Россияда яна Росулуллоҳ Aга нусрат бериш тадбири бўлиб ўтди

481
0

2015 йил 23 январда мусулмонлар Франция журналида Росули аъзам Aни таҳқирловчи расмлар нашр қилинганига қарши Махачкаладаги марказий масжидга тўпландилар. Бундан аввал ҳам айни тадбир Ингушетия, Чеченистон ва Доғистонда бўлиб ўтган эди.

Шимолий Кавказ жумҳуриятларида ўтказилаётган ушбу тадбирлар бир муҳим нарсани, яъни Россиядаги мусулмонларнинг ўз дин ва эътиқодларида маҳкам эканликларини намоён этди. Бунинг янада яққол далили, Чеченистонда ўтказилган намойишда улкан сондаги мусулмонлар қатнашганликлари бўлди. Унда расмий ҳокимият намойиш кунини расман хордиқ куни дея эълон қилиш ва унда ҳозир бўлишга қодир ҳар бир инсонни чақириш билан мусулмонларнинг намойишда иштирок этишлари учун керакли барча шароитларни яратиб берди. Матбуот ҳисоботида айтилишича, Грознийдаги айни тадбирга йиғилганлар сони миллионга етган. Улар орасида Россиянинг бошқа минтақаларидан ҳам мусулмонлар етиб келганлар. Бу эса мусулмонлардаги исломий туйғунинг нақадар кучлилигини ифодалайди. Агар бошқа ҳодисалардаги шунга ўхшаш тадбирлар тақиқланмаганда эди, биз мусулмонларнинг мактабларда ҳижоб кийишни тақиқлаш, исломий адабиётларни ман қилиш каби ҳолатларда бир-бирларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун шундай тадбирлардан жуда кўпини уюштирганларини ҳамда ҳаммалари даъватни етказувчиларга қарши сохта айбловлар тўқиб чиқариш каби Россиянинг Исломга қарши душманларча олиб бораётган сиёсатларига қарши қўзғолганларини гувоҳи бўлган бўлардик.

Бироқ бу сафарги вазият аввалгиларга ўхшамайди. Чунки Исломни ёмон кўрувчи туйғулар Ғарб давлатларидан келиб чиқди. Маълумки, сўнгги пайтларда Россиянинг бу давлатлар билан муносабати таранглашган, шунинг учун Россия айни вазиятдан фойдаланиб, гўё ўзини Ғарбдан фарқли ўлароқ, мусулмонлар туйғуларини ҳимоячиси қилиб кўрсатмоқда. Бундан ташқари, бу ҳолат мусулмонларга узлуксиз босим ўтказиб келаётган давлатлар башарасини чиройли қилиб кўрсатишда ҳам ижобий самара беради. Намойишда сўзга чиққан расмий масъуллар таҳқирловчи расмларни қоралаш билан бирга, ўзларининг россияпараст эканликларини исботлашга уринишди, ҳатто бу давлатга ўзи лойиқ бўлмаган баҳоларни ҳам беришиб, «Россия мусулмонлар учун шарт-шароитлар яратиб беришда ўрнак экан»ини тинмай такрорлашди. Аслида эса рус ҳукумати Россиядаги 20 миллион мусулмондан хавотирда, уларнинг зулмкор сиёсатга жавоб қайтармаётганларидан, кутилмаганда исталмаган намойишларни бошлаб юборишларидан қўрқмоқда. Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ҳам шундай баёнот берди: «Мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам Россиядаги вазиятни издан чиқаришда восита бўлиб қолмасликлари керак. Биз доим Россияни мудофаа қилувчиларга ишонганмиз, бугун ҳам юртимизга бўлган ҳар қандай адоватни қайтаришга қодирмиз». Рус ҳукумати ўз ҳукмронлигидан ташқарида бўлган ҳар қандай намойишларни мутлақо нохуш, деб ҳисоблайди. Чунки бундай намойишлар юртдаги жуда кўп аҳолининг норозилигини фош этиши ва беқарорлик келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун айни намойишнинг ҳукумат томонидан ташкиллаштирилиши зарурий қадам бўлиб, унга Ғарбга нисбатан юзага келган таранг вазиятлар ва ёмонлашган сиёсий ҳолат сабаб бўлди.

