Демократия ва терроризм & Ислом ва мусулмонлар

644
0

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

 Демократия ва терроризм & Ислом ва мусулмонлар

 Демократия инсонларнинг зеҳнида пайдо бўлиб, Америка ва Ғарб давлатларининг манфаатлари учун хизмат қилиб келаётган куфр низомидир. Бу тузум инсонларни фаровон ҳаёт кечиришлари учун хизмат қилмайди. Яъни, озчилик кўпчилик устидан ҳаёт кечирадиган бир хайвоний ғаризалар устига барпо этилган тузум бўлиб, буни бутун инсоният билади.

 Биз Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси ҳақни ҳақ, ботилни ботиллигини очиқ баён қилиб, Аллоҳнинг Китоби ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларига бутун инсониятни маломатчининг маломатидан қўрқмай Аллоҳнинг раҳмати ила даъват қилиб келмоқдамиз. Демократия ўлчови манфаат бўлиб, ишлар фойда ва зиён билан ўлчанади. Исломда эса фойда ва зиён ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай иш ва амаллар ҳалол ва харом билан ўлчанади.

 Демократияда фоҳишалик билан шуғулланмоқчимисиз, марҳамат. Ақлни оздирувчи турли хил маст қилувчи ичимликлар билан ишлаб чиқармоқчимисиз, марҳамат. Давлат белгилаб берган солиқни тўласангиз бўлди. Бунинг ортидан жамият қандай ҳолатга тушиб қолишини аҳамияти йўқ. Ҳатто ичкилик оқибатида жиноят қилган одамни суд оқлайди. Етарли маблағи бўлмаган ёшлар олийгоҳларда таълим ололмайди. Пули бўлмаган шахс касал бўлса, даволана олмайди. Таълим соҳаси ҳам, соғлиқни сақлаш соҳаси ҳам, ижтимоий соҳа ҳам барчаси моддий манфаат устига барпо бўлган. Маданият соҳасида эркакни эркак билан никоҳланишини, фарзанд кўрмоқчи бўлган аёл турмушга чиқиши шарт эмаслигини эришган ютуқлари сифатида талқин қилишди. Ботил иқтисодий сиёсати ортидан бойликлар бир ховуч одамлар чангалида қолиб кетди. Демократиянинг қайси соҳасини олманг барчаси инсониятни фақат бахтсизликка олиб келди. Бу тузум барча соҳада бутунлай инқирозга учради.

 Мана шу жирканч, сариқ чақага ҳам арзимайдиган мабдасини мусулмонларга мажбурлаб тиқиштириши, мусулмон юртлар раҳбарлари ўз халқини мана шу жиркач мабдага мажбурлаши ақлга сиғмайди. Демократларнинг бир шиори бор – сизнинг юртингизда нефт, табиий бойликлар борми? Демак, сизда демократия йўқ.

 Демократия тузумини ҳар соҳада инқирозга учраганига анча бўлди! Бироқ демократик қадриятларни бутун оламга ёйишга интилаётган етакчи давлатлар бу ҳақиқатни дунё жамоатчилиги олдида тан олишга юраги дов бермай келмоқда. Америка ўзини ўтдан чўққа ураётганини дунё кўриб турипти. Америка ва Ғарб давлатлари инқирозга учраганлигини жуда яхши билади. Дунё жамоатчилигини шу тузум остида сақлаб қолиш учун энг охирги кучларини сарф қилмоқда. Бунга мисол, 2001 йил 11 сентябр воқеаси. Бу мудхиш қотилликни айнан Америка раҳбарияти томонидан амалга оширилган илмий ва сиёсий жиҳатдан исботлангани барчага маълум. Бунга “Ал-Қоида” гуруҳини айбор қилишиб, терроризм деб баҳолади. Ҳа, бу терроризм эди. Чириб бораётган мабдасини сақлаб қолиш учун ўз халқини ҳам аямай вайрон қилишлик, куч ва қўрқув остида мажбурлашлиги – терроризм. 11 сентябр воқеасидан сўнг АҚШ “биз билан бирга бўлмаганлар террористлар билан шерик”, дея дунёни қўлга олиш мақсадида салбчилик юришини бошлади. Кичик Бушнинг салбчилик юришини бошлаганига барчамиз гувоҳмиз.

