Трамп Британияни ЕИга қарши гиж-гижламоқда

544
0

Трамп Британияни ЕИга қарши гиж-гижламоқда

 Дональд Трамп 3-июнда Британияга сафар қилади. Трамп мазкур сафари олдидан бир нечта гиж-гижловчи баёнотлар берди.

Трамп “Sunday Times” газетасига берган интервьюсида, Британия ҳукуматини Брекзит масаласида Евроиттифоқини ён беришга мажбурлашга чақирди. Агар Евроиттифоқи ён беришга бормаса, ҳеч бир шартномасиз Европа иттифоқидан чиқиб кетишни таклиф қилди. Трампнинг фикрича, Британия ЕИни Евроиттифоқидан чиқиши билан боғлиқ ҳаражатларни тўламай қўйиш билан қўрқитиши керак. Бу ҳаражатлар 50 миллиард долларга етиши айтиляпти.

 Шунингдек, Трамп “Британия ҳукумати бўйича музокарларга Найжал Фаражни қўшмай янглишди” деди. Найжал Фараж аввал “Британия мустақиллиги” партияси раиси бўлган, ҳозир “Брекзит” партиясининг етакчиси. “Брекзит” партияси яқинда бўлиб ўтган Европарламент сайловларида Британияда ғолиб чиқди.

 АҚШ Европа иттифоқини қудратли бўлишини истамайди, аксинча уни тарқатиб юборишга интилади. ЕИ қудратли бўлса шубҳасиз АҚШ “назоратидан” чиқиб кетади. Шу сабабли, АҚШ Британияни Евроиттифоқдан чиқишга ундаб, бу вирус (Брекзит)ни ЕИнинг бошқа давлатларига ҳам юқтиришга интилмоқда. АҚШ президенти маслахатчиси Жон Болтон бундай деди: “АҚШ Британия халқи талаб қилган ва Евроиттифоқдан чиқиш йўналишга риоя қилишини қўллайди. Бу ҳар бир давлатга демократия тантанаси учун ибрат бўлади”. (ТАСС, 01.06.19).

 Бундан ташқари, қудратли Европа НАТО таркибига кирмаган алоҳида армия тузиши шубҳасиз. Зотан бу соҳада ҳаракатлар бошланган. Аслида АҚШ мудофаа соҳасида Европани НАТО орқали кишанлаб олди. Шу сабабли АҚШ ЕИ заифлаштириб, Европани кишанлаган НАТОни сақлаб қолишга эътибор қаратади. Жон Болтон Брекзит НАТОни мустаҳкамлашга ёрдам беришини таъкидлаб: “Менинг фикримча бу нарса (Брекзит) айниқса НАТОда бизга ёрдам беради”, – деди. (ТАСС, 01.06.19).

 Бу воқеалар пардасида яқинда бўлиб ўтган Европарламент сайловларида ЕИ қарши чиққан партиялар аввалги сайловларга қараганда бу сафар кўпроқ овоз олишди.

 Ҳорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here