Қирғизистонга инқилоблар “устаси” элчи бўлиб келмоқда

603
0

 Америка элчихонасининг маълум қилишича, АҚШнинг Қирғизистондаги вақтинчалик элчиси этиб Ричард Майлз тайинланган ва яқин вақтлар ичида у Қирғизистонга етиб келади.

 Аслини олганда бу унчалик муҳим хабардек туйилмасада, аммо Ричард Майлзнинг босиб ўтган йўли ва у элчи қилиб тайинланган мамлакатларда кўрсатган “каромати”ни ҳисобга олмаганда, албатта.

 Ричард Майлз 1937 йили Арканзас штатининг Литтл-Роке шаҳрида туғилган. 1954-1957 йилларда денгиз пиёда қўшинларида хизмат қилган. Ҳарбий хизматдан сўнг университетни тамомлаган Ричард Германияда жойлашган АҚШ армиясининг Рус институтида тахсил олган, бу илм даргоҳидан кўплаб масдахатчи мутахассислар етишиб чиққан бўлиб, улар разведка ва армия сафида иш олиб боришган. Ричард Майлз дипломатик фаолиятини 1967 йилдан бошлаган.

 Майлз дастлаб постсовет республикаларидан бири бўлган Азорбайжонга элчи бўлиб тайинланган. Ричар Майлз элчилик фаолиятини олиб борган 1992-1993 йиллар мобайнида Абулфаз Элчибей бошчилигидаги миллатчи ҳукумат устидан Хайдар Алиев сайловларда ғолиб бўлади.

 1996 йилдан 1999 йилгача Майлз Югославияда элчи бўлиб хизмат қилади ва кўпчиликка маълумки, шу вақтда Косовада уриш вужудга келиб минглаб албанлар қириб ташланади.

 Югославиядан сўнг 1999-2001 йиллар мобайнида Майлз Болгарияга элчи этиб тайинланади ва 2001 йилнинг 24 июл куни амалдаги бош вазир Иван Костов парламент сайловларида ғарбпараст Симеон Сакскобургготга мағлуб бўлади.

 Болагарияда ўз вазифасини муваффақиятли адо этганидан сўнг Грузияга элчи вазифасига келган Ричард Майлз 2003 йилдаги “атиргул инқилоби”нинг асосий меъмори ва ғоявий раҳнамоси бўлиб ҳисобланади.

 Қатор давлатларда элчилик вазифасини бажарган ҳамда ўзига топширилган ҳукуматларни алмаштириш вазифасини юксак даражада бажарган Майлзнинг ўзига хос бўлган йўналиши, мамлакатнинг энергетика соҳасига эътибор қаратишидир. Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварнадзе ҳам Россиянинг “Газпром” компанияси билан 25 йилга шартнома имзолаганидан сўнг АҚШ нафратига дучор бўлган эди. Чунки ушбу шартнома АҚШ манфаатлари учун хизмат қиладиган Баку-Тбилиси-Эрзурум лойиҳасига жиддий зарар келтириши мумкин эди.

 Ўтган йилнинг 10 апрел куни “Қирғизгаз”ни Россиянинг “Газпром” ширкатига 1 долларга сотилиши тўғрисидаги шартнома имзоланди, орадан бир йилга яқин вақт ўтиб эса 2009 йилда нафақага чиққан “инқилоблар устаси” Ричард Майлзни нафақадан чақириб олиниб Қирғизистонга вақтинчалик элчи қилиб тайинланиши, Қирғизистон ҳам Американинг “қора рўйхати”га тушгани ҳамда “Манас” халқаро аэропортидан чиқариб юборилгани учун АҚШ “гина” сақлаб келаётганга ўхшаб турипти. Олдинда эса ҳукуматнинг ташвишга солаётган баҳор яқинлашмоқда.

Туркистон:

Қирғизистонда икки маротаба давлат рахбарияти тўнкарилиши бўлиб ўтди. Лекин бирор марта хам революция ёки халқ қўзғалони бўлгани йўқ.

Халқ қўзғалони ёки инқилобий юриши, мисол сифатида айтадиган бўлсак, Украина. У ерда халқ ўз дунёқараши асосида яшашни хохлаб, Европа стондартлари тарафдорлари ва Россияпараст айирмачилар бўлиб бўлиниб кетишди.