 Афғонистонда яшовчи 300 мингдан зиёд бегуноҳ мусулмонларни ўлдирилиши терроризм эмасми? Ироқдаги 200 мингдан ортиқ мусулмонларни ўлдирилиши, уй-жойларини вайрон қилиниши терроризм эмасми? Мисрда, Ливияда, Тунисда қанчадан-қанча мусулмонлар нобуд бўлди. Бу терроризм эмасми? Тўрт йилдан буён Суриядаги мусулмонларни қирғин қилинаётгани терроризм эмасми? Бу урушдаги қирғин ва ваҳшийлик 1941 йилги Жаҳон урушдан ҳам ўтиб кетди. Мусулмонлар сизларнинг яроқсиз ва жирканч тузумларингни хоҳлашмаса, уларга бу нарсани мажбуран тиқиштириш терроризм эмасми? Америка, Ғарб ва яҳуд вужуди эгаллаган мавқе аниқ. Чунки, улар Ислом ва мусулмонларга қарши эътиқодий, ашаддий душман. Аммо исломий юртлардаги мусулмон раҳбарларни қандай тушиниш мумкин? Уларга астойдил хизмат қилаётган сарой уламоларини қандай тушиниш мумкин? Эй, мусулмон раҳбарлар ва куфрга хизмат қилиш йўлида дунёнинг арзимас матоҳларига мехр қўйган уламолар, сизларга белгиланган муддат, Ажал келмай туриб ўзларингни ўнглаб олинглар!

 Ўзбекистонда атайлаб уюштирилган 1999 йил 16 феврал воқеаларини эсланг! Бу ходисадан сўнг нималар бўлди? Барча етакчи Ислом уламолари қомаққа ташланди, қувғин қилинди ёки ўлдирилди. Ҳизб ут-Таҳрир ва бошқа кўплаб исломий жамоалар аъзоларининг қонлари тўкилди. Ҳозирги кунда минглаб соф эътиқодли йигит ва қизлармизга қамоқ муддатларига янгидан-янги муддат қўшиб бериб, инсон ақлин ожиз қолдурувчи турли хил қийноқлар билан қийнаб, ваҳшийлик қилаётган мустабид Каримов, “ғояга қарши ғоя билан, фикрга қарши фикр билан курашамиз”, деб қилаётган иши терроризм эмасми?

 2014 йилда Хитойнинг Шинжонида портлаш содир бўлди. Бу терактни амалга оширишда уйғур миллатига мансуб мусулмонларни айбдор қилишди. Ўша портлашда халок бўлган одамлар Хитой миллатига мансуб қариялар бўлган эди. Энди мантиқан ўйлаб кўринг, Ислом ёшларни иззат қилиш, қарияларни хурмат қилишга тарғиб қилади. Уйғур мусулмонлари учун қарияларни ўлдиришдан қандай манфаат бор эди? Қариб кучдан қолган одамларни ўлдиришдан кимга фойда? Шу ҳақида бир ўйлаб кўринг! Ёвуз мақсадларини рўёбга чиқариш мақсадида Хитой ҳукумати ўз халқини ўлдиришдан ҳам тоймади. Бунинг ортидан қанчадан-қанча ёш уйғур мусулмонларининг қони тўкилди. Бу терроризм эмасми?

