Вошингтон шу онда Асаднинг ҳокимиятдан кетишини хоҳламайди

546
0

Шу вактгача Сурия президенти Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетишлозимлигини такрорлаб келган АҚШ ҳукумати шу онда Асаднинг ҳокимиятдан қулатилишини хоҳламайди. Обама идорасининг Сурия масаласида ташлаётган қадамларини кузатган АҚШлик экспертлар шундай хулосага келишди. Уларнинг таъкидлашича, Вошингтон ҳукумати Асаднинг ҳокимиятдан кетиши ортидан мамлакатдаги бўшлиқни террорчи (Исломий) гуруҳлар тўлдиришидан хавотирда. Шунинг учун АҚШ Асаднинг ҳокимиятдан узоқлаштирадиган қадамларни ташлашдан сақланмоқда.

Экспертларнинг бундай хулосага келишига АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керрининг сўзлари туртки бўлгани айтилмоқда. Жон Керри Швецариянинг Женева шаҳрида БМТнинг Сурия масаласи бўйича хос вакили Стеффан Де Мистура билан учрашган пайтда “Бундан буёғига Асад режими биринчи ўринда ўз халқи ҳақида ўйлаш вақти келди. Режим ҳаракатларининг натижасида Асадни йўқ қилиш учун кундан кунга яна-да кўпроқ террорчилар пайдо бўлмоқда”, деди.

Маркази Вошингтонда жойлашган Яқин Шарқ институтининг катта экспертларидан бири Гред Мюре АҚШ ҳукумати Сурия масаласида ҳар доим номаълум сиёсат юргизганлигини айтади. Мюренинг очиқлашича, АҚШ ҳукуматининг Сурия борасида айтган гаплари қилган ишларига мос келмаган.

“АҚШ президенти Барак Обама ва ташқи ишлар вазири Жон Керри бир тарафдан Асад кетиш керак деган бўлса, бошқа тарафдан Асадни сақлаб қолиш учун ҳаракатлар олиб борди”, дейди Гред Мюре.

АҚШнинг “American Enterprise” институтида мудофаа ва хавфсизлик сиёсати бўйича мутахассис Томас Донелли ахборот агентлиларига берган интервьюсида Обама идораси Башар Асаднинг кетишини айтиб келаётган бўлсада, аммо унинг ташлаётган қадамлари айтаётган сўзларига зид эканлигини таъкидлади. Донеллига кўра, АҚШ ҳукуматининг назарида Асаднинг кетиши ортидан мамлакатда юзага келадиган бўшлиқни террорчи (Исломий) гуруҳлар тўлдириш хавфи устундир.

“Шу онда Асад режимининг тезда қуламаслиги муҳаққақ умид қилинмоқда. Агар Асаднинг кетиши тезлашса бу Жабҳатун нусра каби террорчи гуруҳнинг ғалабасига айланади. Обама идораси бу жуда ёмон натижа бўлишига ишонади деб ўйлайман”, дейди Донелли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here