Сурияда янги партия

444
0

 Сурия миллий коалициясининг собиқ раҳбари Муоз ал-Хатиб Сурия президенти Башар Асад билан бир стол атрофда ўтиришга тайёр бўлган янги сиёсий партия ташкил қилинишини маълум қилди. Муоз ал-Хатибнинг билдиришича, мухолифат сафларидан янги ташкил қилинадиган партия тайёр ҳолга келтирилган. Унинг номи эса яқин кунларда маълум бўлади.

Хатиб янги ташкил қилинадиган партия ҳеч бир давлатнинг қўғирчоғи бўлмаслигини қайд этар экан, айни пайтда Суриядаги барча тарафлар билан алоқа ўрнатишини таъкидлади. Хатибга кўра, бу партия Исломий гуруҳлардан тортиб мўътадил (демократияни ёқловчи) мухолифатгача, либераллардан (муросасозлардан) тортиб сўлчиларгача, яъни барча-барча тарафларга қўл узатади. Озодлик ва адолат излаган ҳар бир киши учун бу янги ташкил қилинадиган партия табиий иттифоқ шаклига айланади.

Муоз ал-Хатиб партия таркибида Сурия режимига яқин шахслар ҳам, мухолифат гуруҳларнинг вакиллари ҳам мавжуд бўлишини алоҳида таъкидлади. У янги партиянинг ҳеч бир давлатга қарам бўлмаслигини билдирган бўлса ҳам, Эрон бу партиянинг ташкил қилинишига дастак берганлигини тилга олиб ўтди.

Сурия миллий коалиция аъзоларидан исмини ошкор қилишни истамаган бир масъул бир неча ҳафта ичида расмий сифатда эълон қилинадиган янги партия ҳозирги миллий коалициясига алтернатив бўлишини билдирди. Бу масъул янги партиянинг раҳбари Муоз ал-Хатиб бўлишига алоҳида эътиборни тортди.

Айни пайтда Муоз ал-Хатиб бошчилигидаги бир ҳайъат Россияга сафар уюштиргани хабар қилинмоқда. Ҳайъат аъзоларидан бири Сурия миллий коалициясининг Қатардаги элчиси Низар ал-Ҳиракининг даъво қилишича, Россия Асад режимига қаттиқ ён босаётгани йўқ. Бироқ Россия Асаднинг қулаши катта хавф хатарни келтириб чиқаради, деб билади.

“Россия ташқи ишлар вазри Сергей Лавров учрашувимизда рус масъуллари Асаднинг иқтидорда қолиши мавзусида аёқ тираб туриб олмаганлигини, аммо Асад қуласа Суриянинг келажагидан қаттиқ ташвишда эканлигини билдирди”, деди ал-Ҳираки.

Низар ал-Ҳиракининг билдиришича, Москвага сафар уюштирган ҳайъат раҳбари Муоз ал-Хатиб Россия масъулларига Асаднинг иқтидорга қолишини қабул қилиш сиёсий ечим бўла олмаслигини ва мухолифатчилар Женева 1 қарорларини амалга оширишлари зарурлигини билдирган.

Туркистон:

АҚШ бош куфр системаси томонидан ишлаб чиқилган, Сурия мухолиф коалиция кучлари деб номланган гурух вакилларини, Сурия халқи тан олмади. Лекин Асаднинг режими Дамашқда бўлса хам сайлов уюштириб, Асадни яна призидент қилиб сайлаб олишди. Ҳар иккала гурух ҳам АҚШнинг махсулоти эканлигидан, юқорида уларни бирлаштириш ва куфрпараст қувватларни бир жойга жамлаш амалиёти бораяпти.

Улар аввалида ўзларини Асаднинг режими мазлумлари қилиб, Сурия халқининг ишончини қозонишга харакат қилиб кўришди. Аслида уларнинг аксари, режим ичидаги сиёсатчи ёки харбий етакчилардан бўлишган. АҚШ буларни захийрада, мабодо Асаднинг режимини алмаштириш талаб қилиб қолинса олиб келиниши мумкин бўлган етакчи гурух қилиб сақлаб турди. Лекин вазият тақазосига кўра уларни яна ўз ўринларига, Асаднинг режими ичига яна қайтаришга мажбур бўлди.

Энди уруш очиқ ойдин олиб борилиш жараёнига қараб яқинлашиб келди. Бунда инсоний қадриятлар бир четга суриб қўйилиб, хоинлар ўзларини ошкора эълон қилишади. Эрдагон хукумати сингари қалбаки исломий етакчилар хам ўзларининг хақиқий башараларини очишга мажбур бўлишади. АҚШ тузган коалиция, Асаднинг режими билан инқилобий кувватлар ўрталарида бораётган урушда, барча исломий юртларни куфр манфаати сари харакатланишга мажбур қилмоқда. Улар, эътибор берсак, исломий юртларда, ИД жамоасини оламий вахима марказига айлантириб, бутун дунё бўйлаб Ислом ва мусулмонларга қарши ўз юртларида кескинлик холатларини пайдо қилиб олишмоқчи. Бунинг учун улар, мусулмонларнинг номидан, жуда вахший холатларни ифода қилувчи қалбаки ёки провакация қилувчи хоинлар томонидан атайин уюштирилган сюжетларни, ўз матбуот тармоқлари орқали, бутун дунё бўйлаб кенг тарқатиб боришяпти. Аслида урушнинг негизи харбий эмас. Балки улар матбуот хужуми воситасида, Исломга қарши мафкуравий уруш олиб боришмоқда. Харбий урушлар эса, мафкуравий бўшлиқни Ислом Мабдаъси эгаллаб олишини олдини олиш мақсадида атайин узоқ давом эттириб бориляпти. Дунё матбуоти, мусулмон оламини уйғониб кетишини олдини олиш мақсадида ёлғон хабарлар тарқатиш билан аввора. Шом минтақасидаги уруш махаллий эмас, балки оламий эканлигини куфр олами англаб етди! Энди мусулмонлар хам англаб етишлари билан масала бир томонга қараб ечилади! Куфр фақат шу кундан қўрқади! Бутун қувватини, ана шу кунни кечиктиришга қаратади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here