Кеча Россиядаги диний идора вакиллари мўътадил ислом, деган нарсага даъват қилишга мажбур қилинган бўлсалар, бугун улар Росулуллоҳ Aни таҳқирлаш дунёдаги бир ярим миллиард мусулмонни таҳқирлашдир, дейишга мажбур бўлдилар. Бу шунга далолат қиладики, диндорлар Ислом ягона эканини, у ватан, миллат, деган нарсаларни тан олмаслигини тушунмоқдалар. Бундай гаплар фақат оддий шароитлардагина ман этилади. Ҳатто кўпчилик сиёсатчилар ва жамоат арбоблари нарсаларни ўз номи билан атай бошладилар. Мисол учун, Ингушетияда бўлиб ўтган бир конференциянинг якуний баёнотида Ғарб ҳукуматлари бузғунчидир, у динлар ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштиришни истайди, деган гаплар янгради. Унда Ингушетия президенти Юнус-Бек Евкуров «Мусулмонлар учун энг муқаддас инсон саналган Муҳаммад пайғамбарни таҳқирловчи расмлар айрим Ғарб давлатлари шуғулланаётган экстремизм кўринишларидан биридир», деди. Шунингдек, аввалда кўпчилик одамлар бу ҳодисага шубҳа билан қарашиб, бу провокация ва маълум ғаразга қаратилган, деб ҳам ҳисобладилар. Шундай қилиб, бугунги сиёсий вазият одамларни Кремлнинг расмий позициясига зид келишидан қўрқмасдан Ғарбнинг бузуқ қадриятлари ҳамда унинг Исломга қарши сиёсати ҳақида очиқ гапиришга ундади.

Мусулмонларга келсак, уларнинг улуғ Пайғамбаримиз обрўларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётганларига асло шубҳа йўқ. Ҳукумат масъуллари Исломни ватанпарварлик ва миллийликка аралаштиришга ҳарчанд уринишмасин, намойишга чиққанларнинг мақсади битта экани, у ҳам бўлса, Набий Aга бўлган муҳаббатларини ва уни таҳқирлашдан ҳимоя қилишни изҳор этишдир. Буни эса ушбу намойишда юз минглаб мусулмон қатнашганидан ҳамда нутқларда ўз бирдамликлари, Исломни қизғанишлари, энг шарафли инсон Набий A обрўларини ҳимоя қилишлари тўғрисида сўзлаганларидан, шу орқали ул зотга ва динларига бўлган чуқур муҳаббат туйғуларини ифодалаётганларидан осонгина билиб олиш мумкин. Исломни ҳимоя қилишга тайёрликлари тасодифан пайдо бўлгани йўқ, албатта, балки бу ҳар бир мусулмон доимо олий қадрият сифатида имон келтирган исломий ақидага асосланган. Уммат манфаатларидан бири, ўзига нисбатан қилинган ҳар қандай таҳқирлаш ва хорлашнинг жавобсиз ва аҳамиятсиз қолдирмаслигидир. Ана шунда биз Росулуллоҳ сифатлаган зотлар сафидан бўламиз:

«خِيَارُ أُمَّتِي أَوَّلُهَا وَآخِرُهَا، وَبَيْنَ ذَلِكَ ثَبَجٌ أَعْوَجُ لَيْسُوا مِنِّي وَلَسْتُ مِنْهُمْ»

«Умматим саралари уларнинг аввалгилари ва охиргиларидир. Ўртада эса шундай эгрилар борки, улар мендан эмас, мен улардан эмасман».

Рус режими мусулмонлар туйғулари ва фикрлари битта эканини, улар ўз ақидаларидан ҳаргиз воз кечмасликларини билиб қўймоғи даркор. Агар у юртда тинчлик ва барқарорлик бўлишини ҳақиқатдан ҳам хоҳласа, Ислом маросимларини тинч адо этиш ҳуқуқларини бериш билан Ислом ва мусулмонларга нисбатан ўз позициясини ўзгартириши лозим.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

Расмий сайт: www.hizb-russia.info

Электрон почта: mediaoffice.htr@gmail.com

1 COMMENT

  1. Musulmonlar oz Aqida va muqadasotlarini ozlari himoya qilmas ekanlar aslo kufir himoya qilmaydi. Aksincha kulish va xorlashda davom etadilar.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here