Ўз халқини зулматда қўйган Тожикистон ҳукумати Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни давом эттирмоқда

432
0

 Тожикистон президенти хузуридаги статистика агентлиги тарқатган хисоботга кўра, ўтган январ ойи мобайнида Тожикистон Афғонистонга 55 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берган. Бу эса қўшни Афғонистонга кунига 1,8 млн. кВт/соатдан кўпроқ электр етказиб берилганини билдиради. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда қарйиб икки баробарга ошган. 2014 йилнинг январ ойида Тожикистон Афғонистонга 30 млн. кВт/соат электр токи етказиб берган эди.

 Қўшни давлатларга электр энергияси етказиб беришни қиш ойларида ҳам тўхтатмасликка ҳаракат қиладиган Тожикистонда эса оддий халқнинг куни шамчироғу қора печкага қолган. Ҳар йили октябр ойидан бошланиб апрел ойига қадар электр энергиясига жорий эталадиган чекловлар вақтида қишлоқ ва шаҳарларда истиқомат қиладиган аҳолига кунига бир неча соатгина электр ёруғлиги берилади. Марказий Осиёнинг бошқа минтақаларига қараганда қиши аёзли бўладиган Тожикистоннинг қишлоқда яшовчи аҳолиси кўмир ва ўтин билан амаллаб кун ўтказадиган бўлса, шаҳарда кўп қаватли уйларда яшовчи одамлар электр тақчиллигидан кўпр азият чекишади.

 Аммо жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тегишли идораларга 16 февралдан бошлаб аҳолини электр билан таъминлаш вақтини узайтириш вазифасини юклади. Президент топшириғига мувофиқ эндиликда аҳолига суткасига 13 соат – тонги соат 5:00дан 11:00гача ва кечки 16:00дан 23:00гача электр ёруғлиги бериладиган бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here