Навбатдагиси Сурия, у ерда хам халқ норозилик қўзғалони бораяпти. Фақат дунёқарашларда фарқ бор. Яъни кураш, куфр қадриятлари ва системаси асосида яшаш тарафдорлари ва исломий система (Мабдаъ)си асосида яшаш тарафдорлари ўрталарида давом этаяпти. Қирғизистонга Ричард Майлзни юборган АҚШ қўзғалон уюштирса, юқоридаги қайси йўналишнинг биридан фойдаланар экан? Қирғиз хавфсизлик тизимини шу нарса қизиқтирмайдими?!

АҚШ ёки бошқа уларнинг таъбири билан айтганда “учунчи кучлар”, Қирғизистон хавфсизлик тизими улар учун таёрлаб бераётган хар бир хатоларидан фойдаланишади. Хатолар эса жуда кўпайиб бораяпти. Масалан иқтисодий зулмларни айтмасак хам бўлади, чунки улар системанинг хатолиги ва шунинг оқибатидан келиб чиқиши муқаррар бўлган коррупциянинг томир отиб кетганига чамбарчас боғлиқ. Бу муаммоларни, хозирги холатимизда деярли ечиб бўлмайди. Лекин шуни яъни ечиб бўлмайдиган муаммоларни ёпиш мақсадида, хавфсизлик тизими ва Қирғиз хукумати томонидан Ислом ва Мусулмонларга нисбатан йўналтирилаётган адолатсиз сиёсат бораяпти. Бу харакатлар, АҚШ каби учунчи куч бўлган давлатлар учун жуда қўл келиши аниқ. Улар Қирғизистон Сурия хам Украина хам эмас эканини яхши билишади. Бу ерда хар иккала услубни яъни Украина ва Сурия услубларини тенг йўналтириш мумкин эканини ва қай бири яхши авж олишига қараб ўз манфаатлари томон ўша тармоққа туйғулантириш билан ёрдам бериб юборишни реъжалаштиришади.

Муаммонинг ечими борми? Бор. Қирғизистон Мусулмонларни иккига бўлиш сиёсатини тўхтатиб, аксинча уларни бирлаштиришга уруна бошлаши лозим. Бошимизга бирин кетин тушиб бораётган муаммоларнинг асл мохиятини очиқ баён қилиб, мусулмонларнинг бирдамликларидан фойдаланиб уларни юқоридаги учунчи кучлар олиб бораётган ифлос даъватларига қарши туриб беришга чақириш лозим. Чунки хозирда Қирғизистонда энг катта қувват Мусулмонларда эканлиги кўриниб турган хақиқат. Шу қувватдан учунчи кучлар фойдаланиб кетиш арафасида. Хукумат хавфсизлик тизими хато қилаяпти. Учунчи куч эса, бу хатоларини янада давомийлаштириш учун, хар хил исломий кучлар вахимасини тарқатиб турипти.

Бу исломий мухит шу даражада кучлики, ундан дўст сифатида войдаланса, хар қандай душманга қолқон бўла олади. Аксинча, агар душман қилиб олинса, хар қандай қувватни парчалаб ташлайди. Буни биз тарихда жуда кўп кўрган бўлсак, воқеъда кўриб келаяпмиз. Қирғиз хукуматини, агар унда соғлом фикр эгалари қолган бўлса, холислик қилиб, яна бир бор мамлакат тақдири хақида фикрлаб кўришга чақирган бўлар эдик. Чунки хар бир нотўғри харакатлар оқибатида келаётган офатлар, қочиб кетаётган айбдор етакчиларни эмас, биз фуқороларнинг бошимизга тушиб бораяпти.

Юқоридаги АҚШ вахимаси эса айтмасак хам мавжуд. Буни хатто хавфсизлик тизими айрим ходимлари хам билишади. Лекин уларга қарши хеч қандай чора қўллай олишмайди. Осони Мусулмонларга қарши харакатлар. Уларни бир томонлама суд қилиб экстремист қилиб олса хам бўлаверади. Китоб ўқиганлари учун ёки интернетта ўз ўйларини тарқатгани учун қамаб қўйса хам биров уни тарафини олмайди. Лекин “учунчи куч” вахимаси хақиқатда ўта хатарли тус олиб бораяпти.

1 COMMENT

  1. Bu odam nafaqat kg balki butun markaziy osiyoda AQSH manfaati uchun faoliyat qiladi. CHunki kgdan boshqa olkalarga bunday dong’i ketgan odamni tog’ridan tog’ri olib kirishlik hokimiyatga ornashib olganlarni Russia quchog’iga yana qaytishga va AQSHga ishonchsizlikka olib kelishi mumkin.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here