 Францияда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламни масхара қилиб чиққан журналнинг 12 ходими ўлдирилиши ҳақида ўйлаб кўринг! Бир ярим миллиарддан ошиқ мусулмоннинг ўз ота-онасидан ҳам суюкли бўлган пайғамбарини масхара қилиш ўлимга лойиқ иш эди. Уларни ким ўлдиришидан қатъий назар, ўлимга лойиқ иш эди. Биз бу қотилликни оқламаймиз, аммо бу ишни ким ва кимларни қўли билан қилди? Қотилларнинг юзини ҳеч ким кўрмаган, бу ходисани текшираётган полиция ходимини сирли ўлдирилиши сизларни ўйга солмадими? Расмий ҳукумат иддиосига кўра, ака-ука жиноятчилар машинада ўзларига тегишли ҳужжатни унутиб қолдириб кетишган ва шу орқали жиноятчилар аниқланган. Бу ишларни синчиклаб текшириб, ўйлаб кўрган киши бу воқеани Франция ҳукумати ўзи амалга оширганини англаб етади. Мана шу иш орқали Франция дунё эътиборини ўзига тортди. Сўнгги йилларда Франция дунё сиёсат майдонидан анчагина четга сурилиб қолган эди. Яқин Шарқдаги улушларидан маҳрум бўлган Франция манфаат устида ўз фуқароларини ўлдиришдан ҳам тоймади. Мана шу терроризм эмасми?

 Бутун Европа исломийлашиб бораётгани,  таниқли шахслар Исломни қабул қилиши, Европа шаҳарларида мусулмонлар кундан-кунга кўпайиб боришлари, Ислом динини қабул қилаётган қиз ва аёллар ҳижобланиб юришлари, эркаклар Суннатга мувофиқ қўйилган сақоллар билан салобат тўкиб юришлари, мусулмон эркак ва аёллар исломий одоб-ахлоқлари билан бошқа дин вакилларини лол қолдириб, мухаббатларини қозонишлари, шаҳарларда ҳалол деб номланган ошхона ва дўконларни кўпайиб бораётгани давлат раҳбарларини қўрқув ва даҳшатга солди. Мана шу ўзгариб, исломийлашиб бораётган Европани тўхтатиш мақсадида мусулмонларга қарши фикрларни олға суришлик терроризм эмасми?

 Қирғизистонга назар соладиган бўлсак, сўнги вақтларда кескин ўзгаришлар содир бўлиб, Ислом ва мусулмонларга нисбатан муносабатлар кескинлашиб бормоқда. Шайхул Ислом Рошод қори Камоловни қамоққа олиниши ўн минглаб мусулмонларнинг давлатга бўлган ишончларини йўқотишига олиб келди. Рошод қори доимо одамларни яхшиликка буйриб, ёмонликдан қайтариб келар эди. Ўз даъватларида Рошод қори барча миллатларни, қирғиз ва ўзбек миллатларини дўстликка чақириб, муҳаббатли ҳаёт кечиришга даъват қилиб, ҳақни ҳақлигини, ботилни ботиллигини айтиб, ўн минглаб мусулмонларни муҳаббатини қозонган, ёшларни Сурияга боришдан қайтариб келар эди. Эй, давлат аппарати ва милиция ходимлари одамлар ҳеч нарсани англамайди, деб ўйламанглар! Агар шундай ўйлаётган бўлсанглар қаттиқ адашасизлар. Кундан-кунга мусулмонлар уйғониб, ҳаёт ҳақидаги тушунчалари ўзгариб бормоқда. Ислом динига бўлган муҳаббатлари ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда Қирғизистон президенти оғир синов дамларини бошдан кечирмоқда. Бир томондан Америка, бошқа томондан Россия Атамбаевни ўз измига солиш учун босим ўтказмоқда. Америка аввал “Ал-Қоида” гуруҳи орқали бутун дунёни ваҳимага солган бўлса, ҳозирги кунда “Ислом давлати” таҳдидни бўрттириб кўрсатиш орқали дунёни қўрқув остида ушлаб турипти. Россияни ҳам мана шу нарса ховотирга солиб келяпти. Чунки, рус ҳукумат Оқ подшо давридан тортиб ҳозирги давргача Ислом ва мусулмонларга зулм бериб келмоқда. Агар Россиянинг ички тузуми бузиладиган бўлса, оқибати нима бўлишини рус ҳукумати яхши билади. Шунинг учун ҳам МДҲ давлат раҳбарлари ва бошқарув аппаратиларини Ислом ва мусулмонларга қарши зулмларни кучайтиришни талаб қилмоқда. Аммо буни оқибати яхшиликка олиб бормайди. Қирғизистонда ҳам  худди шу кўринишлар бўлиб ўтмоқда. Аслида эса Қирғизистон учун Ислом ва мусулмонлардан ҳеч қандай хатар йўқ.

