Россия Қозоғистон билан тузган ҳарбий битимини янгилади

463
0

 Россия Қозоғистондан ҳарбий машғулот ўтказиш мақсадида ижарага олган ерларнинг ижараси учун янги битимга имзо чекди. Бу ҳақида РИА новости ахборот агентлиги хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Россия ҳукумати Қозоғистон билан тузилган ҳарбий машғулотга оид ерлар ижарасининг битимини янгилаши ортидан ижара нархлари орзонлаштирилган.

Маълумки, Россия 1990 йиллардан бошлаб Қозоғистоннинг Караганда ва Жамбул вилоятларида ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун бир қанча ерларни ижарага олган эди.

Россия бош вазири Димитрий Медведов тарафидан берилган баёнотда Қозоғистондаги ҳарбий машғулот ўтказиладиган “Сари-Шаган” минтақасининг ижара нархлари орзонлаштириганлиги билдирилди. Баёнотга кўра, 18 миллион 932 минг доллар қилиб белгиланган ижара миқдори 2016 йилда 16 миллион 276 минг долларга орзонлаштирилади.

Шу мавзуга алоқадор Россия ҳукумати тарафидан чиқарилган бошқа бир баёнотда маълум қилинишича, Қозоғистондаги 929 сонли ҳарбий машғулот ўтказиладиган ерларнинг ижара миқдори 4.454 миллион доллардан 3.081 миллион долларга орзонлаштирилган.

Россия Қозоғистондан ҳарбий машғулот ўтказиш мақсадида ижарага олган ерларнинг ижара нархи орзонлатирилишига оид хабарлар Россия вазирлар бошқармасининг расмий сайтида ҳам эълон қилинди.

Туркистон:

Қозоғистон, Россиянинг жанубий дарвозаси. Худди             Украина ва Белорусия унинг Ғарбий дарвозаси бўлганидек. Бу давлатлар, Россия учун ўта стротегик мухим ахамиятга эга. АҚШ, Ғарб давлатларини Россияга қарши қўя олди. Натижада Россия Украинани қўлидан бой берди. Душманлари ўзининг дарвозаси олдига келиб қолишди. Навбат Қозоғистон ва Белорусияга етиб келди. Россия бу ўлкаларни ўз таъсири остида ушлаб қолиш учун қанчалар харакат қилаётган бўлса. Бу давлатлар хам аксинча Россиянинг сақофий ва иқтисодий мустамлакасидан қутулишга жиддий харакат олиб боришмоқда. Лекин вазият Қозоғистонни Россиядан узулиб олишига йўл бермайди, хозирча албатта. Россия Қозоғистондан худди ўзининг ташқи химоя девори сингари фойдаланаётган бўлса. Қозоғистонни хам, ўзи учун Қирғизистон, Афғонистон, Хитой ва Ўзбекистон каби жанубий қўшниларидан, Россиянинг харбий қувватига мухтожлиги бор.

Хитой заиф давлатларни ямламай ютиб юборишга тайёр кучли давлат. Афғонистон, доимий уруш холатида турган хавфли давлат. Қирғизистон, бир неча катта давлатлар ўртасида стротегик толаш холатида турган хавфли давлат. Ўзбекистон эса, порох бочкаси каби, ўта хавфли, портлаганида хам бутун Ўрта Осиёни пароканда қилиб юбориши мумкин бўлган стротегик ахамиятли давлат.

Шунинг учун Қозоғистон, яқин, чегарадош қўшниси бўлган Россиянинг харбий мустамлакасидан ажраб чиқиш учун жиддий харакат қила олмайди. У фақат Қозоғистоннинг шимолий қисмини деярли эгаллаб олган Рус миллати ва ўша ерлардаги кучли Россия сақофатидан ўта хавотирда. Бу худудлар Назарбоевга, Украинани парчаланишида асосий рўл ўйнаб турган Луганск ва Донецк областларини эслатади. Бу ўлкалардаги Россиянинг сақофий таъсири ва русийзабон миллатларнинг миллий туйғулари асосий ва ягона рўл ўйнади. Шунинг учун Назарбоев, ўлкадаги бошқарув стротегиясини ўзгартириб, энди рус сақофати асосидаги элитадан эмас, барки Қозоқ миллий йўналишидаги янги элитани илгари сура бошлади. Назарбаев, Қозоқ миллатини барча миллатлар устига олиб чиқиб, Россияни Қозоғистондаги сақофий қувватини синдириб юбормоқчи. У яқинда Ў Осиёда бошаламонлик бошланадиган бўлса, Россия Қозоғистондаги ўзининг сақофати таъсири остидаги элитадан фойдаланиб, Қозоғистон худудида ўзини химоя кортонини ташкил қилишга харакат қилишини яхши билади. Бу эса Қозоғистонни парчалаб юбориши мумкин бўлган халокатли холатга олиб бориши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here