардан бери давом этмоқда, бироқ, янгилик шундаки, бу сафар Садрнинг барча рақиблари бир иттифоққа келишган… Садр шуни биляптики, агар ҳозирги сиёсий қарама-қаршиликда мағлуб бўлса, Садрчилар сиёсий ҳаракати ўз келажакларининг катта қисмини рақибларига бой бериши мумкин».

Бугун Ироқ сиёсий блоклари ўртасида бўлаётган бошбошдоқлик ва курашларни кузатиб бораётган киши бу сиёсатчилар билан Ироқ халқи ўртасида улкан жарлик борлигини англаб етади. Зеро, сиёсатчилар халқнинг изтиробларини, айниқса, қимматчиликни ва ишсизлик ортиб, қашшоқлик кенгайганини кўра-била туриб, бунга парво қилишмаяпти. Чунки улар мўмин ҳақида на аҳдга боқадилар ва на бурчга. Улар инсонлар ҳақ-ҳуқуқларини бузиб, бу қилмишларини бюджет ва ҳукумат тузиш билан «изоҳлашмоқда»! Мисол учун Ироқдаги энг катта ҳокимият саналган Федерал Олий суд 2022 йил 15 май якшанба куни озиқ-овқат хавфсизлиги ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш қонуни лойиҳасини Хашшон исмли бир депутатнинг даъво аризаси асосида бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Буни Козимий ҳукуматининг муваққат ҳукумат саналиб, қонун лойиҳалари тузишга ва кредит битимларини имзолашга ҳаққи йўқлиги билан изоҳлади.

Демак, то томонлардан бири ён бериш қадамини ташламагунича ҳукумат тузиб бўлмайди. Афтидан, Садрчилар ҳаракати Координацион тузилмани мушкул аҳволга солиб қўйиш ниятида бир неча таклифларни ўртага ташлади. Улардан бири Координацион тузилмага – уларнинг қўлидан келмаслигини билиб – ҳукумат тузиш учун қирқ кун муҳлат бериши ва шундан сўнг мустақил депутатларни Координацион тузилма иштирокисиз ўн беш кун ичида Ироқ ҳукумати тузишга чақириши бўлди.

Шу боис, афтидан, Садрчилар ҳаракатининг бир оз ён беришдан ўзга чораси қолмаган кўринади. Чунки вазият ҳамма учун мураккаблашиб кетди, айниқса, Координацион тузилма билан Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи кучлар ўз позицияларида маҳкам туришгандан сўнг. Шафақ Ньюз хабарига кўра, Асоиби Аҳлул Ҳақ ташкилоти бош котиби Қайс Хазаълий «Садрчилар ҳаракати делегациясини қабул қилганини ва делегацияга Садрчилар тузмоқчи бўлаётган янги ҳукуматдаги Нурий Моликий вакиллари бўлмиш Координацион тузилмадан бир гуруҳ депутатлар ҳамкорлик қилганини билдирди». Сўнг бундай деди: «Катта уюшмадан воз кечиш мавжуд ҳақиқатни беҳуда совуриш, демакдир. Шунинг учун Садрчилар ҳаракати тузукроқ ён беришлари лозим».

Асоиби Аҳлул Ҳақ бош котиби икки курд партиялари (Курдистон Демократлар партияси билан Курдистон Ватанпарварлар Иттифоқи партияси) ўртасидаги келишувни ечим томон ташланган салмоқли қадам, дея баҳолади. У шунингдек, «Ушбу курдлар келишуви шиа партияларини ҳам келишувга ундашини ва уч томонлама иттифоқ тенгламасини йўқ қилажаги»ни таъкидлади. Хазаълий – Садрчилар ҳаракати Координацион тузилмани ўз ичига олишга ва унга сиёсий имтиёзлар беришга тайёр эмас ҳамда Садрчилар ҳаракати бош вазир номзодини кўрсатишга ҳақли, биз рад этишга ҳақлимиз, дея қўшимча қилди.

Эй Ироқдаги мусулмонлар!

Тепангиздан энг разил халқ ва рувайбизалар ҳукмронлик қилгандан кейин аҳволингиз шу бўлди. Ўз кўзингиз билан кўрдингиз, сизнинг ҳалокат жарлиги ёқасига келганингиз уларни заррача ташвишлантирмайди. Чунки улар учун энг муҳими ўз манфаат ва ютуқларидир. Бас, «миллий ватан» каби жарангдор шиорлар сизни алдаб қўймасин. Чунки бундай шиорлар ҳеч нарса келтирмайди. Зеро, ҳамма ўз манфаатини ўйлайди!

Шунинг учун бугун ўз тақдирингизни ўзингиз белгиламоғингиз ҳамда ўзингизга келиб, хушингизни йиғиб, Роббингиз шариатига қайтмоғингиз вожиб. Сиз аянчли воқелигингизни фикрлаш манбаига эмас, фикрлаш ўрнига айлантириб, уни ўзгартиринг ва ҳаётингизни ўшанга мувофиқ шакллантиринг. Аллоҳ Таоло мусулмонларга тоғут ҳукми остида яшашни ҳаром қилиб, бундай деган:

﴿أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلالا بَعِيداً﴾

«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга имон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди»                                      [Нисо 60]

Сиз Ғарб тиқиштирган демократияни ҳам, унинг сизга қирғин, қочқинлик, қашшоқлик келтирганини ҳам, фаҳш ва гиёҳвандликни кенг ёйганини ҳам кўрдингиз. Аммо Аллоҳ сизни ўзининг ҳукми остида яшашни ва хўжайинликни қайта Аллоҳга хослашни буюрди.

Шундай қилиб, маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ҳамда Аллоҳга имон келтириш билангина сизларда яхшилик юзага келади, чунки

﴿إِنَّ اللهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِمْ﴾

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»

                                                                                                                                [Раъд 11]

Шундай экан, сиз Роббингиз ҳукми ва шариатисиз на қутула оласиз ва на аҳволингиз ўнгланади, на сарсон-саргардонликдан камолот йўлига чиқа оласиз ва на танг-бахтсизликдан саодат йўлини топа оласиз. Бирдан-бир қутулиш Роббингиз ҳукми ва шариати бўлиб, бундан бошқасида қутулиш йўқ.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»               [Анфол 24]

Роя газетасининг 2022 йил 25 май чоршанба кунги 392-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here