 Америка ва Европа давлатлари мабдаий ва иқтисодий инқирозга юз тутганини Яқин Шарқ муаммоси орқали беркитишга уринмоқда. Россия ҳам ўз халқи эътиборини тортиш учун Ислом ва мусулмонлар “таҳдиди”ни бўрттириб, бунинг ортидан эътиқоди соф, онгли ва сиёсий мусулмонларни жамият ичидан суриб ташлашга интилмоқда. Бу ҳаракатлари орқали улар ҳеч нарсага эриша олишмайди, ишаАллоҳ.

 Саккиз юз мингдан зиёд Қирғизистон фуқаролари Россияда энг қора ва оғир меҳнатларни қилиб келмоқда. Россия миллий валютасини кескин қадрсизланиши иқтисодга салбий таъсир кўрсатиши натижасида фуқароларни яшаш даражаси кескин тушиб кетди. Мамлакатда савдо-сотиқ билан шуғулланувчи одамлар кайфиятлари сўниб, топган даромадлари тирикчилик учун ҳам аранг етмоқда. Қирғизистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши ортидан бу муаммолар икки, уч баробарга ортиб кетади. Шунинг учун ҳам расмий ҳукумат Ислом ва мусулмонларни таъқиб қилиш ўрнига, улар билан дўст-биродар бўлишга интилиши керак. Ахир мусулмонлар ака-ука эмасми?

 Ҳар бир фуқарони жамиятда ўз ўрни ва шу билан бирга ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор. Расмий ҳукумат иш ўринларини кўпайтириш орқали ишсизлар сонини камайтириш, иш билан таъминлай олмаган фуқароларни етарли даражада вақтинчалик нафақа билан таъминлаш билан шуғулланиш керак эмасми? Халқ ўз зиммасидаги давлат томонидан белгиланган мажбуриятларни бажариб келмоқда. Уй-жой солиғи, электр энергияси, газ, сув, ахлат… каби барча тўловларни адо этмоқда. Шундай экан расмий ҳукумат ҳам мархамат қилиб халқнинг ҳақини адо этиб қўйсин.

 Ислом, Аллоҳга иймон келтириш, Унга ширк келтирмасликни, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга, Қиёмат кунига, Қадарнинг яхшилигию ёмонлиги Аллоҳдан эканлигига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтиришга буюрди. Шу билан бирга Ислом дини намоз ўқиш, ота-онани хурмат қилиш, ҳалолдан ризқ топиш, оилага садоқатли бўлиш, яхши қўшничилик қилиш, миллатчилик каби сассиқ нарсадан узоқ бўлиш, илм олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, катталарни хурмат, кичикларни иззат қилиш, омонатга хиёнат қилмаслик, судхўрлик сарқитларини тарк этиш, маст қилувчи ичимлик ичмаслик, зино қилмаслик ва қодир бўлса закот бериб, Хаж ибодатини адо этиш ҳамда жаннат ва дўзахга ишониш каби жуда кўплаб таълимотлари бор. Шундай экан келинглар, бир тану бир жон бўлиб ақл билан иш тутайлик!

 Абдурахмон Одилов

Хизб-ут Тахрир – Қирғизистон вилояти матбуот бўлимининг аъзоси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here