Қирғизистон қўшни давлатлар билан чегараларини мустахкамлайди

754
0

 Президент Алмазбек Атамбаев 2014 йил 23декабр куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Қирғизистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши тўғрисидаг ҳужжатни имзолаган ва 2015 йилнинг май ойига қадар Қирғизистон бу иттифоққа тўлақонли аъзо бўлиб кириши маълум бўлган эди.

 Қирғизистон мазкур иттифоққа аъзо бўлиб киргач, Қирғизистоннинг қўшни давлатлар билан бўлган чегараси Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташқи чегаралари бўлиб ҳисоблана бошлайди. Шу сабабли Россия Қирғизистонга чегараларни мустахкамлаш учун маблағ ва техника билан кўмак кўрсатишга ваъда қилган эди.

Давлат чегара хизмат раиси Райимберди Дуйшенбиевнинг  26 январ куни Баткен ва Ўш вилоятларига уюштирган сафар давомида кўтарилган асосий мавзулардан бири қирғиз-ўзбек ва қирғиз-тожик чегараларини мустахкамлашдан иборат бўлди.

 Ўз сафари давомида Дуйшенбиев маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик идоралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

 Йиғилишда чегарачиларни маҳаллий ҳукумат органлари ва куч тузилмалари билан ҳамкорлик масалалари ҳамда чегара хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда қўшма чора-тадбирлар мухокама қилинди.

Туркистон:

Евро Осиё иқтисодий кенгашининг хар бир харакати Россиянинг манфаатларидан келиб чиқиб белгиланади. Чегара масаласи хам бундан мустасно эмас. Путиннинг Ўзбекистонга қилган охирги сафари чоғида, унинг ўзи ЕВРОАЕСнинг номидан “эркин иқтисодий худуд” номи билан янги бир тушунча қабул қилди. Бу Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларининг Россияга билан муомилаларида бироз сезгирроқ бўлишга мажбур қилади. Чунки бу ташкилот, фақат Россиянинг манфаатларидан таъсирланади.

Охирги пайтларда куфр матбуот маркази, бутун қувватини исломий терроризм хавфи кучаяётгани вахимасини тарқатишга ундай бошлади. Бу Қирғизистонни холсизлигини хис қилиб, ташқи қувватларга ялтоқланишга ундайди. Чунки у Афғонистон ва Тожикистон билан чегараларини ўзининг харбий қуввати билан қўриқлай олмайди. Ўзбекистон эса, Қирғизистон Ўрта Осиёнинг стротегик нуқтаси бўлиб қолганидан, васвасага туша бошлади ва у хам АҚШнинг эски техникаларини сотиб ола бошлади. Ўзбекистоннинг АҚШ томон юравериши, Россияни Қирғизистонни қуроллантиришда давом этаверишга ундайди. Бу эса, минтақадаги давлатлар аро кескинликлар кучайишига сабаб бўлади.

Демак хозирда бораётган куфр атамаларидан бўлган “исламафобия” тушунчаларини ривожлантириб, бир неча манфаатларни рўйобга чиқаришмоқчи. Биринчиси, Ислом умматини бир неча бўлакларга бўлиш. Родикал, миллий йўналишларда ва мазхаблар аро Шиъалар билан Сунийлар ўрталарида кескинликлар пайдо қилиш. Иккинчиси, Ўрта Осиё давлатларини қуроллантиришни кучайтириш орқали, бир кун портлаши муқаррар бўлган порох бўчкасини пайдо қилиб қўйиш.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here