“Пайғамбаримиз номусимиздир”

488
0

Франциянинг “Charlie Hepdo” журнали Росулуллоҳ с.а.в.ни карикатура қилиб масхара қилиши бутун дунёдаги мусулмонларни ўз пайғамбарининг шаънини ҳимоя қилиш учун аёққа туришига туртки бўлди. Ўзидан ҳам, ота-онасидан ҳам Росулуллоҳ с.а.в.ни яхши кўрадиган мухлис мусулмонлар ер юзининг барча жойларида намойишга чиқишди.

“Charlie Hepdo” журнали тарафидан карикатура суратларининг қайта нашр қилиниши ва Туркияда чоп этиладиган жумҳурият газетаси ҳам бу карикатураларни нашр қилишга киришганлиги ортидан Ҳизбут Таҳрир бошчилигида Туркиянинг бир неча шаҳарларида намойишлар ташкил қилинди.

Намойиш чоғида Ҳизбут Таҳрирнинг фаол аъзоларидан бири Билол Ертем баёнот бериб, демократиянинг асл башарасини мусулмонларга очиб берди.

“Эй мусулмонлар! бизга тиқиштиришга уринаётган демократиянинг асл башараси мана шу. Демократия – бу Пайғамбаримизга қаратилган ҳақоратни, таҳқирни табассум билан қабул қилишдир. Ғарб биздан Росулуллоҳ с.а.в.га қилинган ҳақоратни демократик ҳақ-ҳуқуқ сифатида қабул қилишимизни истамоқда. Ғарб Пайғамбаримизни масхара қилган карикатураларга розилик билдиришимизни истамоқда”, деди Билол Ертем ўз баёнотида.

Шунингдек, Билол Ертем уммат раҳбарларининг аҳволини ҳам изоҳлаб ўтди.

“Ҳа, албатта Муҳаммад с.а.в.нинг уммати бу таҳқирлашга рози бўлмади, рози бўлмайди ҳам. Уммат Росулуллоҳ с.а.в.ни ҳимоя қилишда давом этади. Аммо умматнинг бошидаги раҳбарларчи, улар нима қилишди? Улар кимнинг тарафини олиб, кимни ҳимоя қилишди?! Ўзингиз кўриб, гувоҳ бўлдингиз! улар Пайғамбаримиз С.А.В.нинг шаънини ҳимоя қилишмади. Аксинча у зот С.А.В.ни карикатура қилган ва уларни қўллаб қувватлаганларнинг тарафини олди. Умматнинг бошида турган раҳбарлар Пайғамбаримиз С.А.В.ни ҳақорат қилганларни тийиб қўйишлари лозим эди. Бироқ улар мусулмонларни аёвсиз қирғин қилган қотилларга қўл бериб террорга (Исломга) қарши юришда иштирок этишди. Мен  уларга шундай савол билан мурожаат қилмоқчиман:

Франция Жазоирда, Малида мусулмонларни қирғин қилар экан, қонларини тўкар экан, мол-мулкларини талон-тарож қилар экан, мусламаларнинг номусларига тажовуз қилар экан, сиз қаерда эдингиз? Эй раҳбарлар, Франциянинг террорига ҳам қарши қўлни қўлга бериб юриш ўтказдингизми?

Билол Эртем қуйидаги сўзлар билан баёнотига якун ясади:

“Бутун дунё шуни яхши билиб қўйсинки, Ислом Уммати оёққа тура бошлади. Рошид Халифаликнинг тикланиши вақт масаласи бўлиб қолди. Халифалик давлати қайта тикланганда Абдулҳамид каби Халифаларимиз ҳам қайтиб келади ва Аллоҳнинг Росулини масхара қилганларга керакли жавобни беради”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here